ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЎҚУВ-БИЛИШ ФАОЛЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДОЛЗАРБ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА
Abstract
Мазкур мақолада ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш замонавий таълим тизимидаги долзарб педагогик муаммо сифатида таҳлил қилинган. Таълим жараёнида фаол билиш муҳитини яратишнинг назарий асослари, ўқув-билиш фаоллиги тушунчасининг моҳияти ва таркибий компонентлари ёритилган. Шунингдек, интерактив, муаммоли ва лойиҳа асосидаги таълим усуллари, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, ижодий ёндашув ва танқидий таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари кўрсатиб берилган. Мақолада Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида қабул қилинган қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўқув-билиш фаоллигини оширишнинг амалий аҳамияти асослаб берилган.
Full text
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 100 DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17943266 ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЎҚУВ-БИЛИШ ФАОЛЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДОЛЗАРБ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА Аннаева Мая Раджапбаевна Нукус давлат педагогика институти Бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси АННОТАЦИЯ Мазкур мақолада ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш замонавий таълим тизимидаги долзарб педагогик муаммо сифатида таҳлил қилинган. Таълим жараёнида фаол билиш муҳитини яратишнинг назарий асослари, ўқув-билиш фаоллиги тушунчасининг моҳияти ва таркибий компонентлари ёритилган. Шунингдек, интерактив, муаммоли ва лойиҳа асосидаги таълим усуллари, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, ижодий ёндашув ва танқидий таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари кўрсатиб берилган. Мақолада Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида қабул қилинган қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўқув-билиш фаоллигини оширишнинг амалий аҳамияти асослаб берилган. Калит сўзлар: ўқув-билиш фаоллиги, фаол таълим, интерактив усуллар, муаммоли таълим, лойиҳа фаолияти, рақамли таълим, мустақил фикрлаш, педагогик технологиялар, таълим самарадорлиги. Ҳозирги замон таълим тизими жадал ривожланиш босқичини кечирмоқда. Янги педагогик технологиялар, рақамли муҳит ва компетенциявий ёндашув
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 101 асосида таълимни ташкил этиш давлат сиёсати даражасида устувор йўналиш этиб белгиланган. “Янги Ўзбекистон таълими” Концепцияси: Муаммо асосидаги таълим ва фанлар орасидаги интеграцияни кучайтириш орқали ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш ва мустақил ўрганиш қобилиятларини ривожлантиришга урғу қаратилган. Шунингдек, амалий тажрибаларда, мактабларда фанлар орасидаги интеграция ва лойиҳа асосидаги таълим бўйича пилот дастурлар амалга оширилмоқда. Олий таълим муассасаларида, жумладан Тошкент давлат педагогика университети ва бошқа йирик университетларда, интегратив таълим технологиялари ва инновацион педагогик методлар бўйича тажриба алмашинуви олиб борилмоқда. Ахборот технологиялари ва электрон таълим платформалари орқали фанларни интеграциялаш ва интерактив ўқитиш методлари тадбиқ этилмоқда. Шу жумладан, муаммолар ва имкониятлари, ўқитувчиларнинг интегратив ёндашув бўйича малакаси турлича ва бундай методларни кенг миқёсда қўллашда қийинчиликлар мавжуд. Шу билан бирга, халқаро тажриба ва педагогик технологияларни жорий этиш орқали ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий фикрлашини ривожлантириш имкониятлари ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5847-сонли Фармони “2019–2030 йилларда Олий таълим тизимини ривожлантириш концепцияси тўғрисида” (30.10.2019 й.) таълим мазмунини модернизация қилиш, ўқув жараёнларига илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш ва фаол ўқув муҳитини шакллантириш вазифаларини белгилаб берди [1. 25-30 б]. Шунингдек, 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сонли Президент Фармони “Маълумот хизматлари сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳужжатида таълим жараёнини фаоллаштириш, рақамли таълим технологияларини жорий этиш ҳамда ўқувчиларнинг мустақил билим олиш қобилиятини ривожлантириш вазифалари белгиланди [2. 28 б].
