МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР – МУСТАХКАМ ОИЛА АСОСИ
Abstract
Мақолада миллий тарбиянинг стратегик йўналишини, маънавий қадриятларимизни миллатимизга ёт бўлган турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш, ёшларимизни, айниқса қизларимизнинг онги, қалби, дунёқарашининг ажралмас қисмига айлантириш муҳимлиги каби муаммоларига бағишланган давлат раҳбари, буюк жадидчи боболаримиз ва юртимизга танилган замондош ёзувчиларнинг хикматлари баён ва тахлил этилган, ота-оналар бурчи хақида сўз юритилган.
Full text
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 306 МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР – МУСТАХКАМ ОИЛА АСОСИ Султанова Эътибор Сидиковна сиёсий фанлар доктори, профессор https://doi.org/10.5281/zenodo.17845806 Моддий вa маънавий ҳаётни уйғун ривожлантиришимиз керак...Мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи ҳеч қачон бўлмайди. Ш.М.Мирзиёев Аннотация. Мақолада миллий тарбиянинг стратегик йўналишини, маънавий қадриятларимизни миллатимизга ёт бўлган турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш, ёшларимизни, айниқса қизларимизнинг онги, қалби, дунёқарашининг ажралмас қисмига айлантириш муҳимлиги каби муаммоларига бағишланган давлат раҳбари, буюк жадидчи боболаримиз ва юртимизга танилган замондош ёзувчиларнинг хикматлари баён ва тахлил этилган, ота-оналар бурчи хақида сўз юритилган. Калит сўзлар: миллий таълим-тарбия,стратегик йўналиш,давлат сиёсати,илмуфан, ижтимоий тармоқлар, маънавий қадриятлар,ёшлар ва қизлар тарбияси, оммавий маданият, жадидчилар, ёзувчилар,ота оналар бурчи, дунёқараш, хикматлар Abstract. The article analyzes the strategic direction of national upbringing, the importance of protecting our spiritual values from various harmful influences alien to our nation, and turning them into an integral part of the consciousness, heart, and worldview of our youth, especially girls. It presents and examines the wise thoughts of the Head of State, our great Jadidist ancestors, and contemporary writers recognized in our country, as well as discusses the responsibilities of parents. Keywords: national education-upbringing, strategic direction, state policy, science and knowledge, social networks, spiritual values, upbringing of youth and girls, mass culture, Jadidists, writers, parental responsibility, worldview, wise sayings. 21 асрга келиб жахон миқёсида турли сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар рўй бермоқда. Кўп қутбли дунёда мисли кўринмаган трансформация бўлмоқда, у хар бир соҳани қамраб олмоқда. Жумладан, маънавий хаётни ҳам. Кўп қиррали жараён инсоннинг хулқ атворига, онгига, ички туйғуларига таъсирини кўрсатмоқда, хаётига кириб бормоқда. Фарзанд тарбиясида у аввало “оммавий маданият” кўринишида кириб келмоқда. Бу борада айтиш жоизки, кейинги вақтларда ёшлар ва қизлар тарбиясида шундай муаммолар учраб турибдики, уларни бартараф этишда давлат, жамият, таълим соҳаси, ота-оналар билан биргаликда харакат қилишлари керак... Маълумки, инсон ўзидан кейинги наслини давом эттириш мақсадида фарзанд кўради ва хохишига кўра тарбиялайди. Ота-оналар: “Фарзанд ўғил бўлса мард ва жасур, эл –юрт корига ярайдиган бўлсин, қиз фарзанд бўлса, ибо-ҳаёли., оқила бўлсин”, - деб ният қилади. Фарзанд тарбияси жуда нозик бўлиб, айниқса, қиз фарзанд тарбияси ҳар бир ўзбек оиласи учун қадимдан ор-номус масала деб кўрилади. Қиз фарзанд елкасида отасининг, ака-укаларининг ғурурини, ор ва номусини олиб юради. Қиз бола номига тушган доғ бир умр кетмайди. Ҳақиқий ўзбек қизи аввало ҳаёибоси, назокатуодоби, андишаси, оқилалиги билан ажралиб туради. Қадим тарихимиздан Тўмарис, Барчиной, Бибихоним,
