scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

БУХОРО РЕСПУБЛИКАСИДА АЁЛЛАР ВА ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИ: ИҚТИСОДИЙ ФАОЛЛИК ВА ТАЗЙИҚКА ҚАРШИ ЧОРАЛАР

М.М.Очилов

Abstract

Мазкур мақолада Бухоро Халқ Совет Республикаси (1920–1924) даврида аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллиги, шунингдек, уларнинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги ўрни ва роли таҳлил қилинган. Шу билан бирга, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши давлат сиёсати, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳамда жамоат ташкилотларининг таъсири таҳлил қилинган.

Full text

INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 188 БУХОРО РЕСПУБЛИКАСИДА АЁЛЛАР ВА ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИ: ИҚТИСОДИЙ ФАОЛЛИК ВА ТАЗЙИҚКА ҚАРШИ ЧОРАЛАР (Жамият барқарорлигини таъминлашда аёллар фаоллигининг ижтимоий-иқтисодий таҳлили) М.М.Очилов КIUT Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17836429 Аннотация. Мазкур мақолада Бухоро Халқ Совет Республикаси (1920–1924) даврида аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллиги, шунингдек, уларнинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги ўрни ва роли таҳлил қилинган. Шу билан бирга, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши давлат сиёсати, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳамда жамоат ташкилотларининг таъсири таҳлил қилинган. Калит сўзлар: Бухоро Халқ Совет Республикаси, аёллар фаоллиги, жамият барқарорлиги, иқтисодий мустақиллик, маърифат ва таълим, гендер тенглик, тазйиқ ва зўравонликка қарши кураш, тарихий таҳлил, ижтимоий ислоҳотлар. XX аср бошларида Марказий Осиёда юз берган сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар жамият ҳаётининг барча соҳаларига, жумладан, аёллар мавқеи ва фаоллигига жиддий таъсир кўрсатди. 1920–1924 йиллар оралиғида мавжуд бўлган Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) – ана шундай тарихий бурилиш нуқтаси бўлиб, унда аёлларнинг иқтисодий ва маънавий ҳаётдаги иштироки янги босқичга кўтарилди. Амирлик тузуми даврида аёллар ижтимоий ҳаётнинг чекка қатламида бўлиб, уларнинг меҳнат фаолияти асосан оила ва маҳалла доирасидан чиқмаган. Аммо 1920 йилги инқилобдан сўнг давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида аёллар тенглиги ва фаоллигини таъминлаш масаласи кун тартибига қўйилди. Бу жараён нафақат сиёсий ёки маданий, балки иқтисодий ислоҳотларнинг ҳам марказий йўналишига айланди. Бу даврда жамият барқарорлигини таъминлаш, янги ижтимоий муносабатларни қарор топтиришда аёлларнинг иштироки ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Аёл шахсини иқтисодий ва маънавий жиҳатдан фаол ижтимоий куч сифатида шакллантириш ғояси — бугунги кун учун ҳам долзарбдир. Бухоро Халқ Совет Республикасида (1920–1924 й.) аёллар фаоллиги жамият барқарорлигини таъминлашда асосий омиллардан бири ҳисобланган. Бу даврда аёлларнинг меҳнат, таълим ва ижтимоий иштироклари нафақат иқтисодий ривожланиш, балки ижтимоий ҳамоҳанглик учун ҳам муҳим аҳамият касб этган. Аёллар фаоллиги орқали жамиятда янги ижтимоий механизмлар