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 102 Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни (2020 й. 23 сентябрдаги № ЗРУ-637)да ҳам таълимнинг асосий принципларидан бири сифатида “ўқувчиларда мустақил билим олиш ва ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш” белгилаб қўйилган [3]. Бу ҳужжатлардан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш масаласи нафақат назарий, балки амалий аҳамиятга ҳам эга долзарб педагогик муаммо ҳисобланади. 1. Ўқув-билиш фаоллиги тушунчаси ва моҳияти Педагогик адабиётларда “ўқув-билиш фаоллиги” деганда ўқувчининг билим олиш жараёнидаги онгли, мақсадли ва ижодий ҳаракатлар тизими тушунилади. У шахснинг билим эгаллашдаги ички эҳтиёжи, мотивацияси ва билиш амалиётидаги фаол иштирокини қамраб олади [4.56-63 б]. Л. С. Виготский таъкидлаганидек, билиш фаолияти ижтимоий муҳит ва мулоқот орқали шаклланади, яъни шахс фақатгина фаол иштирок орқали билимни ўзлаштира олади [5.112-118 б]. Ўқув-билиш фаоллигининг асосий таркибий қисмлари қуйидагича: - мотивацион компонент – билим олишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёж; - мазмуний компонент – ўқув фаолияти мазмуни ва билиш усуллари; - ижодий-амалий компонент – мустақил изланиш, тажриба орқали билим яратиш; - рефлексив компонент – фаолият натижасини таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш. [6.75-82 б] 2. Ўқув-билиш фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик аҳамияти Ўқув-билиш фаоллиги таълим самарадорлигини белгилайдиган асосий омиллардан биридир. Фаол ўқувчи билимни пассив қабул қилмайди, балки уни мустақил изланиш ва мулоҳаза орқали ўзлаштиради. Бу жараёнда ўқувчи шахснинг фаоллиги, ижодкорлиги ва масъулияти кучаяди [7. 41-46 б].
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 103 Таълим жараёнида фаолликни ошириш - таълимни шахсга йўналтирилган ҳолда ташкил этишга олиб келади [8. 22-27 б]. Бундай ёндашув “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Президент қарорларида ҳам белгиланган [3; 1]. 3. Ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш усуллари ва воситалари. Замонавий педагогик амалиётда ўқувчиларнинг билиш фаоллигини ошириш учун қуйидаги усул ва воситалар самарали ҳисобланади: 1. Интерактив усуллар - “Фикрлар давраси”, “Мозок штурми”, “Аквариум” каби усуллар ўқувчиларни мулоқотга ва ҳамкорликка ундайди [9. 102–108 б]; 2. Муаммоли таълим – муаммоли вазият орқали билимни мустақил излаш ва хулоса чиқаришга ўргатади [7. 43 б]; 3. Лойиҳа фаолияти - амалий иш орқали ижодий фикрлашни ривожлантиради [6. 80 б]; 4. Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) - рақамли ресурслар орқали билимни излаш ва таҳлил қилиш имконини яратади [8. 55 б]; 5. Дифференциал ва индивидуал ёндашув - ҳар бир ўқувчининг қобилияти ва қизиқишига мос таълимни таъминлайди [10. 67-72 б]. Таълим жараёнида фаол билишни ривожлантириш бугунги рақамли асрда жуда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўқувчи ахборотни қабул қилувчи эмас, балки уни таҳлил қилувчи ва яратувчи шахсга айланиши зарур. Бу Президент фармон ва қарорларида белгиланган таълим ислоҳотларининг асосий мақсадларидан биридир [1; 2; 3]. Бундай ёндашув таълимнинг барча босқичларида, мактабдан тортиб олий таълимгача фаол билиш муҳитини яратишни тақозо этади. Ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш - замонавий педагогиканинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Чунки жамият тараққиёти фақат билимга эмас, балки билимни амалда қўллай оладиган, мустақил фикрлайдиган ва ижодкор шахсларга таянади. Шу нуқтаи назардан,
