scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ТАСВИРИЙ САНЪАТ ТАЪЛИМИ ЭСТЕТИК ТАРБИЯ КЛАСТЕРИНИНГ АСОСИЙ ВОСИТАСИ

Хусанов Баходир Эргашевич

Abstract

Маълумки, инсон эстетик камолотга ўзида турли ҳислатларни шакллантириш орқали эришади. Булар: а) гўзалликни англаш, ҳис қилиш ва яратиш; б) улуғворликни англаш, ҳис қилиш ва яратиш; в) юксак дидли бўлиш. Бироқ инсон ўзига неъмат қилиб берилган ана шу хислатларни бекаму-кўст бажариши учун маълум эътиқод ва ихлосга эга бўлиши, ўзининг яратилишидаги моҳиятни англаши лозим бўлади. Бунинг учун эса инсонга ҳар жиҳатдан таълим ва тарбия шарт. Шу нуқтаи назардан инсоннинг эстетик тарбияси тўрт йўналишга асослана, дейиш мумкин. Булар:

Full text

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1642 ТАСВИРИЙ САНЪАТ ТАЪЛИМИ ЭСТЕТИК ТАРБИЯ КЛАСТЕРИНИНГ АСОСИЙ ВОСИТАСИ Хусанов Баходир Эргашевич Наманган давлат педагогика институти ректори, фалсафа бўйича фан доктори (DSc), доцент https://doi.org/10.5281/zenodo.17892908 Маълумки, инсон эстетик камолотга ўзида турли ҳислатларни шакллантириш орқали эришади. Булар: а) гўзалликни англаш, ҳис қилиш ва яратиш; б) улуғворликни англаш, ҳис қилиш ва яратиш; в) юксак дидли бўлиш. Бироқ инсон ўзига неъмат қилиб берилган ана шу хислатларни бекаму-кўст бажариши учун маълум эътиқод ва ихлосга эга бўлиши, ўзининг яратилишидаги моҳиятни англаши лозим бўлади. Бунинг учун эса инсонга ҳар жиҳатдан таълим ва тарбия шарт. Шу нуқтаи назардан инсоннинг эстетик тарбияси тўрт йўналишга асослана, дейиш мумкин. Булар: 1. Маънавий тарбия. 2. Ахлоқий тарбия. 3. Руҳий тарбия. 4. Жисмоний тарбия. Инсон руҳий оламини бойитадиган, ижтимоий фаоллаштирадиган, ҳар қандай ҳаракатга куч бағишлайдиган омил ҳам аслида маънавият ҳисобланади. Шундай экан, маънавий-маърифий соҳадаги энг катта вазифа – одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш, уларнинг онгини янгилаш, тафаккур тизимини бойитишдан иборат. Шу мақсадни амалга оширишда олий таълим талабасининг фаолиятини эстетик тарбия жараёнига интеграция қилишга қаратилган тажрибалар ўтказилди. Жумладан, 2019 йилда Чирчиқ давлат педагогика университетида ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий соҳага “Инновацион тарбия” тизимини жорий этиш мақсадида 5110800-Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан ҳамкорликда тадқиқот амалга оширилди. Аввало, “Инновацион тарбия” йўналишида асосий эстетик мақсад қилиб қуйидагилар белгиланди: а) яратиш учун – фикрлашга, яратадиганини тушунишга, меҳнатини англашга ва фойдасини кўришга ўргатиш; б) мутахассислик доирасидаги ўқув амалиётини мақсадли ташкил этиш; в) фойдали меҳнат билан мунтазам шуғулланиш учун шароит яратиш; д) педагогик, илмий, тарбиявий фаолиятдан зерикмаслик кўникмасини ҳосил қилиш; е) ўзи яратган нарсасидан завқ олиш ва меҳнатининг институт учун аҳамиятини ҳис қилишдан иборат. Ушбу мақсадлардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифаларни амалга оширилиши аниқлаб олинди: а) талабани иқтидорини намойиш этиши учун имконият яратиш; б) ўқитувчи билан талаба ўртасида соғлом маънавий муносабатни шакллантириш; INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1643 в) бажарган ишидан ўзининг кўнгли тўқлигини таъмилаш кўникмасини мустаҳкамлаш; г) мутахассисликнинг таълимий асослари ҳақида дастлабки тасаввур ва кўникмани ҳосил қилиш белгиланди. Тарбия кластеридаги ушбу инновацион фаолият қуйидаги босқичда амалга оширилди. Биринчи босқичда - фаолиятни ташкил этиш модели ишлаб чиқилди. Бунда: а) тайёргарлик