шакллантирилди, улар орқали тазйиқ ва зўравонликка муросасиз муҳитни бартараф этиш йўллари топилган[1]. Бугунги кун талабига кўра, шу даврни таҳлил қилиш орқали аёлларнинг ижтимоийиқтисодий роли ва уларнинг жамият барқарорлигига ҳиссаси ҳақида чуқур тушунча ҳосил қилиш мумкин. Тадқиқот мақсадимиз — БХСРда аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини таҳлил қилиш ва уларнинг тазйиқ ва зўравонликка қарши чораларини INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 189 кўрсатиш ҳамда БХСРда аёлларнинг фаоллиги нафақат иқтисодий, балки ижтимоий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнаганлиги таъкидланади[2]. Тадқиқотнинг методологик асоси – тарихий-таҳлилий, тизимли ёндашув, архив материаллари таҳлили ҳамда гендер-тарихий таҳлил усулидир. 1920 йилда Бухоро амирлиги тугатилиши ва Бухоро Халқ Совет Республикасининг барқарор давлат тузилиши аёллар масаласини ижтимоий ва сиёсий кун тартибига олиб келди. Янги тузум аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган[3]. Энди миллат тақдири фақат амир ва уламолар қўлида эмас, балки халқнинг — унинг меҳнаткашлари, зиёлилари ва, албатта, аёлларининг ҳам тақдирига айланди. Амирлик даврида аёллар жамият ҳаётининг чекка соҳаларида, хонадон доирасидан чиқолмаган ҳолда яшаганини тарихий манбалар, жумладан, “Бухоро ахбори” ва “Туркистон вилоятининг газети” саҳифаларидаги кузатувлар тасдиқлайди. 1917–1918 йиллардан бошланган инқилобий жараёнлар фонида “аёл масаласи” нафақат маиший, балки сиёсий-иқтисодий йўналишга кўтарилди. Бухоро Республикаси раҳбарлари — Файзулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Абдулқодир Мухиддинов каби маърифатпарварлар аёлларнинг меҳнат ва таълим соҳаларидаги иштироки жамиятнинг барқарор тараққиёти учун зарур деб ҳисоблар эдилар. Шу боис, 1921 йил бошларида БХСР Халқ Комиссарлар Кенгаши ҳузурида махсус Хотин-қизлар бўлими (Женотдел) ташкил этилди. У аёлларнинг меҳнат, таълим ва ижтимоий фаоллигини тартибга солиш, уларни ижтимоий ҳаётга жалб қилиш вазифасини олиб борган. Бу ташкилот орқали аёллар учун янги имкониятлар очилди, улар орқали “янги аёл” идеали шакллантирилди ва жамиятда гендер тенглиги концепцияси илк бор татбиқ этилди. Бу жараён осон кечмади. 1921 йилдаги архив ҳисоботларига кўра (ЎзМА, Ф.57, р.3, иш 12), Бухоро вилоятида 500 дан зиёд аёл меҳнат артели ташкил этилган, аммо уларнинг 70 фоизи иқтисодий жиҳатдан мустақил бўла олмаган. Чунки анъанавий жамиятда аёлнинг меҳнатда иштирокини “одатдан ташқари ҳол” сифатида қабул қилиш ҳануз кучли эди. Шу билан бирга, “Бухоро хабарлари” газетаси (1922 йил, 5 феврал сони) “Аёлларнинг ишга жалб этилиши — халқнинг юзи очилиши демак” сарлавҳаси остида мақола чоп этган. Унда таъкидланишича, жамият барқарорлиги учун иқтисодий ислоҳотлар етарли эмас, балки уларнинг маънавий-ижтимоий замини — аёлнинг фаоллиги ҳам таъминланмоғи лозим. БХСРда қабул қилинган 1921 йилги “Оила ва никоҳ тўғрисидаги низом”да аёлларга тенг ҳуқуқлар берилди, никоҳ ёши, ажрашиш ва мерос ҳуқуқлари илк бор ҳуқуқий меъёрга солинди.