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 307 Нодирабегим каби ўзбек аёллар тимсоллари - қизларимиз тарбиясига ибрат бўлиб келмоқда. Қиз боланинг шаъни тўғрисида фикр юритсак. Жумладан, Инсоний фазилатлар, маънавий қадриятлар ҳақида сўз кетса, айни шу хусусиятлар қиз болада энг олий даражада бўлишини талаб қилинади. Ўзбек хонадони борки, қиз фарзандни миллий қадриятларимиз, урф одатларимиз, диний ва дунёвий билимлар бериб, тарбиялашга ҳаракат қилади. Чунки қизлар келажакда бўлажак она-юрт давомчиларини дунёга келтиради. Маълумки,замонавий халқаро муносабатлар ўзгараётган бир даврда, турмушимиз ва ҳаётимизнинг барча соҳаларига ўзга халқлар маданияти кириб келмоқда Биз бу маданиятлар ичидан мақбул бўлганларинигина қабул қиламиз,хаммасини эмас. Афсуски, улар орасида фарзандларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган иллатлар кам эмас, ана шу салбий иллатларни бартараф қилиш-давлатимизнинг сиёсий масаласи деб хисобланади, чунки у давлат, жамият барқарорлигига, тинчлигига таъсир этади, айни шу боис, маънавий соҳа вакилларига муайян жиддий масъулият, вазифалар юклайди. Ижтимоий-сиёсий тахлилларга кўра, кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар сонининг кескин ортиб бориши, улар орасида ёшлар, жумладан, қизлар, асосий катта қисмини ташкил қилиши, муҳим ҳодисадир. Илму-фан нуқтаи назардан, рақамли технологиялар, жумладан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ўзига хос маданият шаклланмаса, ёшлар тарбиясида жуда катта муаммоларга дуч келамиз. Ахборотлар оқими чек-чегарасиз, улар орасида, надоматлар бўлсинки, ёшлар маънавиятига, тарбиясига, дунёқарашига салбий таъсир кўрсатадигани кам эмас. Айниқса, фойдаланувчилар орасида, қизларимизнинг кўплиги бизни ташвишга солади. Ҳозирги замонда ижтимоий тармоқда Инстаграм, Тик-ток, Телеграм деб ном олган кўнгилочар дастурларни оммалашгани ҳеч кимга сир эмас. Бу дастурлар ёрдамида ҳар хил ҳаракатлар, ўйинлар ва чиқишлар амалга оширилади. Энг асосийси, ушбу каналлар орқали «оммавий маданият»ни ёрқин намойиш этиш, ёшлар онгини захарлаш, ахлоқсизликни тарғиб эиш, миллий қадриятларимизга нисбатан бепарволик ҳиссини уйғотиш, мумкин. 1 . Инсоннинг онги ва қалбини захарли ғоялар эгаллагач, у манқурт сифатида ўзлигидан ажралади. Ўзлигидан айрилган инсон ғайриихтиёрий равишда ҳар қандай тубан топшириқнинг ҳам ижрочисига айланиб бораверади. Шу ўринда Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёвнинг фикрига эътибор қаратиш зарур: “Биз бир нарсани ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз зарур. Агар “оммавий маданият” таҳдиди фақат четдан – Ғарбдан кириб келади, десак, қаттиқ адашамиз. Бу бало, афсуски, ўзимиздан, ўз орамиздан ҳам чиқиши мумкин. Мен бу гапларни осмондан олиб айтаётганим йўқ. Юртимизда нашр этилаётган айрим газета-журналлар, китобларни, суратга олинаётган баъзи клип ва киноларни, эфирга берилаётган қўшиқ ва рақсларни кузатиб, соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам шундай хулосага келиши табиий” 2 . 