scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ҚОРАҚАЛПОҚ ҲАЛҚИНИНГ ЭТНИК ТАРИХИ ВА МОДДИЙ МАДАНИЯТИ ТАРИХИ (Археологик -этнографик лавҳалар)

Ибрагимова Муслима Юлдашевна

Full text

197 ҚОРАҚАЛПОҚ ҲАЛҚИНИНГ ЭТНИК ТАРИХИ ВА МОДДИЙ МАДАНИЯТИ ТАРИХИ (Археологик -этнографик лавҳалар) Ибрагимова Муслима Юлдашевна Ренессанс таълим унверситети “Ижтимоий-сиёсий фанлар” кафедраси доценти DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17932665 Аннатация: Мақола қорақалпоқ ҳалқининг этник тарихи, қорақолпоқ ҳалқининг этник шаклланишида иштирок этган қадимги этник гуруҳларнинг ҳудудий жойлашуви, уларнинг моддий мадниятига оид археологик ва этнографик тадқиқотлар таҳлили ва қорақолпоқ ҳалқининг этник шаклланишининг тарихига бағишланган. Калит сўзлар: қорақолпоқ ҳалқи эткик тарихи, саклар, апасиаклар, печенеглар, аугасийлар, ўн тўрт уруғ ариси, хитой, қипчоқ, кенегас, манғит, хоразм манғитлари, қурама, қорақалпоқ тили, қипчоқ тиллари гуруҳи, қипчоқ-нўғай шохобчаси. Аннотация: Статья посвящена этнической истории каракалпаков, территориальному размещению древних этнических групп, участвовавших в этническом формировании каракалпаков, анализу археологических и этнографических исследований их материальной культуры, истории этнического формирования каракалпаков. Ключевые слова: этническая история каракалпаков, саки, апасиаки, печенеги, авгасийцы, четырнадцать племен пчел, китайцы, кипчак, кенегас, мангит, хорезмийцы, курама, каракалпакский язык, кипчакская языковая группа, кипчакско-ногайская ветвь. Abstract: The article is devoted to the ethnic history of the Karakalpaks, the territorial distribution of ancient ethnic groups that participated in the ethnic formation of the Karakalpaks, the analysis of archaeological and ethnographic studies of their material culture, the history of the ethnic formation of the Karakalpaks. Key words: ethnic history of the Karakalpaks, Saks, Apasiaks, Pechenegs, Avgasians, fourteen tribes of bees, Chinese, Kipchak, Kenegas, Mangit, Khorezmians, Kurama, Karakalpak language, Kipchak language group, Kipchak-Nogai branch. Қорақалпоқ ҳалқининг этник шаклланиши узоқ йиллар давом этган тарихий, ижтимоий-сиёсий, этномаданий жараёнлар таъсирида рўй берган. Маълумки III минг йил аввал, инсон тош, суяк ва сополдан ташқари металлдан фойдаланишни хам ўрганган. Даставвал бу табиий, соф ҳолдаги мис, сўнгра бронза - мис ва қалай, баъзан сурма, маргимуш ёки қўрғошин қотишмаси эди. Палеометаллар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш инсоният жамияти тараққиётини анча тезлаштирди. Энди тош ва суякдан ясалган меҳнат қуроллари ўрнини ишлаб чиқариш унумдорлигини сезиларли оширувчи қаттиқ ва ўткир бронза қуроллар эгаллайди. Юз минглаб йиллар давом этган тош асри тугаб, башарият тарихида янги давр - бронза асри бошланади (эрамизгача II-I минг йиллик аввали).