scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ПАРАЗИТОЛОГИЯ ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ (адабиёт маълумотлари)

Т.Н.Ачилов – кичик илмий ходим. А.Х.Хушназаров - кичик илмий ходим., в.ф.ф.д. Ш.М.Аминжонов - катта илмий ходим., в.ф.д. Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Abstract

Ушбу мақолада паразитологиянинг фан сифатида шаклланиш тарихи тўғрисида маълумотлар келтирилган, ундан ташқари соҳа ривожига катта ҳисса қўшган олимлар, тадқиқотчилар ва оддий инсонларнинг олиб борган тадқиқотлари ва беихтиёр кузатувлари натижалари баён қилинган бўлиб, барча маълумотлар илмий асосга эга ва тарихий аҳамиятли ҳисобланади.

Full text

newjournal.org zenodo.org 1 ПАРАЗИТОЛОГИЯ ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ (адабиёт маълумотлари) Т.Н.Ачилов – кичик илмий ходим. А.Х.Хушназаров - кичик илмий ходим., в.ф.ф.д. Ш.М.Аминжонов - катта илмий ходим., в.ф.д. Ветеринария илмий-тадқиқот институти. Аннотатция. Ушбу мақолада паразитологиянинг фан сифатида шаклланиш тарихи тўғрисида маълумотлар келтирилган, ундан ташқари соҳа ривожига катта ҳисса қўшган олимлар, тадқиқотчилар ва оддий инсонларнинг олиб борган тадқиқотлари ва беихтиёр кузатувлари натижалари баён қилинган бўлиб, барча маълумотлар илмий асосга эга ва тарихий аҳамиятли ҳисобланади. Калит сўзлар. Parasitos, Logos, Текинхўр, реакция, Бўғимоёқлилар, ҳашоратлар, ўргимчаксимонлар, зоология, эпизоотология, физиология, биохимия, фармокология, иммунология, патологик анатомия. Кириш. Паразитологиягрекча Parasitos – текинхўр паразит; Logos – таьлимот деган маьнони англатади. У бир қанча фанлар йиғиндиси тариқасида одам, ҳайвон ва ўсимлик организмида учрайдиган паразитлар, улар томонидан қўзғатиладиган касалликларни ўрганадиган фан. Шу билан бир қаторда бу касалликларни олдини олиш чораларини ишлаб чиқаради. Текинхўр – паразитлар бошқа организм ҳисобидан ҳаёт кечиради. Бу – паразитизм ҳисобланади. Паразитизм – табиатда кенг тарқалган, тарихий вужудга келган турли организмларнинг ўзаро генетик бирлиги бўлиб, бунда бир организм – яни паразит, иккинчисидан яшаш ва озиқланиш сифатида фойдаланиб яшайди, иккала организмлар бир-бирлари билан турли кўринишдаги антагонистик (зиддиятли) муносабатларда бўлади. Бундан ташқари паразитлар хўжайин организмида турли иммунобиологик реакцияларнинг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлади. Ҳайвонот оламининг қарийб барча турида паразитлик қилиб ҳаёт кечирувчи организмларни учратиш мумкин, уларнинг айрим синфларини тўлиқ паразитлар ташкил этади. Масалан, сўрғичлилар, тасмасимон паразитлар, тикан бошлилар, содда ҳайвонлардан споралилар фикримизнинг далили бўла олади. Бўғимоёқлилардан эса ҳашоратлар ва ўргимчаксимонлар синфи вакиллари кўпинча паразитлик қилиб ҳаёт кечиради. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. И.И.