[4]. Бу ҳужжатнинг амалга оширилиши жамиятдаги зўравонлик ва тазйиқ ҳолатларига қарши сиёсий ва ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Давр матбуоти ҳам аёллар масаласига алоҳида эътибор қаратди. “Бухоро хабарлари” газетаси, 1922 йил 5 феврал сони аёллар ҳуқуқлари ва маърифатга оид мақолаларни чоп этди. Шунингдек, “Ишчи” газетаси, 1923 йил март сони аёллар артеллари фаолияти ҳақида хабар берди. Бу оммавий ахборот воситалари орқали аёллар масаласи жамият эътиборига олиб келинган[5]. БХСР раҳбарияти аёллар масаласини жамият барқарорлигининг устувор йўналиши сифатида кўрди. Чунки у вақтдаги иқтисодий инқироз (инқилобдан кейинги танқислик, савдо ва ишлаб чиқаришнинг тикланиши) шунга олиб келганки, аёл меҳнати INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 190 иқтисодиётнинг муҳим эҳтиёжига айланган. Шу боис, 1922 йилда қабул қилинган “Меҳнат тўғрисидаги декрет”да аёллар меҳнат ҳуқуқи, иш вақти ва моддий таъминоти алоҳида қайд этилган. Бу воқеалар — бир қарашда “кичик маъмурий чоралар”, амалда эса бутун бир ижтимоий инқилобнинг ибтидоси эди. Чунки Бухорода илк бор аёллар нафақат иқтисодий жараёнда, балки маънавий ҳаётда ҳам субьект сифатида тан олинди. Ушбу сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Хотин-қизлар бўлими ва расмий декретлар аёлларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини кенгайтириш йўлида илк қадам бўлди. БХСРнинг илк конституцион ҳужжатларида аёл ва эркакнинг ҳуқуқий тенглиги эълон қилинди. Бу, шубҳасиз, жамият барқарорлиги ва иқтисодий ҳаётдаги янги тизимнинг асосий ғояларидан бири бўлди. Янги ҳукуматнинг бош мақсадларидан бири — меҳнат ва таълим соҳаларида аёлларнинг иштироки орқали иқтисодий ривожланишга туртки бериш эди. Бухоро Халқ Совет Республикасида аёллар меҳнат соҳаларига кенг жалб этилди. Улар асосан тўқимачилик, ипакчилик, дўппидўзлик, деҳқончилик ва савдо каби соҳаларда фаоллик кўрсатди[6]. Бу жараён аёлларга нафақат иқтисодий мустақилликни, балки жамиятда ўзини англаш ва фаол иштирок этиш имконини ҳам берди. “Бухоро халқ газетаси” шу йилда шундай ёзган эди: “Аёлнинг меҳнатдаги иштироки унинг жамиятдаги ҳақиқий обрўсини белгилайди. Ҳар бир меҳнат қилган аёл — янги Бухоронинг устунидир.”[7] Бу фикр шу даврдаги расмий сиёсатнинг ғоявий моҳиятини — аёлни янги иқтисодий тузумнинг тенг ҳуқуқли иштирокчиси сифатида кўришни ифода этарди. Бухоро шаҳри ва вилоятларда ташкил этилган аёллар артеллари (3000 дан ортиқ аёлни қамраб олди, уларнинг ярмидан кўпи аввал ҳеч қандай касбга эга бўлмагани таъкидланади) аёлларнинг касбий билимларини ривожлантириш ва иқтисодий фаоллигини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди[8]. “Бухоро хабарлари” газетасининг 1922 йил 5 феврал сонида шундай ёзади: “Аёллар қўли билан тикилган дўппи, тўқилган мато ва пиширилган нон — бугун халқ бозорининг юзига айланди. Бу меҳнат орқали аёл ўз қадрини билиб бормоқда.” Бу сатрлардан кўринадики, аёл меҳнати нафақат иқтисодий эҳтиёжни қондирган, балки ижтимоий ўзгаришнинг символига айланган. Артеллар орқали аёллар ўз меҳнат маҳсулотларини сотиш ва даромад топиш имкониятига эга бўлди. Бу, ўз навбатида, уларнинг ижтимоий мақомини мустаҳкамлади ва янги аёл идеали шаклланишига хизмат қилди. Савдо ва