[4]. Бронза даврида Қорақалпоғистон ҳудудида турли келиб-чиқишга эга чорвачилик-деҳқончилик ва кўҳна деҳқончилик қабилалари 198 истиқомат қилар эдилар. Қорақалпоқлар туғилиб ўсган юрт, улар аждодларининг ҳақиқий ватани азал-азалдан жанубий, жануби-шарқий ва жануби-ғарбий Оролбўйи, яъни ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси жойлашган ҳудудлар саналган. Қорақалпоқлар айнан шу жойда, яъни Орол денгизи ва Амударё бўйларида вужудга келганлар, гарчи кейинчалик вақтивақти билан алоҳида-алоҳида қисмларга бўлиниб, бошқа ўлкаларга кўчиб ўтган бўлсалар-да, охир-оқибатда улар ўз аждодлари ватанида қўним топганлар. Қорақалпоғистонда шўролар даврида кенг ва режали археологик тадқиқотлар олиб борилган эди. Чунончи, ибтидоий овчилар, кўчманчи чорвадорларнинг қабрлари, қабила сардорларининг дабдабали сағаналари, деҳқонларнинг мустаҳкам қўрғонлари, кўхна суғориш тармоқлари, қўрғонлар ва шахарчалар шу тариқа кашф қилинган эди. Қорақалпоқ тили тарихи, уларнинг тарихий тақдири ҳақидаги маълумотларнинг муҳим манбаидир. Лингвистлар томонидан ўрганилган қорақалпоқ тилининг туркий тиллар оиласига мансублиги, сўзлар захирасининг бойлиги, бошқа тилдаги сўзлардан фойдаланиш ёки аксинча, бошқа халқлар тилларига таъсири билан боғлиқ жами масалалар муарриҳлар учун хам ўта муҳимдир. Дастлаб қорақалпоқлар бир нечта қабилалар уюшмасидан таркиб топган бўлиб, қадимданоқ яхлит халқ сифатида шакллана бошлаган. Уларнинг энг қадимги аждодлари эрамиздан аввалги биринчи асрларда Оролнинг жанубий соҳилларда ўрнашган массагет қабилалари хисобланади. Улар орасида апасиак қабиласи қорақалпоқларнинг ҳалқ сифатида шаклланишида катта роль ўйнаган. Бу қабила деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. Т.А.Жданконинг фикрича, массагетлар ҳаётига сингиб кетган оналик (матриархат) даврига оид анъаналар машҳур қорақалпоқ достони “Қирқ қиз”да яққол намоён бўлган[11]. Бу достон ҳозирги қорақалпоқларни уларнинг ўтмиш аждодлари билан бевосита боғлайди. Марказий Осиёнинг кўчманчи аҳолиси ҳақидаги илк маълумотлар Персепол яқинидаги Нақши Рустам сағанаси бўртма нақшлари, Бехистун қоясига ўйиб туширилган миххат матнида ўз ифодасини топган. Бу манбаларнинг шаҳодат беришича, осиёлик кўчманчилар умумий номда "Саклар" деб аталади, Уларнинг орасида Ахмонийларга бўйсинувчи бир неча қабила гуруҳи ажралиб туради: уммонорти (дарё-орти) саклари, хаамаварга саклари, тиграхауда саклари (ўткир қалпоқлар), "Сўғд орти" саклари, шунингдек дах қабилалари ҳам эслаб ўтилади. 