ишлари режалаштирилди; б) ташкилий ишлар белгиланди; в) масъулларга вазифалар тақсимланди; г) ижро механизми бўйича таклифлар умумлаштирилди; д) кутиладиган натижа бўйича молиявий маблағлар ажратилди; е) мотивация берувчи асослар тавсия этилди. Иккинчи босқичда - ўқитувчи ва талабалар томонидан тайёрланган тасвирий санъат асарларининг кўргазмаси ташкил этилди. Бу кўргазмада ҳар бир талаба ўзининг ишланмаси билан қатнашди. Кўргазмага жами 71 та асар қўйилди. (бу кўргазма ушбу таълим йўналишининг 2018-2019 ўқув йилидаги 8кўргазмаси бўлди – Ҳ.Б.). Учинчи босқичда - таълим йўналишининг ўқитувчи ва талабалар томонидан институт Бош ўқув биноси ҳудудида бунёдкорлик ишлари ҳамда ландшафт дизайни асосида янги лойиҳалар яратиш жараёни якунланди. Бу яратилган лойиҳа институт ҳудудини ва қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Ландшафт дизайни лойиҳалари мақсадли яъни, шакли институтнинг таълимий мазмунига мос тарзда яратилди. Деталперсонажларнинг шакли учун педагог фаолиятида ишлатиладиган нарсалар (қалам, ручка, китоб, қадриятлар) асос қилинган. Мазкур лойиҳани яратиш йўлида амалга оширилган ишлар таълим йўналишининг мутахассислик мазмунидан келиб чиққан ҳолда “инновацион тарбия”нинг эстетик тарбия билан интеграциясини таъминлашга хизмат қилди. Бу жараённинг тарбиявий мазмунини қуйидаги жиҳатлар билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, бу лойиҳа ўқитувчи билан талаба ўртасидаги “Устоз-шогирд” анъанасининг эстетик мазмунини бойитишга хизмат қилди. Яъни, иш жараёнида белгиланган иш шу куни кеч бўлишига қарамай биргаликда тўлиқ (чала эмас) якунига етказилди. Шундай бўлса-да, ишдан ҳеч ким “қочиб кетмади”, “кеч қолмади”, “келмай ҳам қолмади” (бундай ҳолат аслида ўқув жараёнида давоматни тўлиқ бўлишини таъминловчи асосий мезон ҳисобланади). Бундан ташқари, иш жараёни онгли тарзда, ишни тўғри тақсимланиши асосида, ҳамма ўз ишини билиб амалга оширди. Уларнинг устида “гўддайиб” турган ёки салқинга стул қўйиб ишни кузатадиган дангасалар бўлмади. Иккинчидан, ўқитувчи ва талабалар иштирокида Ўзбекистон Бадиий академияси аъзолари билан туўғидан-тўғри мулоқоти асосида “маҳорат дарси” ўтказилди. Айниқса, Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нурнинг универитетга ташрифи ва талабаларнинг у билан учрашувидан мақсад - оддий мулоқот эмас, балки тасвирий санъат соҳасини ривожлантиришга масъул раҳбар шахсга талабаларнинг иқтидори, истеъдоди, салоҳиятини кўрсатиш ва бу билан университет ҳақида тасаввурни уйғотишдан иборат эди. Буни суҳбат давомида Акмал Нур “Мен бунчалик тайёргарлик билан кутиб олишларини билганимда катта тайёргарлик ва совғам билан келган бўлар эдим. Мен Чирчиққа бораман, суҳбат ўтказиб келаман, деган тасаввур билан келган эдим. Мен ўйлагандан кўра бошқачароқ бўлиб чиқди.” – деган фикрни билдирди. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1644 Учинчидан, Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзолари билан бўлиб ўтган ушбу учрашувда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналишининг “Йўл ҳаритаси” шаклланди. Бу ўз навбатида: 1). Таълим йўналишини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш имконини берди. 2). Таълим йўналишининг Бадиий Академия тизимида фаолият олиб бориши учун кенг имконият яратди. 