ИЛМ, АЁЛЛАР ВА ЖАМОАТБАРҚАРОРЛИГИ ЙЎЛИДА АЁЛНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ҚАДР-ҚИММАТИ ВА ИСЛОМДАГИ ЮКСАК МАРТАБАСИ
Abstract
Тарихий манбаларда аёлнинг ўрни алоҳида ўрганилган. Шарқ мутафаккирлари – Алишер Навоий, Форобий, Ибн Сино инсон тарбияси ва жамият тараққиётида аёлнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаган. Замонавий жамиятда эса аёллар таълим, соғлиқни сақлаш, сиёсат, иқтисодиёт каби соҳага бевосита таъсир кўрсатмоқда. БМТ ва ЮНЕСКО ҳисоботларига кўра, аёлларнинг ижтимоий фаоллиги жамият барқарорлигининг муҳим омили сифатида қайд этилган.
Full text
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 202 ИЛМ, АЁЛЛАР ВА ЖАМОАТБАРҚАРОРЛИГИ ЙЎЛИДА АЁЛНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ҚАДР-ҚИММАТИ ВА ИСЛОМДАГИ ЮКСАК МАРТАБАСИ Турдалиева Маъмура Алижоновна Наманган вилояти педогогик маҳорат маркази Тасвирий санъат ва чизмачилик фани вилоят методисти https://doi.org/10.5281/zenodo.17836473 Аннотация. Тарихий манбаларда аёлнинг ўрни алоҳида ўрганилган. Шарқ мутафаккирлари – Алишер Навоий, Форобий, Ибн Сино инсон тарбияси ва жамият тараққиётида аёлнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаган. Замонавий жамиятда эса аёллар таълим, соғлиқни сақлаш, сиёсат, иқтисодиёт каби соҳага бевосита таъсир кўрсатмоқда. БМТ ва ЮНЕСКО ҳисоботларига кўра, аёлларнинг ижтимоий фаоллиги жамият барқарорлигининг муҳим омили сифатида қайд этилган. Калит сўзлар: Аёл, Гендер, Мартаба, оила, тарбия, жамият. Кириш. Аёллар мавзуси инсоният тамаддунининг барча босқичларида долзарб бўлиб келган. Жамиятнинг маънавий ва ижтимоий ривожида аёлнинг тутган ўрни беқиёсдир. Ислом дини ҳам аёлнинг шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини юксак эътироф этади. Бугунги кунда жамият тараққиёти, оила барқарорлиги ва фарзанд тарбиясида аёлнинг роли янада кучайиб бормоқда. Мазкур мақолада аёлларнинг жамиятдаги ўрни, Исломдаги мақоми, Ўзбекистон сиёсатида уларга берилаётган имкониятлар таҳлил қилинади. Аёлнинг жамият тараққиётидаги ўрни. Жамият ривожи ва тараққиёти инсоннинг барча қатламлари билан чамбарчас боғлиқ. Шу қатламларнинг энг муҳим ва ажралмас қисми – аёллар. Тарихан аёллар оила, таълим, меҳнат ва маданият соҳаларида муҳим рол ўйнаб келган. Улар нафақат оиланинг пойдевори, балки жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ривожида ҳам фаол иштирок этадилар. Аёлнинг жамиятдаги роли кўплаб соҳаларда намоён бўлади. Биринчи навбатда, аёл оила ва авлод тарбиясида марказий шахс сифатида хизмат қилади. Фарзанд тарбиясидаги меҳр-муҳаббат, ахлоқий қадриятлар ва маънавий таълимнинг асосий манбаи она ҳисобланади. Шу сабабли аёл тарбиясида шаклланган инсон, кейинчалик жамиятнинг фаол ва масъулиятли аъзоси бўлиб етишади. Иқтисодий ҳаётда аёллар меҳнат фаолияти билан жамият ривожига улкан ҳисса қўшади. Бугунги кунда аёллар турли касб ва лавозимларда муваффақият қозонмоқдалар. Улар илм-фан, таълим, тиббиёт, бизнес, сиёсат ва маданият соҳаларида фаолият юритади. Шунингдек, аёлларнинг меҳнатга жалб қилиниши иқтисодий барқарорликни оширади, янги иш ўринлари ва инновацияларни ривожлантиришга ёрдам беради. Жамиятда аёлнинг роли фақатгина иқтисодиёт ва оила билан чекланмайди. Улар сиёсий ва ижтимоий ҳаётда ҳам фаол иштирок этиб, қарорлар қабул қилиш жараёнида муҳим овозга эга. Кўплаб давлатларда аёллар парламент, ҳукумат ва нодавлат ташкилотларда етакчилик қилмоқда, шу орқали жамиятнинг демократик ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 203 Шунингдек, аёлнинг маънавий ва маданий роли ҳам катта аҳамиятга эга. Улар санъат, адабиёт, илм-фан ва маданият соҳаларида ижодий фаолият юритиб, жамиятнинг эстетик ва маънавий ривожига ҳисса қўшмоқдалар. Шу билан бирга, аёллар кўпинча ижтимоий барқарорликни сақлаш, адолат ва тенглик тамойилларини тарғиб қилишда етакчи бўлиб келмоқдалар. Исломда Аёлларнинг Мақоми. Қуръони каримда аёлнинг қадри юксак даражада улуғланган. “Нисо”, “Аҳзоб”, “Бақара” сураларидаги оятларда аёлнинг никоҳ, мерос, таълим, шаънини ҳимоя қилиш каби масалалар аниқ белгиланган. Ҳадислар эса аёлнинг оиладаги ўрни, фарзанд тарбиясидаги масъулияти ҳақида бой маълумот беради. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг “Жаннат оналарнинг оёқлари остидадир” ҳадиси аёлнинг улуғ мақомини янада ёритади. Ислом дини аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқларини эътиборга олган энг муҳим манбалардан биридир. Қуръон ва Ҳадислар аёлларга нафақат маънавий ривожланиш, балки ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда фаол бўлиш имконини беради. Қуръони Каримда аёлларга нисбатан мулойимлик ва адолат принципларига доимий урғу берилган: “Албатта, мўминлар – эркаклар ва аёллар бир-бирининг ҳимоячисидирлар” (Тавба, 71). Ушбу оят аёлларнинг жамиятда эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга эканлигини кўрсатади. Тарихий жиҳатдан, Ислом пайғамбарининг даврида аёлларга берилган ҳуқуқлар улкан ўзгаришларни келтириб чиқарди. Мисол учун, Муҳаммад (с.а.в) даврида аёллар мерос, мол-мулк ва таълим олиш ҳуқуқларига эга бўлишди. Шу билан бирга, исломий ҳуқуқ (фиқҳ) аёлларнинг турмуш, молиявий ва ижтимоий ҳаётини тартибга солувчи нормаларни белгилайди. Аёлларга нисбатан ҳурмат ва меҳрибонлик Ҳадисларда ҳам алоҳида таъкидланган: “Энг яхши эркаклар сизнинг аёлларингизга меҳрибон бўлганлардир” (Тирмизий, 1162). Исломда аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқи ҳам алоҳида ўрин тутади. Пайғамбаримиз (с.а.в) айтганлар: “Илм олиш ҳар бир мусулмон учун фарздир, эркаклар ва аёллар учун ҳам” (Ибн Мажаҳ, 224). Бу Оят ва ҳадислар аёлларнинг нафақат оилада, балки жамиятда фаол қатнашиши кераклигини билдиради. Шу сабабли, исломий дунёқарашда аёллар нафақат уй-рўзғор ишларида, балки илм-фан, ижтимоий ишлар ва иқтисодий фаолиятда ҳам муҳим рол ўйнайди. Аёлнинг Оиладаги Роли. Аёл – тарбиянинг биринчи мактаби. Комил инсон тарбиясида аёлнинг беқиёс ўрни бор. Оиладаги меҳр, тинчлик ва барқарорликнинг бош омили ҳам айнан аёлдир. Замонавий оилаларда аёллар нафақат тарбиячи, балки оила иқтисодини юритувчи, маънавий етакчи сифатида намоён бўлмоқда. Оилавий ҳаёт инсон жамиятидаги энг муҳим бирлик ҳисобланади ва унинг барқарорлиги кўплаб омилларга боғлиқдир. Шу омиллардан энг асосийси оиладаги аёлнинг ўрни ва вазифасидир. Ислом ва замонавий жамият нуқтаи назаридан аёл оиланинг таянч устуни сифатида қаралади. Қуръони Каримда аёллар ва эркаклар оилада бирбирининг ҳимоячиси сифатида таъкидланган: “Мўминлар – эркаклар ва аёллар бирбирининг ҳимоячисидирлар” (Тавба, 71). Бу оят аёлнинг оилада нафақат фарзанд тарбияси, балки уй-рўзғор ва оилавий қарорлар қабул қилишдаги муҳим ролини билдиради.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 204 Аёлнинг оиладаги ўрни бир нечта жиҳатдан намоён бўлади. Биринчидан, у фарзандларнинг тарбияси ва маънавий шаклланишида асосий рол ўйнайди. Тарбиявий жараёнда аёлнинг сабр-тоқат, меҳрибонлик ва билимдонлиги болаларнинг ҳаётий қадриятларини шакллантиришга хизмат қилади. Ҳадисларда аёлларнинг оиладаги роли эътибор билан таъкидланган: “Энг яхши эркаклар сизнинг аёлларингизга меҳрибон бўлганлардир” (Тирмизий, 1162). Бу ҳадис оиладаги меҳр-муҳаббат ва ҳурматнинг муҳимлигини кўрсатади. Иккинчидан, аёл оиланинг моддий ва маънавий барқарорлигини таъминлашда муҳим вазифа бажаради. У нафақат уй-рўзғорни бошқаради, балки оиланинг ижтимоий