199 Кўчманчи сак қабилалари Искандар Зулқарнайн (Македонский) ҳам бўйсундира олмаган қудратли кучга эга эдилар. Яксарт (Сирдарё) ортида яшовчи сак қабилалари, ўз мустақилликларини саклаб қолишган. Кўчманчилик асосига қурилган хаёт тарзи, жамиятнннг ҳарбий тизими саклар турмуши ва мафкурасининг ҳамма жиҳатларига ўз таъсирини ўтказди. Эрта кўчманчилар маданияти ёки скиф-сак маданияти шаклланган формаларда, эрамизгача бўлган VIII асрдан буён мавжуд, бу даврда Евроосиёнинг Тиёншон ва Еттисувни хам ўз ичига олган даштлари ҳудудида, чорвадорларнинг ягона маданиятга бирлашуви жараёни кечаётганди. Аммо эрта сак қабилалари маданияти (эрамизгача VШ-VI асрлар) кам ўрганилган. Бу давр асосан бронза буюмларининг айрим тасодифий топилмалари орқалигина бир мунча тадқиқ этилган. Уларнинг аксарияти от эгар-жабдуқлари: узангисимон сувлиқ, тўқа камарлари ва эскича шаклдаги эгар-жабдуқ безакларидан иборат. Ёдгорликларнинг асосий қисми эрамизгача V-Ш (II) асрлардаги сак қабилалари маданиятини характерлайди. Сакларнинг қўрғонларини Қорақалпоғистоннинг қарийб бутун ҳудудидан топиш мумкин. Улар бир жойга мужассамланган бўлиб, 15-20 ва ундан кўпроқ қўрғондан иборат қабристон тарзида учрайди. Қўрғон тепалиги маркази тагидаги тупроқда тўртбурчак ёки ғарбдан шарққа қараб чўзилган ясси шаклдаги қабр чоҳлари жойлашган. Қабр чоҳлари кўпинча ходалар ёки йирик тош-тахталар билан ёпилган бўлади. Дафн қилинганлар чалқанчасига боши ғарбга йўналтирилган ҳолда ётқизилар эди. Ёнига буюмлар қўйилар, одатда булар овқат солинган сопол идишлар, тақинчок, ва маиший нарсалар, баъзан қуроллардан иборат бўларди. Ҳар бир қабрга икки-уч, баьзан беш-саккизтагача идиш қўйиларди. Сўнгги йилларда йирик, "шохона" тоифадаги қурғонлар топилган бўлиб, у ердаги дафн қурилмалари ўзига хослиги ва мураккаб тузилиши билан ажралиб туради. Бундай улкан қўргон тепаликларига зич тош қопламалари ётқизилган бўлиб, уларнинг асоси квадрат ёки тўртбурчак шаклига эга.[10] Тепаликлар атрофига бир ёки икки қатор қилиб тош-девор териб чиқилган. Сўнгра маълум масофада жуда катта тош бўлакларидан иборат мураккаб ҳалқасимон тош ётқизиқлари ва бошқа маросимий қурилмалар қад ростлаган. Бу маҳобатли ва қизиқарли мажмуалар, Тиёншондаги кўчманчилар қўрғон-ёдгорликларининг мураккаб меъморий ўзига хослигидан, улкан сағаналарни қуришда аниқ ҳисоб-китоблар қўлланилганидан далолат беради. Бу қўрғонларнинг тепаликларига икки ёки уч тош қопламалари тўшалган. Қопламалар остида ерга чуқур кирган дафнгоҳ жойлашган бўлиб, у етти-саккиз ходадан ётиқ тўртбурчак ёки квадрат шаклда ясалган ва тик қозиқлар билан 200 маҳкамланган қурилмадан иборат бўлган. Унинг юқори қисмига ёғоч тўшама, унинг устига тош-тахталар, сўнгра тупроқ ётқизилган. Ушбу иншоотнинг ҳажми анча катта бўлган. Бу қўрғонлар қадимги замонлардаёқ талон-тарож қилинган. Лекин қолган материаллар Тиёншоннинг йирик қўрғонларида, шубҳасиз, уруғ ва қабила бошлиқлари дафн қилингани, дафн қилинганларнинг бой кийим-кечаклари ва уларнинг ёнига қўйилган буюмлар машҳурлиги билан фарқланади, Қозоғистондаги Иссиқ қўрғони, Олтойнинг Пазириқ қўрғонларидан топилган нарсалар билан ўхшашлигидан гувоҳлик беради. Қўрғонлар ўтмиш замонлардаёқ талон-тарож қилинганига қарамай, сақланиб қолган материаллар сакларнинг ёрқин ва ўзига хос маданиятига эга бўлганини кўрсатади. Аммо юзаки