1 Султанова Э.С., Султонов Ф.Х. “Ғоявий тахдид: адоқсиз курашлар”. Тошкент, “Тафаккур” журнали, 2021 йил, 3-сони, 114-115 б. 2 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси. Халқ сўзи. 2017 йил 5 август.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 308 “Ўз обуначиларини кулдираман”,- деб ўзларини ҳар куйга солаётган, бошқаларга мазах бўлсада “лайк” тўплаш учун турли хил видео ва роликлар жойлаётган ёш отаоналарни кўрганимизда, тарбия борасидаги камчиликлар кўзга ташланади. Ижтимоий тармоқлар ва виртуал олам кириб бораётган дунёда, оила аъзоларини янги қадриятлар билан таништириб, ўзга маданият ва турмуш тарзини ташвиқ қилаётганлиги, унинг салбий таъсири натижасида йўқотаётган ўзлигимиз, аста-секинлик ила бўҳронларга учраётган, ёинки бошқасига алмаштираётган қадриятларимиз қаршисида, “эртага не деб жавоб берамиз?”- деган ҳақли савол туғилади. Энг ачинарлиси шуки, ота-оналарнинг шундай, маънавиятга зид, хазилларни ёш болалар билан биргаликда амалга ошираётганидир. Ахир фарзанд ҳамиша биринчи навбатда ўз ота–онасидан андоза олади, унинг юриш-туришидан, муомаласидан ўрнак олади. Фарзанд китоб ўқиб ўтирган эмас, балки кечаю-кундуз телефон билан овора бўлиб ўтирган ота-онасини кўриб, улғаяди. Қарабсизки, фарзанд реал ва виртуал ҳаётни бирбиридан ажрата олмай, ҳаётда ўз ўрнини йўқотиб қўяди. Виртуал ҳаётни таҳдид сифатида қараладиган томонларидан бирибу авлодлар орасидаги алоқаларнинг узилиб қолишидир. Бундай муҳит кириб борган хонадонларда авлодлар ӯртасидаги инсоний муносабатлар кун сайин камайиб бормоқда. Бундай хонадонларда ота-оналар ва болалар соатлаб ёнмаён ӯтиришади, аммо интернетдан узилиб, бир-бирларига бир оғиз сўз гапиришга фурсат топишолмайди. Бугунги кунда ота-она ва болалар бир даврада ӯтириб, оилавий ва бошқа масалаларда ширин ва ибратли суҳбатлар қурадиган хонадонларни камдан-кам учратамиз. Натижада, афсуски ота-она ва фарзандлар ӯртасидаги муносабатлар совуб бормоқда,ажримлар хам кўпаймоқда. Бунга сабаб қилиб ижтимоий тармоққа қарамликни айтиш мумкин. Нафақат ёш авлод, балки катта ёшдагилар ҳам бундай қарамликка тушиб қолишгани жуда ачинарли. Бежизга улуғ маърифатпарвар жадидчи бобомиз Абдулла Авлоний ўз асарларида таълим-тарбия тўғрисида ҳам кўп бор тўхталиб 3 : «Тарбия бизлар учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир», - дея эътироф этганлар. “Фарзанд тарбияси, бу - яхши ният билан барпо этилаётган бино каби-дир, агар унинг пойдеворини мустаҳкам қурсангиз, турли ташқи таъсирларга бардошли ва кўркам бино бўлиб қолади. Пойдевори эътибордан қолган бино минг савлат тўкмасин, пайти келиб аслини кўрсатиб қўяди, деган эди таниқли ёзувчи Тохир Малик, маънавият ва тарбия масаларига бағишланган "Одамийлик мулки" (Аҳлоқ китоби)да. Яна қатор, диққатга сазовор фикрларга, диққатимизни қаратишимиз лозим. Жумладан, “Инсон моддий жиҳатдан эмас, маънавий жиҳатдан мукаррам бўлгани учун руҳининг поклиги даражасида камолга эришади... Ота-она фарзандини чойнакдаги қайноқ чойдан асрагани каби ёмон хулклардан иҳота қилиши шарт..”