3) Натижада университетнинг 5 нафар ўқитувчиси Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодкорлар уюшмаси аъзолигига ва 3 нафар талаба Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодкорлар уюшмаси Ёшлар шўъбаси аъзолигига қабул қилинди. Тўртинчидан, ўқитувчи ва талабалар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари иштирокидаги “Маҳорат дарси” машғулотининг гувоҳи бўлди. Иккала олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари бошлаб берган тасвирий санъат композицияни талабалар якунига етказди. “Инновацион тарбия”нинг эстетик тарбия билан интеграцияси натижасида: а) жараён ўқитувчи ва талабаларнинг ўзлари хоҳлаган, истаган ва иқтидори етадиган меҳнат фаолиятини танлаш имконини берди; б) жараёндан бирорта ўқитувчи ёки талаба четда турмади ва четда туришни ҳохлашмади; в) катта курслар билан кичик курслар ўртасида холис ва соғлом эстетик рақобат муҳити шаклланди; г) ишнинг натижаси ва якуни барчани бирдай қизиқтирди. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, “инновацион тарбия” нинг асл мазмуни амалда янги технологиянинг шаклланиши бўлиб, унинг натижаси инновация сифатида юзага келган ихтирони – лойиҳага, лойиҳани – технологияга айлантиришга йўналтирилган фаолиятдан иборат. “Инновацион тарбия” да илмий тасаввурлар академик илм мантиғи бўйича туғилмайди, балки ривожланиш жараёнининг модификациялари қўллабқувватланиши натижасида ривожланаётган амалиёт мулоҳазасидан пайдо бўлади. Таъкидлаш зарурки, “инновацион тарбия” – ўқитувчининг ўз фаолиятидан қониқмаслиги натижасида такомиллашади. У ўқитувчи томонидан у ёки бу педагогик вазифани ҳал қилишда қандайдир тўсиққа дуч келиб, уни муваффақиятли ҳал этишга интилиш асосида юзага келади. Педагогик тарбия - маънавий манбалар ҳамда анъанавий ва замонавий талабларни назарда тутган ҳолда, ўқитувчининг ўқувчи билан эзгу мақсадга қаратилган ўзаро амалий ва назарий қарашларидаги якдилликдир. Бирор бир мақсадга қаратилган тарбия жараёни педагог томонидаи маълум бир мазмун ва моҳиятни ҳисобга олган ҳолда қатъий тартиб асосида режалаштирилади. Бу эса ҳар бир жамият билан боғлиқ инсон тарбияси эзгу ишларга йўналтирилган, муайян ҳаётнинг ижобий хислатлар уйғотилишига боғлиқ. Тарбиячи нотўғри ҳаракат қилиши ва хатоликларга йўл қўйиши мумкин бўлмагани сабабли ҳам педагоглар зиммасида ўта масъулиятли вазифалар туради. Тарбия жараёнинннг жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда беқиёсдир. Инсонни тарбиялашда уни билим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва бу ҳаракатларини аста-секин кўникмага айлантириб бориш лозим. Инсонни фикрлашга, ўз эътиқоди, ғурури, бурчини англашга, мушоҳада қилишга ўргатиш унга шу каби характерга хос, ижобий хислатларни кўникмага айлантириш уни қобилиятини тарбиялайди, ақлини пешлайди. Ақл - онгни шакллантиради, онг эса моддий ва маънавий манбага айланади. Шу тарзда инсон такомиллашиб, комилликка эришиб боради. Аммо бунинг учун тарбиячи ва тарбияланувчидан узоқ давом этадиган масъулият, шарафли меҳнат талаб этилади. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1645 Ҳар қандай шароитда, ҳар бир муассасада тарбиячи тарбия жараёнини ташкил этар экан ўқувчиларни, тарбияланувчилар ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тарбия жараёнини ташкил этиши лозим. Жамиятни ислоҳ этиш ва модернизациялаш аввало тарбия жараёнидан бошланади. Чунки, фуқароларни айниқса, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказишда нафақат фаровон ҳаёт шароитларини яратиш балки, уларнинг тафаккурини ўзгартириш, дунёқарашини янгилаш ва инновацион ғояларга асосланган фаолиятини ҳам тарбиялаш мақсадга мувофиқ. Бунга эришишда эстетик тафаккур орқали воқеликни ўзлаштириш ва ўзгартиришга хизмат қилувчи эстетик тарбия зарурдир.