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 104 ҳар бир таълим муассасасида фаол, мустақил ва масъулиятли ўқувчи шахсини шакллантириш масаласи долзарб аҳамият касб этади. Ўқув-билиш фаоллиги - бу фақат билимни ўзлаштириш эмас, балки билиш фаолиятига онгли равишда киришиш, уни ижодий қайта ишлаш ва амалий қўллаш қобилиятидир. Ўқувчида шундай фаолликни шакллантириш орқали у нафақат мавжуд ахборотни ўзлаштиради, балки янги билимни яратиш жараёнида иштирок этади. Бу эса таълим самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради [4. 56–63 б]. Педагогик жараёнда фаол ўқув муҳитини яратиш - ўқувчининг ички мотивациясини кучайтириш, мустақил фикрлашга ундаш ва ахборотни таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш билан узвий боғлиқ. Бу вазифаларни амалга оширишда интерактив, муаммоли ва лойиҳавий таълим усуллари муҳим рол ўйнайди. Айниқса, рақамли технологиялар, виртуал лабораториялар ва онлайн таълим платформаларидан самарали фойдаланиш ўқувчиларнинг билиш фаоллигини сезиларли даражада оширади [9. 102–108 б]. Шунинг учун ҳар бир педагог ўз фаолиятида қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратиши зарур: - ўқувчиларда билимга қизиқиш ва изланиш эҳтиёжини уйғотиш; - фаол иштирокни талаб қилувчи интерактив усуллардан самарали фойдаланиш; - мустақил ишлаш ва ахборотни таҳлил қилишга йўналтирилган топшириқларни қўллаш; - ҳар бир ўқувчининг шахсий қобилияти ва тафаккур даражасига мос таълим муҳитини яратиш; - таълим жараёнида мотивация ва рағбатлантириш усулларини тизимли равишда ишлаб чиқиш. Шунингдек, таълим муассасаларида педагоглар учун доимий малака ошириш дастурлари ва методик семинарларни ташкил этиш ҳам ўқув-билиш фаоллигини ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Чунки замонавий
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 105 педагог фақат билим берувчи эмас, балки ўқувчининг ижодий ва тафаккурий ўсишини таъминловчи раҳнамодир. Хулоса қилиб айтганда, ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш - бу таълим тизимидаги барча ислоҳотларнинг марказий ғоясидир. Бу жараён орқали нафақат ўқувчиларнинг билим сифати, балки уларнинг ижтимоий фаоллиги, мустақил қарор қабул қилиш қобилияти ва инновацион тафаккури ҳам ривожланади. Шу сабабли, бу масала давлат таълим сиёсатида устувор йўналиш сифатида белгиланган ва уни амалга ошириш ҳар бир таълим муассасаси олдидаги долзарб вазифа ҳисобланади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5847-сонли Фармони. “2019–2030 йилларда Олий таълим тизимини ривожлантириш концепцияси тўғрисида”. 30.10.2019 й. https://lex.uz/docs/4576842 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-76-сонли Фармони. “Маълумот хизматлари сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”. 05.05.2025 й. https://president.uz/uz/lists/view/6375 28 б. 3. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. № ЗРУ-637, 23.09.2020 й. https://lex.uz/docs/5013007 . 4. Бобомуродов Ҳ. Замонавий таълим технологиялари.Дарслик. Самарқанд: СамДУ нашриёти, 2020 й. 210 б. 5. Выготский Л. С. Педагогик психология. Монография. Москва: Педагогика, 1991 г. 480 с. 6. Жўраева Д. Шахс фаоллиги ва мустақил таълим. Ўқув қўлланма. Тошкент: Университет, 2023 й. 192 б. 7. Шодмонов У. Муаммоли таълим назарияси. Монография. Тошкент: Истиқбол, 2019 й. 160 б.
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 106 8. UNESCO. Education for Sustainable Development Goals: Learning Objectives. International Report. Paris: UNESCO, 2017 y. 68 p. 9. Раҳмонов Б. Интерактив таълим технологиялари асослари. — Дарслик.Тошкент: Иқбол, 2021 й. 200 б. 10. Қодиров Ф. Ўқувчиларда мустақил билим олиш кўникмаларини шакллантириш методикаси. Монография. Тошкент: Университет, 2020 й. 175 б.