scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ ВА ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА АХБОРОТ-РЕСУРСЛАРНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШНИНГ МЕТОДИК - MUAMMO СИФАТИДА

Юлдуз Пўлотова

Abstract

Мақолада бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашнинг методик-муаммо сифатида фикр юритилган. Жумладан, «Ўқиш китоби» дарсликларида берилган матнлар бошланғич синф ўқувчиларида нутқ кўникмаларини шакллантиришда восита ҳисобланади. Бошланғич синфларда ўқиш дарсларининг асосий мақсади ўқувчиларни матн мазмунини тўғри тушуниш, онгли ва ифодали ўқий олиш, матнда берилган ахборотни идрок қилиш, матнда ифодаланган воқеликка нисбатан муносабат билдиришга тайёрлаш каби масалалар ёритилган.

Full text

479 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ ВА ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА АХБОРОТ-РЕСУРСЛАРНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШНИНГ МЕТОДИК - MUAMMO СИФАТИДА Юлдуз Пўлотова Бухоро инновацялар университети Педагогика, психология ва спорт кафедраси доценти, п.ф.б.ф.д. (PhD) [email protected] https://doi.org/10.5281/zenodo.17960510 Аннотация. Мақолада бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашнинг методик-муаммо сифатида фикр юритилган. Жумладан, «Ўқиш китоби» дарсликларида берилган матнлар бошланғич синф ўқувчиларида нутқ кўникмаларини шакллантиришда восита ҳисобланади. Бошланғич синфларда ўқиш дарсларининг асосий мақсади ўқувчиларни матн мазмунини тўғри тушуниш, онгли ва ифодали ўқий олиш, матнда берилган ахборотни идрок қилиш, матнда ифодаланган воқеликка нисбатан муносабат билдиришга тайёрлаш каби масалалар ёритилган. Калит сўзлар: она тили, ўқиш, интеграция, тил, нутқ, лингвистик компетенция, ўқитувчи, ўқувчи. Аннотация. В статье рассматриваются методические возможности интеграции уроков родного языка и чтения в начальных классах. В частности, тексты, представленные в учебниках "книга для чтения", являются средством формирования речевых навыков у младших школьников. Основной целью уроков чтения в начальных классах является освещение таких вопросов, как правильное понимание учащимися содержания текста, умение читать осознанно и выразительно, восприятие информации, представленной в тексте, подготовка учащихся к реагированию на реальность, выраженную в тексте. Ключевые слова: родной язык, чтение, интеграция, язык, речь, лингвистическая компетентность, учитель, ученик. Abstract. The article discusses the methodological possibilities of integrating native language and reading lessons in primary classes. In particular, the texts presented in the textbooks "book for reading" are a means of developing speech skills in younger students. The main purpose of reading lessons in primary classes is to highlight such issues as the correct understanding of the content of the text by students, the ability to read consciously and expressively, the perception of information presented in the text, and preparing students to respond to the reality expressed in the text. Keywords: native language, reading, integration, language, speech, linguistic competence, teacher, student. Жаҳонда илм-фан, техника, иқтисод соҳалари тараққиётининг жадаллашуви, ахборот тизимининг глобаллашуви, тезкор ахборот олиш, яратиш ва узатиш зарурияти боис бугунги кун ўқувчисида лингвистик компетенцияларни шакллантириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш тил таълимининг бош устувор вазифасига айланди. Шу нуқтаи назардан она тили таълимида ўқувчиларнинг лингвистик, хусусан, тил ва нутқ бирликлари ҳамда