АЁЛ ВА УНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ ЎРНИ
Abstract
Аёл энг аввало - она, у фарзандларни дунёга келтиради, уларни тарбиялайди, вояга етказади. Ижтимоий ва психологик омиллар унинг қўллаб-қувватлаш, ғамхўрлик қилиш, тарбиялаш, фарзандлар эҳтиёжларини қондириш, ёрдам кўрсатиш, ўқитиш, тажриба ўргатиш каби функцияларини белгилайди.
Full text
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 199 АЁЛ ВА УНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ ЎРНИ Санбетова Амангул Туркменбаевна катта ўқитувчи PhD, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети https://doi.org/10.5281/zenodo.17836454 Аннотация. Аёл энг аввало - она, у фарзандларни дунёга келтиради, уларни тарбиялайди, вояга етказади. Ижтимоий ва психологик омиллар унинг қўллаб-қувватлаш, ғамхўрлик қилиш, тарбиялаш, фарзандлар эҳтиёжларини қондириш, ёрдам кўрсатиш, ўқитиш, тажриба ўргатиш каби функцияларини белгилайди. Калит сузлар: Аёл — оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки. Аёллар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Хотинқизлари эъзозланган, қадрланган юртнинг эса бугуни ва эртаси фаровон. Чунки аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади Ҳар қандай давлат ва жамият тараққиёти бир қатор омиллар асосида юз беради. Бу жараёнда аёллар, уларнинг ижтимоий-сиёсий муносабатлардаги иштироки, ҳуқуқ ва эркинликлари амалда таъминланганлиги масаласи – давлатлар ривожининг ҳамда демократиянинг муҳим индекси саналади..Ҳар қандай ижтимоий тузилма асосида аёлларнинг репродуктив имкониятлари билан бир қаторда янги авлоднинг шаклланиши ва ривожланишида ҳам уларнинг ўрни беқиёс. Жамиятда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари мавжуд бўлиб, булар қонунийлик, демократизм, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли Дунё мамлакатлари қаторида ва халқаро ҳамжамиятда муносиб ўринга эга бўлган Ўзбекистоннинг давлат ва жамият сифатидаги тараққиёти силсиласида аёлнинг ўрни, унинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти алоҳида аҳамият касб этади. Сир эмаски, янги Уйғониш даври, аввало, илм-фаннинг тараққиётига, миллий маънавиятнинг мустаҳкамлигига боғлиқдир. Мазкур ўткир ҳақиқатни чуқур ҳис қилган ҳолда хотинқизларнинг таълими ва илм-фан билан шуғулланишлари учун давлатимиз томонидан янги имкониятлар яратиб берилмоқда. Жамиятимизда аёлларни илм-фанга руҳлантириш мақсадида янги механизм – «Олима аёллар жамияти» тузилгани ҳамда унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм ажратилгани барча хотинқизларнинг кўнглида жамиятнинг энг фаол қатлами – «олима аёл» бўлишга интилишларини янада кучайтириши айни ҳақиқат. аёлларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини тўлақонли таъминлаш, уларни ижтимоийиқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар юртимизда гендер тенгликни ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлашдаги ижтимоий адолат намунасидир бу жамиятимиздаги олима аёлларга куч қудрат берди. Бир сўз билан айтганда, аёлларнинг тақдири, бугуни ва келажаги учун давлат сиёсати даражасидаги юксак эътиборнинг ифодаси бўлган бундай шароитлар ва имтиёзлар мамлакатимиз тарихида ҳали бўлмаган. Бугун опа-сингилларимиз қалбида жўш ураётган шукроналик ва юртдан, Юртбошидан миннатдорлик ҳисси амалий фаолиятимизга кўчиб, ҳар бир соҳада юксак натижаларга эришишга руҳлантирмоқда.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 200 Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш фаолияти: аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш; аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштириш; аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш; ҳуқуқни қўллаш амалиётида уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий меъёрлар асосида ўқитиш каби асосий йўналишлардан иборат. Мамлакатимизда аёл қадрини юксалтириш борасида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар, албатта, бу борада ҳуқуқий асослар яратилганлиги ва мунтазам такомиллаштириб борилаётганлиги билан ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар» деб белгиланганлиги мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ролини ошириш борасидаги тизимли ислоҳотлар учун бош ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Аёл оилада турмушнинг асосий тиргаги бўлиши билан биргаликда жамият тараққиёти ва фаровонлиги учун ҳам жуда муҳим шахс ҳисобланади. Ўз оиласида фарзандлар парвариши, таълим-тарбиясидан ортиб, жамиятда ҳам масъулиятли вазифаларни зиммасига олган, уни шараф билан уддалаб келаётган фидойи аёллар замонамизнинг чинакам қаҳрамонлари десак, муболаға бўлмайди. Бугунги кунда дунёда аёлларнинг турмуш шароити тубдан ўзгарганлигини ҳамда ўзини-ўзи англаш ва шахсий ўсиш учун кўпроқ имкониятлар пайдо бўлганлигини кузатишимиз мумкин. Замонавий дунёда аёл ўз салоҳиятини ҳар қандай фаолиятда амалга ошириши мумкин, асосийси унда ўзига ишонч ва етарлича қатъиятлилик бўлса бас. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ролининг асосий ижтимоий кўрсаткичлари ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя даражаси, таълим ва бандлик даражаси, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштироки ҳисобланади. Хусусан, таълим соҳасида: хотин-қизлар ва эркакларнинг таълим олиш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг барча турларидан фойдаланишга, таълим ва илмий жараённи амалга оширишда иштирок этишга ҳамда маданиятдан, маданий қадриятлар ва меросдан фойдаланишга доир тенг ҳуқуқ ва имкониятлар; турли таълим дастурларига гендер мавзусини жорий этиш орқали фуқароларнинг гендерга оид маърифатини оширишга кўмаклашиш; жинслардан бирининг устунлиги ғоясига асосланган нотўғри тасаввурлардан холи ўқув адабиётларини тайёрлаш ва чоп этиш; ўқув дастурлари ва дарсликларни жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик принципига мувофиқлик юзасидан мунтазам равишда мониторинг қилиш; гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ахборот-маърифий тадбирларни рағбатлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш инобатга олинган. Таълим соҳасидаги ваколатли орган таълим дастурларини, таълим муассасаларининг дастурларини ҳамда режаларини уларнинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги жиҳатидан экспертизадан ўтказишни таъминлайди. Олий таълим муассасаларининг таълим дастурлари ва малака ошириш курслари хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича курсни ўз ичига олади.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 201 Хулоса Президентимизнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида: “Янги Ўзбекистонни барпо этишда, Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлган ёш авлодни тарбиялашда сизларга, сизларнинг буюк мураббийлик фазилатларингизга таянамиз”, деган самимий эътирофлари меҳрибон оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, лобар қизларимизга чексиз фахрифтихор бағишлади. Хотинқизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида, биринчи навбатда, ота оналарнинг муносабати, иккинчидан, олий таълимда уларни қамраб олиш имконияти муҳим ўрин тутади. Ҳеч қачон бирон эътибор ё эътироф кутмасдан, оиладаги, жамиятдаги ишини ўзининг виждоний бурчи, деб биладиган аёллар борлигидан ҳар қанча фахрланса арзийди. Олий маълумотли аёл – бу олий маълумотли миллат деганидир! Бу баландпарвоз гаплар эмас. Ўқимишли аёл фарзандларига кўпроқ нарса бера олади ва бу жуда муҳимдир. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 2023 йил. 2. https://senat.uz/oz/post/post-539. 3. https://lex.uz/acts/4494849.