Мечников (1892) зоология фаннинг бир тармоғи сифатида ҳайвон организмларида яшашга мослашиб олган кўпчилик организмларни ўрганишига қаратилган бўлмоғи лозим ва у асосан паразитлар томонидан жароҳатланган орган ва организмларнинг ҳимоя реакциясини ўрганиш керак, деб айтган эди. Паразит билан хўжайин орасидаги муносабатларини ўрганиш катта умумбиологик аҳамиятга эга. Паразитлар одамларда, уй ва ёввойи ҳайвонларда жуда кўп касалликларни пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундан ташқари улар қишлоқ хўжалик экинлари ва бошқа ўсимликларга ҳам катта зарар етказади. Паразитлар ҳамма вақт ҳам ҳайвон организмига кириб ривожлана олмайди, яьни инвазия содир бўлмайди. Бунинг учун маьлум ташқи муҳит newjournal.org zenodo.org 2 макроорганизмнинг ўзига хос хусусиятлари (ёши, касалликка қарши туриш қобилияти, семизлиги ва бошқалар) ва паразитларнинг вирулентлиги, ҳамда организмга кирган сони каби холатлар мужассамлиги бўлиши керак. Ҳайвонот дунёсидан келиб чиққан паразитларга – зоопаразитлар дейилади, улар томонидан қўзғатиладиган касалликлар инавазион ёки паразитар касалликлар дейилади. Буларга протозоозлар, гельминтлар, бўғимоёқлилар киради. Ўсимликлар дунёсидан пайдо бўлган паразитларга - фитопаразитлар дейилади. Буларга замбуруғлар, бактериялар, вируслар киради. Улар томонидан чақирадиган касалликларга инфекцион касалликлар дейилади. Баьзи бир касалликлар борки, уни қайси тоифадаги паразитлар чақирганини аниқлаш мушкул. Масалан, қорамол ва қўйларнинг анаплазмоз касаллигининг қўзғатувчисининг ультраструктур ва биологик хусусиятлари ҳозирги замон фан ютуқлари асосида ўрганилганда, улар оддий ҳайвонлар типига эмас, балки ўсимликларнинг protophyta типига мансублиги аниқланган. Асосий “Хўжайин”нинг ўсимлик ёки ҳайвонот оламига мансублигига қараб, зоопаразитология иккига – ўсимликлар зоопаразитологиясига ва бизлар ўрганадиган ҳайвонлар зоопаразитологиясига бўлинади. Зоопаразитология ёки уни хусусий паразитология ҳам дейилади, у бир қанча бўлимлардан иборат бўлиб: протозоологиябу паразитлик қилувчи содда ҳайвонлар ва улар томонидан қўзғатиладиган касалликлар ҳақидаги фандир; гельмитологияпаразитлик қилувчи чувалчанглар, гижжалар ва улар томонидан қўзғатиладиган касалликлар ҳақидаги фандир. Арахноэнтомология бўлими эса ўргимчаксимонлар ва ҳашаротларни инвазион касаллик қўзғатувчиси сифатида урганади. Паразитларнинг паразитлик қилувчи объектларига кўра паразитология фани тиббиёт, ветеринария, агрономия паразитологияиларига бўлинади. Ветеринария паразитологияси зоопаразитологиянинг бир бўлими сифатида биологик фанлар жумласига киради ва зоология фани билан жуда яқин алоқада бўлади. Бундан ташқари паразитология фани эпизоотология, физиология, биохимия, фармокология, иммунология, патологик анатомия, ички юқумсиз касалликлар, ветеринария – санитария экспертизаси, ветеринария ишларини ташкил этиш ва иқтисоди, шунингдек бошқа клиник, зоотехник, ҳамда агрономия фанлари билан яқин алоқада бўлади. Ҳайвонлар ҳар ҳил гуруҳлар ташкил этиб биргаликда ҳаёт кечириши жараёнида бетараф (индифферент), дўстлик ва антогонистик муносабатда яшайди. Дўстлик муносабатдаги симбиозда яшаганда организмлар бир-бирига фойдали ёки фақатгина бири фойдаланиб, иккинчиси бетараф муносабатда (симбиозда) бўлади. Бунга мутализм дейилади. Масалан, актиний заҳар безларидан заҳар сочиб қисқичбақани душманидан ҳимоя қилади, қисқичбақани транспорт сифатида қўллайди. Бир томонлама (симбиоз) муносабатда бўлганда, икки организм бирга яшаса ҳам, улардан фақат биттаси фойда кўради. Бўндай муносабатларга комменсализм дейилади. Масалан, горчак балиғи ўз икраларини тишсиз молюска манъияси ичига қўйиб, душманларидан ҳимоя қилади. Бу кўринишдаги муносабатда бир организм иккинчи организмдан қолган кераксиз озиқ ҳисобида newjournal.org zenodo.org 3 яшаб, унга зарар қилмайди. Бунга синойкия