ҳодисаларини англаш, тушуниш, таҳлил қилиш ва фаолиятда 480 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 тўғри, мақсадли, аниқ қўллашга доир прагматик компетенцияларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Дунё тил таълими назариясида прагматик компетенция ахборотлар билан ишлаш, илм-фан, техника янгиликларидан хабардор бўлиш, фойдаланиш, миллий ва умуммаданий, имловий, ишоравий, услубий саводхонлик, нутқий фаоллик ва етуклик каби таълимий ҳамда лингвистик компетенциялар негизида уларнинг мажмуи сифатида юзага келиши эътироф этилган. Бу ўқувчиларда тинглаш, ўқиш, сўзлаш, ёзиш, тушуниш, англаш, қўллаш, баҳолаш каби лингвистик ва нутқий прагматик бадиий матнларнинг фонетик, лексик, морфологик, синтактик, услубий ва семантик таҳлили асосида шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган таълимий технологияларнинг илмийметодик такомилига асос бўлади. Жаҳон билан бўйлашаётган Ўзбекистон Республикасининг таълим сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳам “Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиш” [1, 146] ларига қаратилган, жумладан, она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари олдига она тилини севадиган, қадрлайдиган, унинг бойлиги, гўзаллиги ва бетакрорлигини ҳис этадиган, лингвистик ва нутқий билим, малака ва кўникмалари ҳамда лаёқатлари етук ўқувчиларни тарбиялашдек муҳим вазифа қўйилган. Бу бадиий матнлар таҳлили асосида ўқувчиларда ҳаётий эҳтиёжга айланган прагматик компетенцияларни ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари тадқиқи долзарб эканлигини кўрсатади. Она тили фанидан давлат таълим стандартлари – ДТСнинг малака талаблари бўйича ўқувчи шахсида шакллантирилажак ўз-ўзини жисмоний, маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш; камолотга интилиш, мустақил ўқиб-ўрганиш; нутқий коммуникатив компетенциясини мунтазам ошириб бориш; ўз билими, хатти-ҳаракатини баҳолаш ва мустақил қарор қабул қилиш компетенциясини эгаллаш, тил имкониятларидан фойдаланган ҳолда фикрни тўғри, равон баён эта олиш қобилиятини ривожлантириш каби меъёрларга алоҳида эътибор қаратилган [2]. Ҳар бир давлатнинг таълим соҳасида болаларда нутқ ўстириш тизимнинг асосий таркибий элементи сифатида эътироф этилган. Ўзбекистонда ҳам узлуксиз таълимнинг дастлабки босқичлари – мактабгача ва бошланғич таълим даврида болаларда нутқни ўстириш педагогик жараённинг муҳим йўналиши этиб белгиланган. Глобал ахборотлашув ва инновацион таълим муҳитининг шаклланиши, инсон капиталини ривожлантиришга бўлган ижтимоий эҳтиёжнинг ортиши ёш авлодни ҳар томонлама камол топтириш, интеллектуал жиҳатдан ривожлантириш, бунда нутқ имкониятларидан фойдаланишни тақозо этмоқда. «Интеграция» сўзи лотинча интегратио — тиклаш, тўлдириш, «интегер» — бутун сўзидан келиб чиққан. Бу борада икки тушунчага эгамиз: 1.Тизим, организмнинг алоҳида табақалаштирилган қисм ва вазифаларнинг боғлиқлик ҳолатини билдирувчи тушунча ва шу ҳолатга олиб борувчи жараён. 2.Табақалаштириш жараёнлари билан бирга амалга оширилаётган фанларни яқинлаштириш жараёни. Интегратив ёндашиш турли даражадаги тизимли алоқаларнинг объектив яхлитлигини акс эттиради. Интеграция илгари бўлинган қисмларни бир бутунга бирлаштириш билан боғлиқ. 