ва маданий ҳаётида ҳам фаол қатнашади. Замонавий илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оилада аёлнинг фаол иштироки оила аъзоларининг ўзаро ҳурмат ва меҳрмуҳаббатини оширади ҳамда оилавий муаммоларни самарали ҳал қилишга ёрдам беради (Ҳамидуллоҳ, 2005). Шунингдек, аёл оилада ижтимоий ролини ҳам бажаради. У оиланинг жамият билан алоқаларини мустаҳкамлашда, фарзандларнинг мактаб ва жамиятдаги фаолиятига йўл кўрсатишда муҳим вазифа бажаради. Бу жиҳат замонавий оилаларда аёлнинг нафақат уйрўзғор ишларига, балки фарзандларнинг маънавий ва ижтимоий ривожланишига ҳам масъул эканлигини билдиради. Яна шуни ҳам айтиб ўтиш жойизки, аёл оиланинг руҳий, маънавий ва ижтимоий барқарорлигини таъминловчи муҳим шахсдир. Унинг сабр-тоқат, меҳрибонлик ва билимдонлиги нафақат фарзандлар, балки бутун оиланинг ривожланишига хизмат қилади. Шунинг учун оилавий ҳаётда аёлнинг ўрни қадрланиши ва унга ҳурмат кўрсатилиши лозим. Халқаро мамлакат ва Ўзбекистон Сиёсатида Аёллар. Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари қонунчилик даражасида мустаҳкамланган. Гендер тенглик тўғрисидаги қонун, Конституциядаги тегишли бандлар аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Президент фармон ва қарорлари асосида аёллар тадбиркорлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси кенг ривожланмоқда. Замонавий дунёда аёлларнинг сиёсий ҳаётдаги роли тобора ошиб бормоқда. Халқаро миқёсда аёллар парламентларда, ҳукумат лавозимларида ва халқаро ташкилотларда фаол иштирок этмоқда. БМТнинг Аёллар ва Барқарор Тараққиёт ҳисоботига кўра, аёлларнинг сиёсий иштироки жамиятдаги ижтимоий адолат ва барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, кўплаб давлатлар, хусусан, Норвегия, Шветсия ва Канада каби мамлакатларда аёллар сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида муҳим ўрин тутади, бу эса гендер тенглиги ва демократик қадриятларни ривожлантиришга хизмат қилади. Ўзбекистон сиёсий тизимида ҳам аёлларнинг роли сезиларли даражада ошиб бормоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аёлларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган бир қатор қонунлар ва дастурлар қабул қилинди. Жумладан, “Аёллар фаоллигини ошириш стратегияси” ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий Кенгашларда аёллар улушини оширишга қаратилган ташаббуслар бунга мисолдир. Аёлларнинг сиёсий иштироки нафақат парламент ва ҳукумат даражасида, балки маҳаллий даражада ҳам муҳимдир. Улар ҳудудий масалаларда, ижтимоий лойиҳалар ва оилавий, таълимий масалаларда фаол қатнашади. Бу эса жамиятда гендер тенглиги принципини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва қарор қабул қилиш жараёнини янада
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 205 инклузив қилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан аёлларни сиёсий ва иқтисодий фаолиятга жалб қилиш борасида қатор тренинглар, семинарлар ва қўллабқувватлаш дастурлари йўлга қўйилганлиги ва аёллар сиёсий ҳаётда халқаро ва миллий миқёсда муҳим рол ўйнайди. Уларнинг фаоллиги нафақат гендер тенглигини таъминлаш, балки демократик жараёнларни мустаҳкамлаш ва жамият барқарорлигини оширишга хизмат қилади. Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатадики, аёлларни сиёсий ҳаётга жалб қилиш борасида доимий чора-тадбирлар олиб борилиши лозим ва бу жараён мамлакат тараққиёти учун зарурий омил ҳисобланади. Аёл Фаоллигининг Замонавий Кўринишлари. Бугунги кунда аёллар илм, санъат, таълим, сиёсат ва тадбиркорлик соҳаларида фаол иштирок этмоқда. Тасвирий санъатда аёл образи жамиятнинг эстетик дидини шакллантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Раҳбар аёллар сонининг кўпайиши жамият тараққиётининг янги босқичини белгиламоқда. Замонавий дунёда аёлнинг жамиятдаги роли фақат оилавий ва уй-рўзғор билан чекланмайди. Аёллар ҳаракатланиш эркинлиги, касбий фаолият, илм-фан, сиёсат ва маданият соҳаларида фаол қатнашмоқда. Бу эса уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлайди ва гендер тенглиги принципларини ривожлантиради. УНЕСCО ва БМТ ҳисоботларига кўра, аёлларнинг илмий ва касбий фаолиятда иштироки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига сезиларли ҳисса қўшади. Замонавий кўринишларда аёл фаоллиги бир нечта йўналишларда намоён бўлади. Биринчидан, сиёсий фаоллик. Аёллар парламентларда, маҳаллий Кенгашларда ва халқаро ташкилотларда фаол қатнашиб, қарор қабул қилиш жараёнида муҳим рол ўйнайди. Масалан, Ўзбекистон Республикасида аёллар сиёсий ҳаётда фаол бўлиб, Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларда улуши ортиб бормоқда. Иккинчидан, иқтисодий фаоллик. Замонавий аёллар бизнес, тадбиркорлик ва илм-фан соҳаларида ўзини намоён қилмоқда. Тадбиркорлик ва стартап лойиҳаларда аёлларнинг иштироки уларнинг иқтисодий мустақиллигини оширади ва жамиятдаги гендер тенглигини таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, глобал миқёсда аёлларни қўллаб-қувватловчи кўплаб дастурлар мавжуд: БМТнинг Wомен Эмпоwермент Принcиплес ва УНЕСCОнинг илмий фаолиятни рағбатлантириш лойиҳалари бунга мисолдир. Учинчидан, маданий ва ижтимоий фаоллик. Аёллар замонавий жамиятда санъат, спорт, маданият ва ижтимоий ташаббусларда фаол қатнашади. Бу орқали улар жамиятда ижтимоий ўзаро ҳурматни мустаҳкамлайди ва ёш авлодни ўрнак сифатида шакллантиради. Шу билан бирга, аёл фаоллиги интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам намоён бўлиб, уларнинг овози глобал миқёсда эшитилмоқда. Шу ўринда аёл фаоллигининг замонавий кўринишлари нафақат сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда намоён бўлади, балки жамиятдаги тенглик ва барқарорликни таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатадики, аёлларни турли соҳаларда фаол иштирокини рағбатлантириш борасида доимий чоратадбирлар олиб борилиши зарур. Хулоса. Хулоса қилиб айтганда, аёлнинг жамият тараққиётидаги ўрни беқиёсдир. Улар нафақат оиланинг руҳий ва маънавий пойдевори, балки иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожнинг ҳам асосий таркибий қисмидир. Шу сабабли, ҳар бир жамиятда аёлларнинг
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 206 имкониятларини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тараққиётнинг барқарор ва самарали бўлишига хизмат қилади. Ислом дини аёлларнинг мақомига юқори эътибор қаратади ва уларни ҳимоя қилади. Аёллар нафақат оиланинг, балки жамиятнинг руҳий ва ижтимоий ҳаётида ҳам тенг ҳуқуқли бўлиши керак. Қуръон ва Ҳадисларда таъкидланган принциплар аёлларнинг ҳурматли, билимдон ва фаол шахс сифатида шаклланишини таъминлайди. Шу жиҳатдан, исломий қадриятлар замонавий жамиятда аёлларнинг ижтимоий, маънавий ва илмий ривожланишига асос бўла олади. Аёл – жамиятнинг бебаҳо бойлиги, маънавий таянчи ва келажак авлод тарбиячисидир. Ислом дини аёлнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда уни улуғ мартабага кўтаради. Аёлни қадрлаш – жамият тараққиёти ва маънавий юксалишнинг бош мезонидир. АДАБИЁТЛАР 1. Қуръони Карим, Тавба сураси, 71-оят. 2. Ал-Тирмизий, Сунан ал-Тирмизий, Ҳадис 1162. 3. Ибн Мажаҳ, Сунан Ибн Мажаҳ, Ҳадис 224. 4. Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, Ислом тарихи ва қадриятлари, Тошкент, 2005. 5. А. Каримов, Оила ва жамият, Тошкент, 2010. 6. БМТ, Wомен ин Политиcс Репорт, 2022. 7. Ўзбекистон Республикаси, Аёллар фаоллигини ошириш стратегияси, Тошкент, 2020.