дейилади. Sinoikiaюнонча яшаш жойи демакдир. Бундан ташқари яна бир ҳолат, кичкина ҳалқали чувалчанг қисқичбақага жойлашиб олган бўлиб чиғаноқда яшаб, қисқичбақадан қолган озиқа ҳисобига озиқланади, ёпишқоқ балиқ ҳам акулаларда шундай муносабатда бўлиб, акулалар хисобидан бошқа жойларга тарқалади, бунга эпиойкйя дейилади. Душманлик (антогонистик)да яшаб ҳар бир организм бир-бирига зарар келтиради. Камдан-кам ҳолда сохта паразитизм ҳам учраб туради. Бунда айрим организмлар эвалюцион тараққиёт даврида мослашмаган иккинчи организм танасига тушиб, яшолмай чиқиб кетади. Масалан, чучук сувда яшайдиган зулуклар майда сув ҳайвонлари учун йиртқич, лекин сут эмизувчилар учун паразитдир. Яшаш жойига қараб паразитлар ташқи-экзопаразитлар ва ичкиэндопаразитларга бўлинади. Бундан ташқари улар паразитлик килиш муддатига қараб вақтинчалик ва доимий (стационар) паразитларга бўлинади. Вақтинчалик паразитлпр одатда ташқи муҳитда яшайди ва кўпаяди, ҳайвонларга фақат озиқланиш учун ҳужум қилади. Буларга суналар, каналар мисол бўла олади. Доимий паразитлар одатда хўжайин организмининг органларида, териси устида узоқ вақт паразитлик қилади. Буларга кўпгина паразит чувалчанглар, бўкалар личинкаси, битлар, кўтир каналарни киритиш мумкин. Паразитларни доимий ёки вақтинчалик озиқлантирадиган организмга хўжайин дейилади. Паразитлогиянинг тарихига назар солсак, паразитлар ҳақидаги маьлумотлар қадим замонлардан бери фанга маьлум. Эрамиздан анча илгари ясси чувалчангларнинг вакиллари, ҳамда аскарида ҳақида кўлёзмалар сақланган. Эрамиздан олдинги 460-375 йилларда яшаган атоқли олим ва шифокор Гиппократ биринчи бўлиб фанга “аскаридоз” деган тушунчани киритган. У одамларда учрайдиган аскарида, острица, ясси чувалчангларнинг айрим турлари билан бирга ҳайвонлар паразитини (эхинококкни) ҳам аниқлаган. Гиппократ гельминтларни инвазион касалликларнинг қўзғатувчиси эмас балки ўзўзидан вужудга келадиган бирор касалликнинг оқибати деб нотўғри тушунча берган. Эрамиздан олдинги 384-322 йилларда яшаган юнон файласуфи Арасту қорамоллардаги эхинококкоз, чўчқалардаги цистицеркоз, одам аскаридаси ва острицаси тўғрисида маьлумотлар ёзиб қолдирган. Рим олими Варрон ҳайвонларни ботқоқлик, тўқайзорларда боққанда оғиз ва нафас йўлари орқали организмга кўзга кўринмайдиган паразитлар кириб, касаллик қўзғатади деб фикр юритган. Эрамиздан олдин ва эрамизнинг дастлабки йилларида қўтир касаллигига қарши олтингугурт, гельминтозларга қарши пиёз, саримсоқ ва бошқа сурги дорларини ишлатганлар. Тарихий маьлумотларга кўра ветеринарлар аҳолининг энг нуфузли табақасига мансуб кишилар бўлиб, улар одам ва ҳайвонларни даволашда бир хил дориворлардан фойдаланишган. Ўрта аср Шарқининг мутафаккири, бобокалонимиз Абу Али Ибн Сино (980-1037) буюк олим, табиб, шифокор, математик файласуф-материалист ва шоир гельминтология масалалари билан ҳам шуғулланган. Ибн Сино қичима (кўтир) касаллигини терида яшовчи митти, newjournal.org zenodo.org 4 кўзга аранг кўринадиган каналар чақиради деган. Олим гельминтларни 4 гуруҳга: узун, ясси, митти ва юмалоқларга бўлган. Буюк олим юкумли касалликлар тирик қўзғатувчилар томонидан қўзғатилишини ва уларни беморлардан соғларга сув ва ҳаво орқали ўтишини таькидлаб, унинг олдини олиш учун ичимлик сувларини қайнатиб ёки суздириб фойдаланишни тавсия этади. Ибн Сино касалликни аниқлашда ҳайвонлар устида