481 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 Интеграциялаш мобайнида бир-бирига боғлиқлик ҳажми ошади ва тартибга тушади, шу тизим қисмларнинг ишлаши ва ўрганиш обектининг яхлитлиги тартибга солинади. Бу умумий қоидаларни қандай қилиб мактаб таълимида қўллаш мумкин? Таълимдаги интеграция ўқув фанлари мазмунини конструкциялашга тизимли ёндашиш орқали кўриб чиқилади. Интеграциянинг турли даражалари ажратилади: бошланғич, билимларни бирлаштириш; оралиқ - фанлар бўлимларини бўлиш интеграцияси. Шахс нутқини ўстиришда мактабгача ва бошланғич таълим босқичлари бошланғич давр бўлиши инобатга олинса, уларнинг такомиллаштирилиши, “бошланғич таълим мазмунини тўлиқ интеграллаштириш, мазкур мазмунда таълим-тарбия элементлари уйғунлигини таъминлаш” [3, 15-б.]нинг нақадар долзарб аҳамиятга эгалигини кўрсатади. “Нутқ”, “нутқ ўстириш”, “матн устида ишлаш”, “матн устида ишлаш орқали нутқ ўстириш”, “бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали нутқ ўстириш” кабилар тадқиқот муаммосининг муҳим таянч тушунчаларидир. Уларнинг моҳиятини етарлича англаш тадқиқотни олиб боришда муаммонинг тўғри, оқилона ечимини топишга имкон беради. Назарий таҳлил “нутқ” тушунчасига мавжуд тилшунослик, педагогик, психологик ҳамда методик адабиётларда турлича изоҳлар берилганлигини кўрсатди. Хусусан, “Педагогик энциклопедик луғат”да нутқ “инсонларнинг тил воситасида амалга ошириладиган мулоқот (коммуникация) шакли бўлиб, у фикрни ифодалаш воситаси бўлиши билан бирга фикрлашнинг асосий механизми” [4, 15-б.], “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”да нутқ деганда унинг оғзаки (овозли) ва ёзма равишда намоён бўлишидаги жараёнлар, яъни сўзлаш жараёни ва унинг натижаси (хотирада сақланган ёки ёзувда қайд этилган нутқий фикрлар, асарлар)” [5, 424-425-б.], дея эътироф этилади. Психологлар томонидан нутқ “одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштириш ва авлодларга бериш ёки ўзаро алоқа ўрнатиш ёки ўз ҳаракатларини режалаштириш мақсадида тилдан фойдаланиш жараёни” [6, 192-б.], деб таърифланган. Методик олимлар томонидан нутқ “киши фаолиятининг тури, тил воситалари (сўз, сўз бирикмаси, гап) асосида тафаккурни ишга солиш” [7, 300-б.] сифатида ҳам талқин этилган. Бир сўз билан айтганда, нутқ ижтимоий субъектларнинг тил воситасида амалга ошириладиган фаолият туридир. Нутқда қуйидаги хусусиятлар намоён бўлади: 1) фикрни баён этиш эҳтиёжини амалга оширишга қаратилади, тугалланган мавзуни ифодалайди, логик ва грамматик қоидалар асосида тузилади, мустақил, тугалланган, ўзаро боғланган маъноли қисмларга бўлинади (у боғланишли нутқ деб аталади) [7, 321-б.]; 2) оғзаки ва ёзма шаклда ифодаланади; 3) оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантириш ягона жараёнда кечади; 4) шунга қарамай, оғзаки ва ёзма нутқ орасида жиддий тафовутлар мавжуд (улар ҳақида ишнинг кейинги бобида батафсил сўз юритилади); 5) нутқ мулоқот чоғида иштирок этувчиларнинг сонига кўра диалогик ва монологик каби турларга бўлинади; 6) диалог оғзаки нутқнинг кенг тарқалган турларидан, нутқий мулоқотнинг табиий шаклларидан бири бўлиб, икки ёки бир неча шахс ўртасида кечади; 7) оғзаки нутқ, табиатига кўра, кўпроқ суҳбат шаклида юзага келади; 482 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 8) нутқнинг жуда муҳим шаклларидан бири саналадиган монолог диалогга нисбатан мазмунни ифодалаш учун тил воситаларини танлаш, нутқнинг қурилишига кўра бир қадар анъанавийликка эга. «Ўқиш китоби» дарсликларида берилган матнлар бошланғич синф ўқувчиларида нутқ кўникмаларини шакллантиришда восита ҳисобланади. Бошланғич синфларда ўқиш дарсларининг асосий мақсади ўқувчиларни матн мазмунини тўғри тушуниш, онгли ва ифодали ўқий олиш, матнда берилган ахборотни идрок қилиш, матнда ифодаланган воқеликка нисбатан муносабат билдиришга тайёрлашдир. Шунга кўра, бошланғич синф ўқитувчиси методик тайёргарликни дарснинг мақсади, ўрганилаётган материалнинг мазмуни, ўқувчиларнинг мавжуд билим, кўникма, малакалари