қарашда, бутун ҳудуд учун ягона ҳисобланмиш бу маданият, аслида бир хил эмас. Ҳар бир туманда дафн қурилмалари, дафн маросимлари ва моддий маданияти ўзаро айрим фарқларга эга эди. Бу фарқлар, қатор сабаблар билан изоҳланади. Саклар хўжалигининг асосий қисмини чорвачилик ташкил этар эди. Отлар, қўйлар ва йирик шохдор моллар боқилар эди. Чорва айни вақтда эрта кўчманчиларнинг ишлаб чиқариш воситаси, меҳнат қуроли ва меҳнат маҳсули, яшаш ва бойишнинг воситаси эди. Кўчманчиларнинг асосий ташвиши мол боқиш, яйловларни сақлаб қолиш ва кўпайтиришдан иборат бўларди. Тоғ ва водийлардан иборат Қорақалпоғистон худудида кўчишнинг тик деб аталмиш усули кенг тарқалган: яъни водийларда ишлаш ва баланд тоғли жойларда ёзни ўтказиш ёки аксинча. Хўжалик юритишнинг бундай усули, афтидан, лалмикор характердаги деҳқончилик билан қўшиб олиб борилган. Саклар, кигиз ўтовларда яшаб, қишлаш жойларида уйлар қурган бўлишлари ҳам эҳтимол. Уларнинг кийим-кечаклари кўчманчи ҳаёт шарт-шароитларига мослашган эди. Маиший турмушда тери, ичак, кигиз, жундан кенг фойдаланиларди.[11] Уй анжомларини ясаш билан асосан аёллар шуғулланарди. Сопол идишларнннг туби кўчиш шароитларига мослаб, айлана ва кенг қилиб ишланган эди. Сакларда қуювчилик, темирчилик, кулолчилик, заргарлик ва бошқа ҳунармандчиликлар тараққий этган эди. Уларнинг буюмлари саклар моҳиятининг турли моддий нарсаларида ўз ифодасини топган. Лекин кўп ҳунармандчиликлар хонаки ишлаб чиқариш характерига эга эди. Ҳунарлар яхлитлови ҳали бошлангич босқичда эди. Юқорида таъкидлаб ўтилган апасиаклар даврида, Сирдарё этакларида аугасийлар қабиласи яшаган. Бу икки қабила ўртасида мустаҳкам алоқа мавжуд бўлган. Милоддан аввалги I аср билан милодий I асргача бўлган оралиқ даврида Орол қирғоқларига шарқдан ҳуннлар гала-гала бўлиб ёпирилиб кела 201 бошладилар. Булардан ташқари VI-XII асрлар оралиғида турклар пайдо бўлишди. Натижада Амударё соҳилларида VII-VIII асрларда апасиаклар негизида Печенег иттифоқи вужудга келди. Сирдарё этакларида эса ҳунн ва туркларнинг аралашиб кетишлари натижасида аугасийлар негизида Ўғуз иттифоқи пайдо бўлган. Печенегларнинг (бажанаклар, бижанаклар) ерлари IX асрнинг охирига келиб Амударёнинг этакларидан бошлаб ғарб томонга Орол қирғоқларидан Урал ва Волга дарёлари соҳилларигача бўлган улкан кенгликларни қамраб олди. Xалқ орасида тарқалган афсоналарга қараганда, Қиёт (ҳозирги Беруний) шаҳри унинг пойтахти бўлган. Аксарият кўпчилик ўғузлар ўзлари босиб олган ҳозирги Туркманистон, Эрон ва Туркия ерларида мустаҳкам ўрнашиб қолганлар. Биринчи навбатда улар туркман xалқининг шаклланишига асос солдилар. Сўнгра турк ва озар ҳалқларининг келиб чиқишга ҳам таъсир этдилар. Ўғузларнинг бир қисми бегона ўлкаларга кетишни истамай, Амударё этакларида яшаб қолдилар. Орол бўйидаги шарқий печенеглар бу ерда қолган ўғузлар билан иттифоқ тузиб, кўплаб сиёсий воқеаларда иштирок этдилар. С. Толстовнинг фикрича, Оролбўйи печенеглари ўз тақдирларини ўғузлар билан боғлаб, қорақалпоқ xалқи шаклланишнинг сўнгги босқичига асос солганлар.