косибчиликда аёлларнинг иштирокини кенгайтириш сиёсати ҳам БХСР иқтисодий ривожланишида муҳим роль ўйнади. Меҳнат орқали аёллар нафақат ўз оиласи, балки кенг жамият учун ҳам ижтимоий хизмат кўрсатди[9]. Шу билан бирга, анъанавий касблар — дўппидўзлик, заргарлик, чеварликда ҳам аёллар фаол иштироки кузатилди. Бу соҳаларда ишлаган аёллар маҳсулотларини бозор орқали сотиб, оилавий иқтисодда муҳим ўрин эгаллай бошладилар. “Бухоро хабарлари” газетасининг 1923 йил март сонида “Аёллар бозорида янги ҳаёт” сарлавҳали мақолада шундай дейилган: “Кеча хижоб ичидаги сукутда яшаган аёл бугун бозорда ўз маҳсулотини сотмоқда. Бу нафақат савдо, балки ижтимоий ўзгариш рамзидир”. INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 191 1920-йиллар бошида Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти оғир аҳволда эди. Аммо аёллар пахтачилик, ипакчилик ва чорвачилик соҳаларида фаол иштирок этиб, иқтисодий тикланишга ҳисса қўшдилар. 1922 йилда Бухоро Меҳнат Халқ Комиссариати ҳисоботларида қайд этилишича, айрим ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ишчи кучининг 30–35 фоизи аёллардан иборат бўлган [10]. 1922 йилда қабул қилинган “Меҳнат тўғрисидаги декрет” аёлларни ишга жойлаштиришда тенг имкониятларни белгилади. Бу, ўз навбатида, жинсий дискриминацияга қарши ҳуқуқий курашнинг илк кўриниши бўлди.[11] Бухоро Инқилобий Кенгаши ҳам аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уларни ижтимоий ҳаётга интеграция қилиш учун қатор қарорлар қабул қилди. 1921–1923 йилларда эълон қилинган меҳнат, таълим ва оила тўғрисидаги декретлар аёлларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган[12]. Бу ҳужжатларда аёллар учун туғруқ таътили, бола парвариши учун танаффус, оғир иш турларидан озод этиш каби нормалар белгиланди [13]. Шу билан бирга, “Бухоро меҳнат инспекцияси” ташкил этилиб, иш жойларида аёллар ҳуқуқини назорат қилиш вазифасини бажарган [14]. 1923 йилда Бухорода ва Қаршида “аёллар меҳнат мактаблари” очилиб, уларда тикувчилик, ипакчилик ва маиший хизмат соҳалари бўйича курслар ташкил этилди. Бу муассасаларда таълим олган аёллар кейинчалик жамоа корхоналарида фаол иш бошладилар. Қишлоқ жойларда “аёллар бригадалари” ва “меҳнат кооперативлари” ташкил этилди. Масалан, 1923 йилда Вобкент туманидаги “Мехнат” артелида 48 нафар аёл ишлаган бўлиб, улар пахта терими, ипак қурти парвариши ва маиший маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланганлар [15]. Бу тажрибалар кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилди. 1923 йилда қабул қилинган “Ер тўғрисидаги низом”га мувофиқ, аёлларга ҳам ердан фойдаланиш ҳуқуқи берилди. Бу қарор қишлоқ хўжалигида аёлларнинг меҳнат фаоллигини оширишга туртки бўлди [16]. Архив маълумотларига кўра, 1924 йилда Қарши ва Вобкент туманларида 1200 дан зиёд аёл деҳқон сифатида ер олган [17]. 1920–1924 йилларда БХСРда аёлларнинг иқтисодий фаоллиги жамият барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Аёлларнинг иқтисодий ҳаётдаги иштироки фақат иқтисодий тикланиш учун эмас, балки жамиятда тенг ҳуқуқлилик тамойилларини амалга ошириш учун ҳам муҳим аҳамият касб этди. Бу жараён хотин-қизларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигига замин яратди ва кейинги йилларда уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлашга йўл очди. Бухоро Халқ Совет Республикасида аёлларнинг ижтимоий фаоллигини кенгайтиришда маърифат ва таълим муҳим роль ўйнади. 