даражасига кўра амалга оширади. Ўқувчиларни асар матнини ўқишга тайёрлашда, биринчи навбатда, уларни матн мавзуси, тили, ғоявий мазмуни ва бадиий-эстетик қиймати билан таништириш, матн мазмунидан тегишли хулоса чиқаришга эътибор қаратилади. Ўқиш фаолияти ҳам нутқнинг алоҳида кўриниши ҳисобланади. Ўқувчининг ўз фикрини қанчалик мазмунли, аниқ ва тўғри ифодалай олиши унинг ўқув-билиш фаоллиги даражасини, кўникма ва малакаларини аниқлашга имкон беради. Ўқиш дарсларида матнни идрок қилиш ва мазмун-моҳиятини ўзлаштириш юзасидан қўйилган савол ва топшириқлар ўқувчиларни ўйлашга мажбур қилиши, жавоб беришда муаллиф қўллаган иборалардан, бадиий тасвир воситаларидан фойдаланишга қаратилиши, нутқда кўпроқ ўзи учун янги сўз ва ибораларни ишлатишга ундаши лозим. Матнни ўқиш кўникмасига эгалик, ўз навбатида, ўқувчи нутқини бойитувчи муҳим омиллардан бири саналади. Ўқитишнинг мустақил қисми бўлган ҳар қандай дарс таълимий, ривожлантирувчи ва тарбиявий мақсадни амалга оширишга хизмат қилади. Ҳар қандай дарснинг умумий мақсади “ўқувчиларга билим бериш ва улар олган билимни амалда қўллай оладиган даражага етказишга эришиш, ҳар бир ўқувчида комил шахсга хос фазилатларни шакллантиришдир [8, 120-б.]. Бошланғич таълимга оид “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари”да “Ўқиш” дарслари олдига қўйиладиган дидактик талаблар ўқувчилар эътибори нимани ўрганиш ва нимани эсда сақлаб қолиш керак эканлигига қаратилишидан бошланади. Матн устида ишлаш орқали ўқувчиларни ижодий, мустақил ва мантиқий мушоҳада юритишга, матнни таҳлил қилиш ва унга ўз муносабатини билдира олишга ўргатиш ўқитувчидан катта маҳорат талаб этади. 7-9 ёшдаги болаларда “ёзма нутқ ҳам шакллана бошлайди... Ёзма нутқни эгаллаши асосида уларда турли матнлар ҳақида маълумотлар юзага келади. Бу даврда ёзма нутқ эндигина шакллана бошлаганлиги боис, болаларда ҳали ўзи ёзган фикрларни, сўз ва ҳарфларни назорат этиш кўникмаси етарлича ривожланмаган бўлади. Шу билан бир қаторда, унга ижод қилиш имконияти берилади. Мустақил ижодий ишлар бошланғич синф ўқувчиларида берилган мавзуни англаш, унинг мазмунини аниқлаш, фикрини баён этиш учун маълумот тўплаш, муҳим жиҳатларини ажратиб олиш, уни маълум кетмакетликда амалга ошириш, режа тузиш кўникмасини ҳосил қилади. Жумлаларни тўғри тузиш, айнан шу мазмунга мос сўзларни топиш ва уларни тўғри ёзиш, тиниш белгиларини тўғри қўйиш, ўз ҳолатларини топа олиш ва тўғрилаш ақлий ривожланишнинг кўрсаткичларидан ҳисобланади” [8, 220-б.]. 483 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 Маълумки, нутқда инсоннинг фикрлари билан биргаликда ҳис-туйғулари ҳам ифодаланади. Бошланғич синфларнинг “Ўқиш китоби” дарсликларида келтирилган бадиий матн намуналарини ўрганиш орқали ўқувчилар ушбу жиҳатни ҳам ўзлаштирадилар. Бадиий матн бадиий асар мазмунини ифодалаган, функционал жиҳатдан тугалланган, тилнинг тасвирий имкониятлари асосида шаклланган, ўзида турли услуб кўринишларини муаллифнинг бадиий ниятига кўра эркин жамлай оладиган, тингловчи ёки ўқувчига эстетик завқ бериш, таъсир этиш хусусиятига эга бўлган ғоят мураккаб бутунлик ҳисобланади [9, 88-б.]. Шундай экан, бадиий матн устида ишлашда нутқ ўстириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Тадқиқотни олиб бориш даврида, шунингдек, бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали нутқ ўстириш жараёнида устувор бўлган тамойиллар ҳам аниқланди. Улар қуйидагилардир (1-расм): 1. Ёш хусусиятларини инобатга олиш тамойили. Мазкур тамойил матн устида ишлаш жараёнини ташкил этиш, ўқув топшириқларини шакллантириш, ўқувчиларга индивидуал топшириқ беришда уларнинг ёш хусусиятларига таяниб иш кўриш мақсадга мувофиқ эканлигини англатади. Ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиш: уларни руҳан, жисмонан толиқишларининг олдини олади; матн билан ишлашнинг самарали кечишини таъминлайди; вақтни тежайди; ўқув мақсадига эришишга имкон беради. 2. Амалий-фаолиятли ёндашув тамойили. Ушбу тамойил бошланғич синф ўқиш дарсларида матн билан ишлаш жараёни, ўқув топшириқларининг амалий машқ, ўйин методларига асосланишини ифодалайди. Ўқувчилар томонидан машқларни бажаришда ўқиш ва ёзиш (ифодали ўқиш, матн мазмунини айтиб бериш, режа тузиш, луғат билан ишлаш, матн устида мустақил ишлаш)га оид амалий ҳаракатларнинг тизимли, изчил ташкил этилаётган фаолият негизида амалга оширилади. 3. Ҳиссий-эстетик ёндашув тамойили. Бу тамойил бошланғич синфлар учун мўлжалланган ва “Ўқиш китоби” дарслигига киритилган матнларнинг ўқувчиларда ҳиссий кечинмаларни уйғотиш, уларни эстетик жиҳатдан завқлантиришга хизмат Устувор тамойиллар Бадиийлик ва ифодавийлик Ёш хусусиятларини инобатга олиш Амалий-фаолиятли ёндашув Ҳиссий-эстетик ёндашув Тизимлилик ва давомийлик Интерфаоллик ва онглилик Кўрсатмалилик Кўп вариантлилик Фанлараро алоқадорлик Ҳамкорлик 1.1-расм. Бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали нутқ ўстириш жараёнининг устувор тамойиллари 484 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 қилишини тавсифлайди. Ўқувчиларда ҳиссий кечинмаларнинг уйғониши, эстетик завқнинг юзага келиши уларда ҳиссиётни, борлиққа ижобий муносабатни, эстетик дидни тарбиялайди. 4. Тизимлилик ва давомийлик тамойили. Мазкур тамойил бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлашдан иборат ўқув-билиш фаолиятининг тизимли ва давомли кечишини англатади. Бошланғич синф ўқиш дарсларида дастлаб кичик ҳажмли, ўқувчиларнинг кундалик фаолиятида учрайдиган, улар учун яхши таниш бўлган мавзулардаги матнлардан фойдаланилса, аста-секин тадрижий (эволюцион) ривожланиш асосида уларни янги билимлар билан таништириш, нутқни янги сўзлар билан бойитишга имкон берадиган матнларга мурожаат қилинади. 5. Бадиийлик ва ифодавийлик тамойили. Бошланғич синф ўқиш дарсларида матн билан ишлашда ўрганилаётган матнлар бадиий қимматга эга бўлиб, ўқувчиларда китобга, китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва мотивацияларни ривожлантиради. Ўқитувчининг дарс жараёнидаги вазифаси матннинг ифодали ўқитилишини таъминлаш бўлиб, ўқувчиларнинг урғуни тўғри қўйиш, ярим ва тўла тўхталишларга риоя қилиш, нутқ суръати ва оҳангига эътибор бериш малакаларига эга бўлишларига олиб келади. 6. Интерфаоллик ва онглилик тамойили. Ўз моҳиятига кўра интерфаоллик тамойили замонавий дарсларда бўлгани каби бошланғич синф ўқиш дарсларида матн билан ишлашга қаратилган ўқув-билиш фаолиятининг кичик гуруҳларда ташкил этилиши, ўқувчининг индивидуал фаолияти кичик гуруҳлар фаолияти доирасида кечишини англатишга хизмат қилади. Унга кўра ўқув топшириқлари кичик гуруҳларда, ўқувчиларнинг ўзаро, биргаликдаги ҳаракатлари асосида бажарилади. Биргаликда ўқув топшириқларини бажаришда ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг фаол бўлишини таъминлай олиши зарур. Ўрганилаётган матн юзасидан ҳар бир ўқувчининг мустақил равишда ҳеч бўлмаганда биргина ғояни билдиришини таъминлаш уларда секин-аста эркин, ижодий, танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун замин яратади. Онглилик тамойили ҳар бир ўқувчи томонидан матнга нисбатан ижодий ёндашилишини, унинг мазмунини етарлича, тўғри тушунилишини, берилаётган топшириқ, саволларга фикрлаш, мулоҳаза юритиш асосида ёндашилишини ифодалайди. Ўқувчиларнинг матнни ўқиш, унинг мазмунини англашга нисбатан онгли муносабатлари ўқув-билиш жараёнида уларда матнда ифодаланган воқеликка нисбатан турли саволларнинг туғилишида яққол акс этади. Ўқувчилар томонидан “Нима учун?”, “Нега шундай?”, “... бўлганда-чи, нима бўлган бўларди?”, “Нега шундай бўлган?” каби ўнлаб саволларнинг берилиши уларнинг матн мазмунини чуқур ўзлаштираётганидан далолат беради. 