.Ёки китобдаги яна бир хикматига эътиборни қаратсак: “Сув, Олов ва Аҳлоқ-уччаласи дўстлашиб, сайрга чиқишди. Бир-бирларидан хавотирланиб, Сувдан сўрашди: - Агар йўқолиб қолсанг, сени қаердан топамиз? - Қаерда шариллаш овозини эшитсангиз,мен ўша ерда бўламан, -деди Сув. 3 Абдулла Авлоний (1878–1934). Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ – www.ziyouz.uz,Чоп этилган13.02.2017, Муаллиф, Ziyouz.uz
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 309 - Қаерда тутун кўрсангиз, мен ўша жойда бўламан, -деди Олов. Навбат Аҳлоққа келди, у бундай жавоб берди: " Мени йўқотсангиз, излаб юрманг. Ҳеч қаердан топа олмайсиз...". Бунда катта маъно бор. Яхши хулк ўзиданўзи пайдо бўлмайди. Лекин йўқ бўлса... Шунинг учун фарзандни шундай тарбиялаш керак-ки, у фақат яхшилик келтирсин. "Фарзандга энг биринчи яхшилик қиладиган ҳам, ёмонлик қиладиган ҳамонасидир. Нима учун “она тили” деймиз? Чунки гўдак биринчи сўзларини онасидан ўрганади. Тарбияни ҳам дастлаб она беради. Тарбиянинг бош мақсади-бир бирига меҳр-оқибатли инсонларни вояга етказишдир. Ота ва оналар яна унутмасинларки, бугун фарзандлар тарбиясига эътибор бермаган киши орадан йиллар ўтиб, уйсиз, оиласиз қолади... Тарбиянинг икки асоси бор: фазилатни қўриқлайдиган гўзал ахлоқ, ва ярамас йўлдан, ёмон аҳволга тушишдан сақлайдиган ҳушёрлик.... Вояга етаётган болани эътиборсиз ташлаб қўйилса, кўп холларда бу аҳлоқнинг тубанлашувига сабаб бўлади. Натижада бола улғайгач, хасадгўй, ўғри, чақимчи, қайсар, маҳмадона, енгилтак, беҳаё, ярамас бир кимсага айланиб қолиши мумкин. Булардан сақланишнинг бирдан бир йўли-чиройли тарбия”... 4 Тохир Малик фикрларига ҳамоханг бошқа замондошимиз -Обиддин Махмудов педагогик хулосаларига диққат қаратсак. Ушбу муаллим ҳаётий тажрибасига кўра: “Қобил фарзанд-ота-она хуррамлигининг сарчашмаси, барча хурсандчиликлар сабабчиси, мамлакат маъмурлигининг зарурий омили. Аксинча, ноқобил фарзанд - одамийлик мулкининг харобаси, ота-она умрининг зулмати, жамият тараққиётининг тўғаноғидир. Ота-оналар, муаллимлар тажрибавий хулосаларига асосланиб, инсон табиатида қўйидаги фазилат ва ноқисликлар ҳамиша ўзини намоён этиши аниқланган: Одоб. У фазилатларнинг зевари, ҳулқ атворининг мулойимлик пардаси, чиройли тарбиянинг намунаси, инсонийлик мулкининг ноёб жавҳари. У туфайли одамзод қадри, ақл-тафаккур, маънавият-маърифат улуғланади. Одоб-камолотга етказувчи хислатлар сараси, илмни амал билан зийнатловчи восита, эгасини ҳам маърифатли, хам қудратли этувчи куч. Инсонни илмлилик даражаси - унинг туғилиб ўсган жойига бўлган меҳру мухаббати,.. гўзал аҳлоққа оғишмай амал этиши билан белгиланади; Билим. Билим - таълим - тарбиянинг боши, инсониятни бошқа махлуқлардан фарқловчи омил, бахтли, саодатли яшаш асоси. У-одамийликни улуғловчи қадрият. У - дунё моҳиятидан воқиф этувчи бебахо хазина. У-зулматли оламни нурафшонликка олиб чиқувчи ягона зиё чашмаси... Умуман, билим-одамзоднинг муносиб яшашида собит йўлбошчидир; Қаноат. “Сабр-умр хазинаси” дейилган ҳалқ мақолида. Қаноат-харом билан халолнинг чегарасини белгилайдиган виждон қозиси. У-сабрсизликка дори, ношукурликкатабиб, шошқалокликка-рақиб, тақдирдан нолишгағаним бўлган шукроналик белгиси. У-осуда яшаш пойдевори, бировга тобе бўлмаслик сири, ҳалол 4 Тохир Малик. Одамийлик мулки. Т., 2014, 432, 447 б.