[12]. Шундай қилиб, қорақалпоқларнинг халқ сифатида шаклланишининг сўнгги босқичи Орол ва Амударё бўйларида кечган. Шарқлик печенегларнинг “қорақалпоқ” номини олишлари, айнан шу даврга тўғри келади. XI асрнинг биринчи ярмида шарқлик печенеглар ерига Сибирь ва Иртиш томондан қипчоқлар бостириб кирадилар. Босқинчи (қипчоқ) ларнинг бир қисми шарқий печенеглар билан аралашиб кетган. Ҳозирги қорақалпоқ уруғларида қипчоқ уруғининг борлиги ҳам ана шундан. Машҳур тарихчи Абу Фазл Байҳақийнинг “Тарихи Байҳақий” асарида келтирилишича, XI асрнинг ўрталарида Хоразм шоҳининг турк гвардиячилари қўмондонларидан бирининг исми “Қалпоқ” бўлган.[9] П.Иванов шунга асосланиб бу ерда гап саркарда ҳақида эмас, балки унинг бўйсунувидаги қорақалпоқ жангчилар ҳақида бораётганини таъкидлайди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қорақалпоқлар ўша даврлардаёқ, балки ундан ҳам аввалроқ бош кийимлари рангига қараб “қорақалпоқ” номини олган бўлсалар ажаб эмас. С.П.Толстовнинг фикрига кўра, биринчи бўлиб қипчоқлар, шарқлик печенегларни бош кийимларига қараб “қорақалпоқ” деб атаганлар. Бинобарин, қорақалпоқлар ўзларининг ҳозирги номларини XI асрдаёқ туғилиб ўсган юртлари - Орол ва Амударё соҳилларида олганлар. Шарқий печенеглар шу 202 асосда тарихий манбаларга “қорабурклилар”, “қорақалпоқлар” номи билан кирганлар.[12] Шарқий печенегларнинг аксарият кўпчилиги Орол соҳиллари ва Амударё этакларида яшаб, Хоразм халқи билан бирга XI-XIV асрларда кечган сиёсий воқеаларда фаол иштирок этдилар. Шоҳ Маъмун ибн Маъмун подшолик қилган 999-1017 йилларда Хоразм иқтисоди ва маданияти юксакликка кўтарилди. Унинг пойтахти Урганч, йирик маданият марказига айланди. Бу ерда академия таъсис этилиб, Ибн Сино, Абу Райҳон ал-Беруний, ибн Мискавайк, Абусахид Масихий, Абул Хошир Ҳаммад, Абу Наср Аррак каби буюк фан даҳолари Урганчга муқим қолдилар. Хоразмнинг бундай муффақиятларга эришишига, қўшни қорақалпоқлар ҳам ўз улушларини қўшганлар. Бироқ, Ғазнавийлар сулоласидан бўлган Султон Маҳмуд, Хоразмни босиб олади. Хоразм аҳолиси ва қорақалпоқлар талон-тарож, қувғинларга учраб, хонавайрон бўладилар. Ундан кейинги даврда, яъни XI асрнинг 20-30-йилларида хоразмликлар ва қорақалпоқлар ўғуз-салжуқийлар босқинига учрайдилар. Кейин эса юқорида тилга олганимиздек, қипчоқлар ҳужумига дуч келдилар. Бутунлай хонавайрон этилган Хоразм, XII асрнинг иккинчи ярмигача ўзига келолмади, қайрилган қанотини ўнглай олмади. XV асрнинг биринчи ярмида Нўғай хонлигининг шарқий томонида Абулхайр бошчилигида Ўзбек хонлиги (1428-1468) вужудга келди. XV асрнинг иккинчи ярмигача қорақалпоқлар ҳам хонликка қараганлар. Ўзбек ва Нўғай хонликлари аҳолиси асосан бир уруғдан бўлганлар. Абулхайрнинг ўз таркибига ўзбеклар ва манғитларнинг (ўша пайтларда нўғайларни манғитлар деб аташарди) бирлаштирган кўчманчи давлати мустаҳкамлашди. Хон вафотидан сўнг (1468) ўзбек хонлиги парчаланиб, инқирозга юз тутди. Шу сабабли, унинг таркибида бўлган қорақалпоқлар ҳам ажралиб чиқдилар. XV асрнинг иккинчи ярмидан то XVI асрнинг иккинчи ярмигача бўлган даврда қорақалпоқлар Нўғай хонлиги таркибида бўлганлар. 