7. Кўрсатмалилик тамойили. Психологик нуқтаи назардан бошланғич синф ўқувчилари билимларни образли қабул қилади. Дарс жараёнида кўрсатмали воситалардан фойдаланиш эса уларнинг тасаввурлари аниқ бўлишини таъминлайди. Шу сабабли бошланғич синф ўқиш дарсларида матн билан ишлашда кўрсатмали воситалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг тасаввурини янада бойитишга, дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам беради. Бошланғич синфларда кўрсатмалилик сифатида “Алифбе”, “Ўқиш китоби”, “Она тили” дарсликларида берилган суратлардан, табиий объектлар (табиат манзараси, иншоотлар, буюмлар, жиҳозлар ва ҳок.), турли мавжудотлар (ўсимликлар, қушлар, 485 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 ҳайвонлар), шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (намунали хулқи, одоби, юриш-туриши, ҳаётий тажрибаси)дан фойдаланиш мумкин. 8. Кўп вариантлилик тамойили. Бошланғич синф ўқиш дарсларида матн билан ишлаш орқали ўқувчилар нутқининг ўсганлик даражасини аниқлашда ўқув ва тест топшириқларидан фойдаланиш самарали натижалар беради. Ўқув ҳамда тест топшириқларининг кўп вариантли бўлиши эса ўқувчиларда мантиқий фикрлаш, таҳлил қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади. 9. Фанлараро алоқадорлик тамойили. Бошланғич синфларда матн билан ишлашда “Ўқиш” ва “Она тили” дарслари ўртасида ўзаро алоқадорлик юзага келади. Зеро, ўқувчилар “Она тили” дарсида оғзаки ва ёзма нутқни ифодалаш қоидалари билан таништирилса, “Ўқиш” дарсларида ушбу қоидаларга мувофиқ матнни ифодали ўқиш, уни ёзма ёки оғзаки баён қилиш, луғат устида ишлаш, матн устида мустақил ишлашга оид амалий ҳаракатлар ташкил этилади. 10. Ҳамкорлик тамойили. Мазкур тамойил ҳамкорликнинг ўқитувчи-ўқувчи, ўқитувчи-ўқувчилар гуруҳи, ўқувчи-ўқувчилар гуруҳи ўртасида кечишини англатади. Ўқитувчи матн билан ишлашнинг дастлабки босқичида ҳар бир ўқувчига доимий равишда методик ёрдам кўрсатади. Кейинчалик эса ўқитувчининг методик ёрдами зарур вазиятларда берилади. 2-синфдан бошлаб ўқувчи ва ўқувчилар жамоаси (кичик гуруҳлар) ўртасидаги ҳамкорлик доимийлик касб этади ва ўқув топшириқлари биргаликда, ўзаро ҳамкорлик асосида бажарилади. Ҳикоя ва суҳбат моҳирона бирлаштирилса, дарснинг мақсад ҳамда вазифаларини амалга ошириш ҳам осонлашади. Кузатишлар ўқувчиларни ўқишга тайёрлашнинг ҳам ўзига хос муаммолари мавжудлигини кўрсатди. Айрим ўқитувчилар кириш суҳбати ҳажмини ошириб юборадилар, тайёргарлик ишига 10-15 дақиқа вақт ажратадилар, саволларни тартибсиз қалаштириб ташлайдилар. Ўқиш дарсларида бевосита матнни ўқиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларни ҳисобга олганда, дарснинг катта қисми гап билан ўтиб кетади. Бинобарин, 30-35 дақиқа вақт ўқишга ажратилиши лозим. Суҳбат ва ҳикоянинг ўринли ҳамда мақсадга мувофиқлиги, саволлар миқдори, уларнинг мазмуни ва қўйилиш мантиқи, ҳикоя ҳажми ўқитувчининг диққат марказида бўлиши керак. Одатда, ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибасига яқин мавзуларни ўқишда кўпинча суҳбатга зарурат сезилмайди. Бироқ ўқитувчининг ўқувчиларни мавзуга йўналтирувчи кириш сўзи, албатта, зарур. Бусиз ўқувчиларнинг асарни тўлақонли идрок қилишларига эришиш мушкул. Тарихий мавзуга оид ҳикояларни ўқиш олдидан ўқитувчи ўқувчиларнинг Ватан тарихи ва унинг шонли ўтмишидаги буюк сиймолар ҳақидаги билимларини аниқлайди. Шеърий матнларни ўқишдан олдинги тайёргарлик ишлари анча мураккаб. Лирик асарларни яхлит идрок этиш вазифаси шоир руҳиятига ҳамоҳанг кайфият яратиш, ўқувчиларнинг шоир билан бирга қувониш, ҳайратланиш, қайғуриш туйғусига туртки беришдир. Бунда ўқитувчининг кириш сўзи қисқа, мақсадга йўналтирилган ҳамда шоир дунёсига киришга кўмаклашадиган бўлиши керак. Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқитувчининг кириш сўзи матнни ўқиш олдидан тайёргарликнинг етакчи бўғинларидан бири бўлиб, маънавийахлоқий тарбия самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг тўғри уюштирилишига боғлиқдир. 486 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 Матнни ўқиш ва уни таҳлил қилиш. Ўқувчилар матнни ўқиш жараёнида унинг ғоявий-бадиий хусусиятлари, асарда акс этган воқеалар билан танишадилар. Бунда асарнинг жанр хусусиятларидан келиб чиқиб, матнни ифодали, шарҳлаб ва ролларга бўлиб ўқитиш мумкин. Бадиий матнни ўқиш муаллиф тасвирлаган манзараларни аниқ тасаввур этишга, асар қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатларидан тегишли хулосалар чиқаришга ёрдам беради. “Таҳлилнинг бош мақсади асарда акс этган бадиий олам моҳиятини англаш, унинг асл мазмунини тўғри ва тўла идрок этишдан иборат” [10, 49-б.]. Таҳлил ўқувчиларни ижодий ва мустақил фикрлашга йўллашнинг муҳим омилидир. Ўқувчилар таҳлил жараёнида асарда тасвирланган воқеаларга ўз фикрларини билдирадилар, нотаниш сўзлар маъносини билиб оладилар, матннинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етадилар. Аслида, “адабий таҳлилнинг бош масаласи матн устида ишлаш орқали ўтказиладиган таҳлилдир. Ўқувчи мутолаа чоғида асар мазмуни билан танишса, таҳлил пайтида унинг поэтикасига мурожаат қилади. Мутолаа ҳиссиётни бойитиб, ақлни пешласа, таҳлил матн тагзаминидаги маънони чуқур ўрганишга ёрдам беради”. Ўқиш дарсларида матн устида ишлаш жараёнида асосий эътибор унинг мазмунига қаратилса-да, тузилишини ҳам назардан қочирмаслик керак. Жумладан, воқеа кечаётган шароит, пейзаж, асар қаҳрамонларининг кечмишлари, руҳияти тасвирида ўтган, ҳозирги ёки келаси замон шаклларидан фойдаланилишини англаган ўқувчи матн мазмунини оғзаки ҳикоялашда адашмайди. Ўқувчилар диққатини матндаги бир мазмундаги ҳодисалар тасвирида (пейзаж, адабий қаҳрамоннинг руҳий ҳолати, портрети) феълкесимлар, одатда, битта замон шаклида бўлишига қаратиш уларнинг нафақат ўқиш ва ёзув, балки матн мазмунини идрок этиш ва фикрлаш билан боғлиқ кўникмаларини шакллантиришга ҳам ёрдам беради. Матнларда жумлалараро алоқа алоҳида эътиборга молик. Одатда, матннинг айнан бир шахс ёки битта воқеа-ҳодиса ҳақида гап борадиган қисми ўзаро алоқада бўлиб, хатбошидан бошланади. Дарсларда ўқувчиларга матн қисмларини ўқиш ёки кўчириб ёзишни топшириш уларнинг диққатини маълум бир мақсад атрофида бирлаштиришга хизмат қилади. Матндаги гаплар ўртасида коммуникация вазифалари билан белгиланган муносабатлар, яъни мазмуний алоқа мавжуд. Бу алоқа уни ифода этувчи лексикграмматик воситалар орқали ўз аксини топади. Ҳар қандай сўзларни гапга бирлаштириб бўлмагани каби ҳар қандай гапларни ҳам битта боғланишли матнга бирлаштириб бўлмайди. Масалан, “Болалар дам олишга кетишди”, “Гуллар очилди”, “Атоқли отлар бош ҳарф билан ёзилади” каби гапларни бир матнга бирлаштириб бўлмайди. Улар турли мазмунга эга бўлгани боис бирор бир муносабатга кўра ҳам бирлаша олмайди. Умумлаштириш ва хулосалар чиқариш. Бу каби иш турлари матн мазмуни