кўпгина тажрибалар олиб борган. Унинг “Тиб қонунлари” китобида кўпгина халқларнинг медицина соҳасидаги ютуқлари умумлаштиришган бўлиб, бу китоб ветеринария фанининг ривожланишига ҳам ғоят катта таъсир кўрсатган. Шунинг учун беш асрдан кўп вақт давомида у шифокорлар ва ветеринария ходимларининг кундалик қўлланмасига айланди. XVII асрнинг ўрталарига келиб Италия табиатшуноси Реди паразитлар устида тажрибалар ўтказади ва чивин билан бўкаларнинг тухумдан ривожланишини исбот қилиб, паразитлар, тасодифан ўз-ўзидан пайдо бўлади деган назарияга зарба беради. Голланд табиатшуноси А.В.Левенгук XVII асрнинг охирларида микроскоп ихтиро қилади ва бутун биология соҳасида янги даврни бошлаб беради. Лекин XVII-XVIII асрларда паразитларнинг фақат морфологик тузилиши ўрганилган холос. Паразиталогиянинг тараққиётига микроскопнинг ва микроскопик тадқиқотнинг такомиллашуви ёрдам беради, шу туфайли XIX асрда паразитология фан сифатида шаклланди. 1849 йилда биринчи маротаба одамларда текинхўрлик қиладиган бир ҳужайрали ҳайвонлар (содда ҳайвонлар) ўрганилди. XIX асрнинг 2 нчи ярмида безгак, қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг қон паразитар, кокцидиоз ва бошқа қатор касалликларининг қўзғатувчилари топилди. Прафессор Э.А.Островский (1816-1859) Харьков ветеринария иниститутида гўштхўр ҳайвонларнинг тасмасимон чувалчангларига оид бир қанча илмий ишларни бажарди. Л.Ф.Баровский тери лейшманиози касаллигининг кўзғатувчисини аниқлади. Буюк назариётчи И.И.Мечников безгак касаллиги муаммоларини очишга ҳаракат қилди. Паррандаларда учрайдиган безгак касаллигини ўрганишда Данилевскийнинг буюк хизматлари бор. Дипилидиоз касаллиги қўзғативчисининг ривожланишида ит ва уй ҳайвонларининг бургаси ҳамда жунхўрларининг иштирок этишини исботлаган олим И.М.Мельниковнинг паразитология фанни ривожланишида ҳиссаси бор. 1891 йилда Д.Л.Романовский бир ҳужайрали содда ҳайвонларни бўяш усулларини ишлаб чиқди ва у ҳозиргача қўлланилмоқда. Харьков ветеринария институтнинг ўқитувчиси С.Н.Каменский нафас олиш органларида паразитлик қиладиган нематодларни ўрганди. Шу институтнинг профессори Д.Ф.Лямбль (1824-1895) биринчи бўлиб лямблиоз қўзғатувчисини тавсифлади. Киев университетининг профессори О.А.Леш (1840-1903) биринчи бўлиб дизентерия амёбасини тавсифлаб, унинг патогенлигини аниқлади. В.Я.Данилевский (1852-1939) сувда ҳам қуруқликда яшовчи паррандаларда бўладиган кўп сонли инвазион касалликларни ўрганди. Н.А.Холодовский паразитар чувалчангларни биринчи атласини яратган олимдир. newjournal.org zenodo.org 5 К.И.Виноградов томоқда описторхоз касаллигининг патогенезини ўрганди. XX асрнинг бошлари янги протозооз қўзғатувчиларининг кашф этилиши билан бошланди. Ҳайвонларнинг айрим протозооз касалликлари бўйича монографиялар, чуқур таҳлил этилган тадқиқотлар нашр этилди. Швецариялик протозоолог А.Тейлер ва А.Лаверан томонидан отларнинг нутталиози аниқланди ва тўлиқ тавсифланди. Улар ит пираплазмози бўйича илмий иш олиб бордилар. Туркистонда бу даврда Е.П.Жуковский ва И.М.Лус қорамол тейлериозининг қўзғатувчиларини кашф этиб, ҳайвонлар пираплазмидозларининг айримларини ўргандилар. Улар 1903 йилда “Қорамол пираплазмози” мақоласини нашр этдилар. Улар тавсифлаган касаллик кейинчалик қорамолдаги тейлериоз деб аниқланди. (қўзғатувчиси Т heileria annulata) Улар яна ўзаро ҳамкорликда пираплазмознинг тропик қўзғатувчиси формасида бўлган анаплазмани (кўзғатувчиси A.marginale) аниқладилар. Безгак ва лейшманиоз касалликларини ўрганишда Е.