б.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 310 меҳнат қилиб, хотиржам яшаш шарти. У-оҳир-оқибат, умрни мазмунлик яшаб ўтишга йўналтирувчи ҳаётий қўлланма; Шарм-ҳаё. Шарм-ҳаё - эътиқод чаманининг бўстони, ор-номус булоғининг зилол суви, ибо ҳиёбонининг шоҳбекати, аҳлоқу одобнинг ойнаси. У туфайли ёмон ҳулклар жиловланади, ёвузлик чекинади, жамият покланади, ҳаром-хариш ишлар йироқланади, одамзод маърифат чўққиси сари юксаланади. Буюк Алишер Навоий айтганидек: “Кимки шарму ҳаёни ўзига касб этибди, Билки, ул ахлоқ бобида камолга етибди;. Ҳушхулклик...Камтарлик ва хушфеъллик-унинг икки қаноти, гўзал ахлоқ ва қўли очиқлик-икки куввати... Ҳушхулқлик инсонда одамийлик фазилатларини зиёда қилади; Жисмонан бақувват бўлиш ва тиришқоқлик. Тиришқоқлик, жасур ва ғайратли бўлиш эса барча орзу-ҳавасларга қувват, умидворликка қанот, мазмунли ва баракали яшашга рағбат ҳисобланади; Масъуллик. Ғоятда таҳликали бўлган мушкул вазиятларда, масъулиятни ўз зиммасига олган кишигина ҳақиқий юртпарвар, элпарвар хисобланади. Худди офтоб дунёни ёритганидек, масъуллик туйғуси ҳам инсон номини безайди, мартабасини юксалтиради. Ушбу ижобий фазилатларга қарши инсонда қуйидаги ноқисликлар бўлади: ғазаб, қўрқув, тошбағирлик, ёлғончилик, ношукурлик, ялқовлик, баҳиллик, худбинлик. Инсон уларни ўзида вужудга келса, бартараф этишга интилиши лозим.” 5 Хулоса қилиб, айтиш жоизки, маънавий - аҳлоқий муҳитни такомиллаштиришда хотин қизларда қўйидаги одамийлик асосларини муҳим деб билишимиз керак ва уни қўллаб қувватлашимиз лозим: - Давлат томонидан олиб борилаётган “Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ” деган ғоя барча жабхаларда бутун жамиятда амалга оширилишига муносиб хисса кўшиш керак; - Хар бир миллатни саодати ва иззати-ҳалққнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқдир; - Одамийлик-аҳлоқсизликка қаршидир; - Келажак авлодни тарбиялаш-оналар, ота-оналар, бутун инсониятни бурчидир; - Педагог, психолог, журналистлар хулосасига биноан берилган асосий ижобий ва салбий кўринишга эга инсон фазилатларини билиш, ундан келиб чиқиб, замонавий инсонларни, бўлажак миллат асосини тарбиялаш лозим. Демак, неча асрлар бурун, алломабобокалонларимиз "Шарқ тафаккурини"ни бутун дунёга тараннум этганидек, минглаб йиллар давомида сайқалланиб, бизгача етиб келган маънавий-ахлоқий қадриятларимизни қиз фарзандларга сингдириб, 5 Обиддин Махмудов.Фарзанднома. Т., 2018, 12-21 б.б.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 311 зиёли, ўқимишли, билимдон қилиб, дунёга танитишдек юксак масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз зарур. Фойдаланилган адабиётлар 1. Султанова Э.С., Султонов Ф.Х. “Ғоявий тахдид: адоқсиз курашлар”. Тошкент, “Тафаккур” журнали, 2021 йил, 3-сони, 114-115 б. 2. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси. Халқ сўзи. 2017 йил 5 август. 3. Абдулла Авлоний (1878–1934). Туркий Гулистон ёхуд аҳлоқ. Чоп этилган 13.02.2017. 4. Тохир Малик. Одамийлик мулки. Т., 2014, 432, 447 б.б. 5. Обиддин Махмудов. Фарзанднома. Т., 2018, 12-21 б.б.