1921 йилдан бошлаб ташкил этилган “аёллар мактаблари” орқали аёллар асосий ўқув ва касбий билимлар билан таъминланди. [18]. 1921 йилда Бухоро шаҳрида “Аёллар мактаби” номи билан илк ўқув муассасаси очилди. Бу мактабда ёш қизлар ва турмуш кўрган аёллар учун махсус курслар ташкил этилди. Дарсларда ёзиш, арифметика, тиббиёт гигиенаси, бола парвариши ва давлат қонунлари ўқитилди [19]. Илк аёл фаоллар, масалан, Хайринисо Хакимова, Хайринисо Ҳакимова, Садбарг Сатторова ва Шарифахон Саидова (Қарши ва Каттақўрғонда “Аёллар клублари”ни ташкил этишга бош-қош бўлишди), мактабларда таълим бериш ва тарғибот INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 192 ишларини олиб бордилар[20]. Ушбу фаолият орқали аёллар орасида саводсизликка қарши курашиш ва сиёсий-ижтимоий ғояларни тарғиб қилиш имконияти пайдо бўлди[21]. 1922 йилда Бухоро Республикасида саводсизликка қарши кураш умумдавлат даражасига кўтарилди. Айниқса, аёллар ўртасида “ёш бухороликлар”, “ҳурқизлар” каби жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатиб, улар орқали маърифатпарварлик ғоялари кенг тарғиб этилди. Бу ҳаракатнинг маънавий етакчилари сифатида Садоқат Усмонова, Хайринисо Ниёзова, Саодат Қуддусова каби фидойи аёллар танилди[22]. 1922 йилда шундай мактаблар Бухоро вилоятининг бошқа шаҳарларида — Шофиркон, Қарши, Каттақўрғон ва Вобкентда ҳам очилди. ЎзМАдаги архив ҳужжатларига кўра, 1923 йил охирига келиб республика бўйича 400 нафардан ортиқ аёл саводли бўлгани қайд этилган [23]. “Бухоро хабарлари” газетаси 1923 йил 8 март сонида шундай ёзади: “Аёлнинг қалами — унинг озодлиги калити. Саводли аёл миллатнинг таянчи бўлади”. Бу сатрлар нафақат маърифатпарвар ғояни, балки жамиятда аёл шахсини янги, фаол ижтимоий субъект сифатида тан олишнинг илдизини кўрсатади. 1924 йилга келиб, аёлларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллиги янги босқичга кўтарилди. Архив маълумотларига кўра, шу йили Бухоро вилояти маҳаллий кенгашларига сайланган депутатларнинг 12 фоизи аёллар бўлган [24]. Бу рақам ўша давр шароитида улкан ютуқ эди. Матбуот орқали ҳам аёллар фаоллиги кенг тарғиб қилинди. “Бухоро хабарлари” ва “Ишчи” газеталарида аёлларнинг маърифат ва таълимдаги ютуқлари ҳақида мақолалар чоп этилди, бу эса жамиятда аёллар масаласига эътиборни оширди[25]. 1920–1924 йиллардаги маърифат ҳаракати натижасида Бухорода аёллар саводхонлик даражаси сезиларли ошди. 1924 йилда Хотин-қизлар бўлими ҳисоботига кўра (ЎзМА, Ф.57, р.3, иш 19 — “Хотин-қизлар бўлими ҳисоботи”, 1924 й.), республика бўйича 6 мингга яқин аёл саводсизликни енгган ва турли соҳаларда фаолият бошлаган. Бу натижалар шундоқки, иқтисодий ҳаётдаги фаоллик билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, аёлларнинг маърифий уйғониши жамиятнинг умумий барқарорлиги ва маданий ўсишига хизмат қилди. Маърифат ва таълим орқали аёллар ижтимоий фаолликка