юзасидан умумий хулосалар чиқариш орқали унда акс эттирилган масалаларни чуқур идрок этишга, мавзунинг очилмай қолган қирралари ҳақида мулоҳаза юритишга, ўзлаштирилган билимларни амалда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилади. Матн устида ишлаш жараёнида асар воқеалари юзасидан оғзаки тасвирлаш, қиёслаб ҳикоялар тузиш, адабий қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари, феъл-атворларини тавсифлаш нутқ ўстиришнинг муҳим воситаси саналади. Бу жараёнда ўқувчиларда матнда ифодаланган жараён, ҳодиса, шахс ёки унинг хатти-ҳаракатига нисбатан муносабат шаклланади. 487 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 Яхшининг нима учун яхшилигини, ёмоннинг нима учун ёмонлигини, асар қаҳрамонларининг қилган ишларининг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаш бошланғич синфларнинг ўқиш дарсларида матн таҳлилининг асосий вазифасидир. 1-синфда ўқувчиларнинг “Алифбе” дарслигидаги расмлар мазмунини англаш, улар асосида изчил матн тузиш, гап, сўз ва бўғин, оғзаки ва ёзма нутқ ҳақида тушунча ҳосил қилиш, ўқув йили якунида эса матн устида ишлаш орқали “Ўқиш китоби”да берилган асарларнинг мавзу доирасини аниқлаш, мазмунини тайёр режа асосида ва кўргазмалар асосида тўлиқ қайта ҳикоялаш, қисмларга ажратиш, асарда иштирок этувчи қаҳрамонларни тавсифлаш, матндаги баъзи сўз маъноларини изоҳлаш, ўқилган асар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш, шунга мувофиқ бир дақиқада нотаниш матндан 25-30 сўзни ўқишларига эришиш кўзда тутилади [10, 43-44-б.]. Умумий ўрта таълим мактабларидаги таълимнинг биринчи йилида нутқ ўстириш бўйича кўзланган натижага эришилмаса, 2-синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали нутқ ўстириш жараёни қийин кечади. Бу эса, ўз навбатида, ўқувчи томонидан барча ўқув предметларининг ўзлаштирилишига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам ўқитувчининг ҳар бир дарсни қатъий режа асосида уюштириши тақозо қилинади. Методика фанида матннинг икки хил йўл билан қайта тасвирланиши қайд қилинади. Булар: а) сўз билан тасвирлаш; б) график тасвирлаш. Сўз билан тасвирлаш ўзига хос мураккаб иш тури бўлиб, бунда асарда тасвирланган воқеа, қаҳрамон ёки манзарани сўз ёрдамида аниқ қайта тиклаш кўзда тутилади. Бундай тасвирлаш ўқувчилар нутқини ривожлантиришнинг муҳим воситаларидан бири сифатида сўзларни тўғри танлаш ва талаффуз қилишни талаб этади. Матнни қайта тасвирлаш матн устида ишлашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиради. Қайта тасвирлашдан тўғри фойдаланиш эса асарда ёзувчи тасвирлаётган ҳаётий манзараларни ўқувчиларнинг аниқ тасаввур қилишлари учун қулай шароит яратади. Адабиётлар рўйхати 1. Мирзиёев Ш.М. Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир // https://religions.uz/news/detail?id=1227 2. Бошланғич таълим Концепцияси / Муаллифлар: Қ.А.Абдуллаева, Р.Ғ.Сафарова, М.О.Очилов, К.Н.Назаров, Н.У.Бикбаева, М.А.Зайнитдинова // Boshlang‘ich ta’lim j. – Т.: 1998. № 6. – 12-18-б. 3. Сафарова Р., Мусаев У., Мусаев П., Юсупова Ф., Нуржанова Р. Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим стратегияси муаммолари ва таълим мазмунининг янги моделлари, уларни татбиқ этиш йўллари. - Т.: Фан, 2005.-85-86-б. 4. Педагогический энциклопедический словарь / Гл. ред. Б.М. Бим-Бад. 3-е издание, стереотипное. – М.: Большая Российская энциклопедия, 2009. – 528 с. 5. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси / 12 жилдли. 6-ж. – Т.: “ЎМЭ” Давлат илмий нашриёти, 2003. – 424-425-б. 6. Zufarova M.E. Umumiy psixologiya. – T.: O‘zbekiston faylasuflari milliy jamiyati nashriyoti, 2010. – 192-b.