Н.Марциновскийнинг хизматлари катта. В.И.Якимов Туркистонда ва Кавказорти воҳасида ҳайвонларнинг протозооз касалликлари ва улар билан кураш чора тадбирлари тўғрисида илмий ишлар яратди. И.А.Порчинский сўналарнинг ташқи муҳитда ривожланиши, М.И.Романович ветеринария гельминтологияси бўйича бир қанча илмий асарлар яратдилар. Хулоса. Юқоридаги келтирилган маълумотларга асосланиб шундай хулоса қилиш мумкин, ушбу мақоладаги маълумотлар тарихий аҳамиятга молик, паразитология фани хусусан ветеринария паразитологиясининг тармоқларида фаолият олиб бораётган илмий ходимлар учун асосли маълумотлар келтирилган, маълумотлар тарихий рисолалардан олиниб ўзбек тилига таржима қилинган. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Gaznakulov, T., Aminjonov, S., Achilov, T., Alikulov, Z., Khushnazarov, A., & Klichova, M. (2025). DIAGNOSIS AND PREVENTION OF ZOOANTHROPONOSIS (COENUROSIS, ECHINACOCCOSIS, CYSTICERCOSIS). Educator Insights: Journal of Teaching Theory and Practice, 1(4), 208-214. 2. Gaznakulov, T., Allamurodova, M., Khushnazarov–PhD, A., & Urinova, G. (2025). RABIES EPISODE AND CONTROL MEASURES. Educator Insights: Journal of Teaching Theory and Practice, 1(4), 117-123. 3. Мухаммадиев, У. И., Хушназарова, М. И., & Давлатов, Р. Б. (2023). DIAGNOSTICS AND PROPHYLAXIS OF RABBIT PASTEURELLIOS (LITERATURE ANALYSIS). 4. Газнакулов, Т., Аминджонов, Ш., Ачилов, Т., Аликулов, З., & Кличова, М. (2025). Диагностика и профилактика зооантропонозов (ценуроз, эхинакоккоз, цистицеркоз). in Library, 1(1), 1-5. 5. Газнакулов, Т., & Хушназаров, А. (2023). Литературный обзор по истории развития эпизоотологии и изучения бешенства. in Library, 1(2), 7-9. 6. Турсунқулов, А. Р., & Хушназаров, А. Х. (2020). ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЛАРВАЛЬ ЦЕСТОДОЗЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ newjournal.org zenodo.org 6 ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ. ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ, 332. 7. Хушназаров, А. Х., & Давлатов, Р. Б. (2023). HISTORY AND SYSTEMATIC STATUS OF THE STUDY OF RABBIT EYMEROSIS. 8. Xushnazarov, A. (2017). PARAMFISTOMATOZLARNING O’RGANILISH TARIXI VA SISTEMATIK HOLATI. 9. Хушназаров, А. (2023). История и систематическое состояние изучения эмероза кроликов (обзор литературы). in Library, 1(2), 16-19. 10. Хушназаров, А. (2021). Эймериозная болезнь кроликов (на основе анализа литературы). in Library, 21(4), 24-25. 11. Хушназаров, А. (2021). Разработка требования к периоду разработки (анализ литературы). in Library, 21(2), 7-8. 12. Хушназаров, А. (2021). Диагностика, распространение эймерии кролика и химиопрофилактика (на основе обзора литературы). in Library, 21(2), 516-520. 13. Хушназаров, А. (2022). Бекназаров Нурман Бекназарович был трудолюбивым и добрым человеком. in Library, 22(1), 1-1. 14. Хушназаров, А. (2022). Самадов Гаффорджон Джабборович–человек, который находит счастье в своей профессии. in Library, 22(3), 13-13. 15. Хушназаров, А. (2021). Он был добрым педагогом, опытным специалистом. in Library, 21(1), 36-36. 16. Хушназаров, А. (2020). Он был добрым человеком. in Library, 20(4), 36-36. 17. Хушназаров, А., & Исаев, Ж. (2024). К изучению гельми