эришди, бу эса уларнинг иқтисодий ва сиёсий мустақиллигини мустаҳкамлади. Шу билан бирга, аёллар орасидаги саводсизликка қарши кураш жамият барқарорлиги учун муҳим асос бўлди[26]. БХСРда аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигига қарамасдан, улар кўплаб муаммолар ва чекловлар билан тўқнаш келдилар. Консерватив жамият қарашлари, ҳижоб ва “парда” масаласи аёлларнинг очиқ фаолиятига тўсиқ бўлди[27]. Ушбу қийинчиликлар аёлларнинг янги ролини жамиятда тўлиқ амалга оширишдаги энг асосий зиддиятлардан бири эди. Иқтисодий имкониятлар билан ижтимоий тўсиқлар ўртасидаги зиддият ҳам сезиларли даражада эди. Қишлоқ аёллари деҳқончилик ва касб соҳаларида фаол бўлишга интилиб, лекин анъанавий қавмчилик қарашлари ва маҳаллий урф-одатлар уларнинг имкониятларини чеклади. Шу билан бирга, БХСРнинг расмий ҳокимияти аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Тазйиқ ва зўравонликка қарши чоралар кўрилди: аёллар учун махсус қонунлар ва маҳаллий дастурлар ишлаб чиқилди, улар орқали жамиятда гендер тенглиги ва хавфсиз муҳит таъминланди. INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 193 Муаммолар ва чекловларга қарамасдан, аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллиги барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи омил бўлиб қолди. Жамиятда тазйиқ ва зўравонликка муросасиз муҳитни бартараф этиш йўллари шу даврда илк бор шаклланди ва амалга оширилди. 1920–1924 йилларда Бухоро Халқ Совет Республикасида аёллар нафақат оила ва уйда, балки жамиятнинг барқарорлиги ва иқтисодий ҳаётида ҳам муҳим роль ўйнаган. Уларнинг меҳнат, савдо ва артеллардаги фаоллиги, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачиликдаги иштироки нафақaт моддий даромад олиш, балки ижтимоий мустақиллик ва шахсий нуфузга эришиш йўлида муҳим омил бўлди. Аёллар ижтимоий фаолликка эришиб, саводсизликка қарши курашда муҳим вазифаларни бажардилар. Илк аёл фаоллар орқали жамиятда гендер тенглиги ва ижтимоий англаш тушунчаси кенг тарғиб қилинди. Консерватив қарашлар ва ҳижоб масаласи каби ижтимоий чекловларга қарамасдан, аёлларнинг фаоллиги барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи омил бўлди. Бу даврда яратилган тизим ва чоралар, тазйиқ ва зўравонликка муросасиз муҳитни бартараф этиш йўлларини белгилаб берди. Тарихий жараёнлар кўрсатадики, аёлларнинг жамиятдаги фаол иштироки – бу фақат ҳуқуқий ёки маъмурий чоралар билан эмас, балки кенг ижтимоий онгни ўзгартириш орқали амалга ошади. Халқнинг маънавий маданиятида аёлга бўлган муносабат ўзгармас экан, ҳақиқий тенгликка эришиш қийин. Шу сабабли, бугунги кунда ҳам Бухоро Халқ Совет Республикаси тажрибаси биз учун катта ибратдир. Ушбу тарихий тажрибадан чиқарилган асосий хулоса шундаки: жамият барқарорлиги ва тараққиёти аёлларнинг фаол иштироки, уларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш билан чамбарчас боғлиқдир. Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка муросасиз муҳит яратиш – бу нафақат замонавий ҳуқуқий талаб, балки маънавий бурч, миллий вужуднинг етуклик белгисидир. Бугунги кунда давлат ва жамият бу йўналишда кенг кўламли дастурларни амалга оширмоқда. Бу жараёнда тарихий хотира – хусусан, БХСРдаги илк аёллар ҳаракати тажрибаси – бизга ҳам илҳом, ҳам масъулият манбаидир. Демак, БХСР тарихида аёллар масаласи — бу фақат иқтисодий ёки сиёсий жараён эмас, балки ижтимоий адолат ва инсон қадрини ҳимоя қилиш ҳаракатининг бошланғич босқичи бўлди. Ушбу тарихий тажриба замонавий Ўзбекистонда хотинқизларга нисбатан ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасиз муҳит яратишда илмий, маънавий ва тарихий асос бўлиб хизмат қилади. Тадқиқот натижалари жамиятда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, оиладаги ва меҳнат жойларидаги тенгликни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни такомиллаштиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, хулоса ва тавсиялар таълим муассасалари, маҳалла ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида ҳам қўлланилиши мумкин. Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати 1. ЎзМА, Фонд 57, рўйхат 3, иш 12 — “Хотин-қизлар бўлими ҳисоботи, 1923 й.”, бет 4– 5. INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 194 2. Раҳмонов А., Бухоро инқилоби ва унинг ижтимоий натижалари, Тошкент, 1987, бет 56–58. 3. ЎзМА, Фонд 57, рўйхат 3, иш 8 — “БХСРда аёллар масаласи бўйича қарорлар”, бет 12–14. 4. “Бухоро Халқ Республикаси декретлар тўплами”, Тошкент, 1922. 5. “Бухоро хабарлари” газетаси, 1923 йил 10 апрел сони, бет 1–2. 6. ЎзМА, Фонд 57, рўйхат 3, иш 18 — “Аёллар иқтисодий фаоллиги бўйича ҳисоботлар”, бет 5–8. 7. “Бухоро халқ газетаси”, №26, 1924 йил, сентябрь. 8. “Ишчи” газетаси, 1923 йил апрел сони — “Аёллар артеллари фаолияти”, Б. 3. 9. ЎзМА, Фонд 57, рўйхат 3, иш 20 — “Савдо ва косибчиликда аёллар фаоллиги”, бет 10–12. 10. “Бухоро ҳақиқати” газетаси, 1922 йил 15 июнь сони. 11. “Меҳнат тўғрисидаги декрет”, Бухоро, 1922 йил март. 12. ЎзМА, Фонд 57, рўйхат 3, иш 15 — “Аёллар мактаблари тўғрисидаги маълумотлар”, бет 7–9. 13. Меҳнат Кодекси. Туркистон АССР нашри. Тошкент, 1922 й., 28–30-б. 14. Абдуллаев А. Бухоро Халқ Совет Республикасида ижтимоий муносабатлар (1920– 1924). – Т.: Фан, 1983. – 97–102-б. 15. Бухоро вилояти архиви. Ф. 6, оп. 2, д. 19. “Қишлоқ аёллари меҳнат бригадалари ҳақида маълумот”. 1923 й. 16. “Ер тўғрисидаги низом”, БХСР Меҳнат халқ комиссариати нашри, 1923 й. 17. ЎзМА, Фонд 57, рўйхат 5, иш 9 — “Қишлоқларда аёл деҳқонлар ҳақида маълумот, 1924 й.” 18. ЎзМА, Фонд 57, рўйхат 3, иш 22 — “Аёллар мактаблари маълумотлари, 1921–1924 й.”, бет 2–5. 19. “Бухоро ҳақиқати” газетаси, 1921 йил 7 сентябрь сони. 20. Норов Н. БХСРда маърифат ва аёллар фаолияти. – Бухоро, 1998. – Б. 64–68. 21. “Бухоро хабарлари” газетаси, 1923 йил 12 март сони. 22. Исмоилова З. Ўзбек аёллари тарих сахнасида. – Тошкент: Маърифат, 2005. – Б. 56–60. 23. ЎзМА, Ф. 24, оп. 1, д. 37. “Маърифат ва таълим бўйича ҳисоботлар”. 1923 й. 24. ЎзМА, Ф. 10, оп. 4, д. 21. “Маҳаллий кенгашлар сайлови натижалари”. 1924й. 25. “Бухоро хабарлари” газетаси, 1923 йил март сони, бет 2–3. 26. ЎзМА, Фонд 57, рўйхат 3, иш 24 — “Аёллар саводсизликка қарши кураш ҳисоботлари”, бет 6–8. 27. ЎзМА, Фонд 57, рўйхат 3, иш 26 — “Ҳижоб ва консерватив қарашлар тўғрисида”, бет 3–4.