1556 йилга келиб Россия, Астрахан хонлигини босиб олади. Шундан сўнг нўғай мурз (князлари) ўртасида ўзаро нифоқ ва жанжаллар бошланади. Бунинг устига хонликда икки йил давомида (1557-1558) экинлар битмай қолди, оқибатда очарчилик бошланди. Бу офатлар туфайли хонлик ҳудудида истиқомат қилаётган халқларнинг кўп қисми бошқа ўлкаларга кўчиб кетди. Қорақалпоқлар ҳам Нўғай хонлигини тарк этиб, ўзларининг Амударё бўйларидаги аввалги ерларида қайтиш имконияти бўлмаганлигидан, Сирдарё соҳилларига келиб жойлашдилар. Ўша пайтларда Амударё соҳиллари сувсизликдан ҳамон қақроқ 203 эди. Фақат XVII асрнинг бошларига келиб, Амударё ўзининг эски ўзанига қайтади ва сувини Орол денгизида қуя бошлайди. Ўша даврдан бошлаб қорақалпоқлар дарёнинг икки соҳили бўйлаб ястанган қадимий жойларига қайтиб, ерларни яна янгидан ўзлаштиришга киришдилар. XVII асрда қорақалпоқлар Хоразмга ўтган кўчманчи ўзбеклар билан бирга Хива хонлигининг шимолида Орол (Аран) давлатини барпо эта бошладилар. Орол қорақалпоқлари ва ўзбеклар XIХ асрнинг бошларида Хива хонлигида ҳам яшаганлар. Қорақалпоқларнинг аждодлари сак - массагет уюшмасига кирган апасаклар, аугасийлар милоддан олдинги аср охиргиларида Орол денгизи жанубий соҳилларида яшашган. Милоддан аввалги II милодий IV асрларда шарқдан Орол атрофларига бостириб келган хунлар, VIVIII асрларда келган турклар шак – массагет қабилалари билан қисман қўшилиб кетиши натижасида вужудга келган қурама халқлар печенеглар, шарқий (туркий) уғизлар қорақалпоқ халқининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Демак, қорақалпоқлар қадимий Эрон тилидаги Орол бўйи шак – массагет қабилалари (милоддан аввалги VII – II асрлар) ҳуннлар (милодий II – IV асрлар) билан туркий тилдаги элатларнинг (VIII – X асрлар) аралашуви натижасида пайдо бўлган. Ўша даврда Орол бўйларида печенег ва ўғуз қабилавий гуруҳлари пайдо бўлади ва қалмиқ этносига асосий компонент бўлиб киради. Қорақалпоқларнинг сўнгги этногенезида муҳим роль ўйнаган дашти қипчоқликлар қорақалпоқларга ўз тилини берган. Уларнинг шаклланиш жараёни ва номининг пайдо бўлиши XVI – XVIII асрларга тўғри келади. XVIII асрларда қорақалпоқларнинг бир қисми Фарғона водийсига кўчади. Кўпчилиги эса XIX аср бошларида қуйи Сирдарёдан қозоқларнинг сиқуви ва Хива хонларининг зулми натижасида Амударёнинг қуйи қисмларига кўчиб кетишган. Қорақалпоқ халқининг ХVI-ХIХ асрлардаги тарихини баён этар эканмиз, ХVI асрнинг иккинчи ярмида Нўғай хонлиги уч қисмга – “Олти ул” ўрдаси, Кичик ўрда ва Катта ўрдага бўлиниб кетади. ХVI асрнинг бошларида нўғайлар Волга ва Ёйиқ дарёлари бўйларига бостириб келган жунғорлар (қалмоқлар) томонидан тор-мор этиладилар. Яйловларидан ажралган нўғайлар ғарбга – Қрим тарафга кўчиб кетишга мажбур бўладилар. Нўғайларнинг “Олти ул” улуси таркибига кирувчи қорақалпоқлар эса Орол ва Сирдарё бўйларига келиб ўрнашадилар. Бу даврда қорақалпоқлар гоҳ Бухоро хонлигига, гоҳ Қозоқ хонлигига тобе бўлганлар. XVI аср бошларига келиб Сирдарё бўйларида яшовчи қорақалпоқлар бирлашишга ҳаракат қилганлар. Уларнинг бирлашиш жараёнида Сиғноқ 204 сингари қадимий қўрғон шаҳарлар таянч бўлган. Қорақалпоқларнинг бирлашувида Кучукхон, Табирчак ва Ғойиб султонлар муҳим роль ўйнаганлар. Бунинг натижасида 1714 йилда Сирдарёбўйи қорақалпоқлари етакчилари Эшмуҳаммад (Эшимхон) бошчилигида ўз давлатига – Қорақалпоқ хонлигига асос солганлар. Хуллас, Амударё ва Орол соҳиллари, қорақалпоқ халқининг азал-азалдан ота-боболари яшаб, меҳнат қилиб келган она юрти ҳисобланади. Уларнинг шаклланиш жараёни ва номининг пайдо бўлиши XVI – XVIII асрларга тўғри келади. XVIII асрларда қорақалпоқларнинг бир қисми Фарғона водийсига кўчади. Кўпчилиги эса XIX аср бошларида қуйи Сирдарёдан қозоқларнинг сиқуви ва Хива хонларининг зулми натижасида Амударёнинг қуйи қисмларига кўчиб кетишган. Қорақалпоқ халқи неча асрлар давомида турли халқлар ва давлатлар ҳукмронлиги остида яшаб келганлар. X – XI асрларда Қорақалпоқларнинг яшаётган ерлари Ўғуз давлатига, кейинчалик қудратли Хоразм давлатига бўйсунган. XIII – XIV асрларда мўғуллар ҳукумронлиги остида бўлган. Олимлар фикрига кўра, қорақалпоқ сўзи қипчоқ тилига мансуб бўлиб, ўғуз – печенег қабилаларининг бошларига кийиб юрган қалпоғининг шакли ва рангига қараб берилган номдир. Қорақалпоқ халқининг шаклланишида иштирок этган барча уруғ ва қабилалари икки асосий тармоқ арис (шоти)га бўлинади: ўн тўрт уруғ ариси ва қўнғирот ариси. Ўн тўрт уруғ арисига хитой, қипчоқ, кенегас ва манғит каби қабилалар киради. Қорақалпоқлар антропологик жиҳатидан қозоқлар, хоразм манғитлари ва қурамаларга яқин. Қорақалпоқ тили қипчоқ тиллари гуруҳининг қипчоқ-нўғай шохобчасига киради. Адабиётлар рўйхати 1. Аширов А. Этнология. Т.2014. 2. Бўриев О. Аширов А. Марказий Осиѐ халқлари этнологияси. Т. 2011. 3. Жабборов И.М ―Жахон халқлари этнологияси‖ Т., 2006 4. Асқаров А. Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихини баъзи бир назарий масалалари // Ўзбекистон тарихи. 2002. 4-сон.. 5. Шониёзов К.Ш. Ўзбек халқининг шаклланиш жараѐни. Т., 2001. 6. Шониёзов К.Ш. Қарлуқ давлати ва қарлуқлар., Т., 1999. 7. Шониёзов К.Ш. Қанғ давлати ва қанғлилар. Т., 1990. 8. Шониёзов К.Ш. К этнической истории узбекского народа. Т., 1974. 9. Гумилев Л.Н. Древние трюки. М.: 1967. 441 б. 10. Толстов С.П. По древнем дельтом Окса и Яксарта М. 1962. ст. 135. 11. Народы Средней Азии и Казахстана. Под.ред. С.П. Толстова. М.1962-1963. 12. Толстов С.П. Древний Хорезм. М.: 1948. ст. 348.