scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ОЛИЙ ТАЛИМ МУАССАСАЛАРИДАГИ ТАЛАБАЛАРНИ БАСКЕТБОЛ СПОРТ ТУРИГА ТАЙЁРЛАШНИНГ УРГАНИЛГАНЛИК ҲОЛАТИ

А.К.Сабуров

Abstract

Ушбу мақолада олий талим муассасалари талабаларининг жисмоний имкониятларини инобатга олган ҳолда баскетболчиларни тайёрлашнинг самарали методикалари ва механзмлари таҳлил қилинади.

Full text

ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 638 ОЛИЙ ТАЛИМ МУАССАСАЛАРИДАГИ ТАЛАБАЛАРНИ БАСКЕТБОЛ СПОРТ ТУРИГА ТАЙЁРЛАШНИНГ УРГАНИЛГАНЛИК ҲОЛАТИ А.К.Сабуров 1-курс Таянч-Доктаранти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. Чирчиқ шаҳри, Ўзбекистон. [email protected] https://doi.org/10.5281/zenodo.17983618 Аннотация. Ушбу мақолада олий талим муассасалари талабаларининг жисмоний имкониятларини инобатга олган ҳолда баскетболчиларни тайёрлашнинг самарали методикалари ва механзмлари таҳлил қилинади. Калит сўзлар: Педагогик кузатув, жисмоний тайёргарлик даражаси, индивидуал физиологик кўрсаткичлар, динамика, техник усуллар, элементлар, интеграл тайёрлаш тизими. Аннотация. В статье анализируются эффективные методы и механизмы подготовки баскетболистов с учетом физических возможностей студентов высших учебных заведений. Ключевые слова: Педагогическое наблюдение, уровень физической подготовленности, индивидуальные физиологические показатели, динамика, технические приемы, элементы, целостная система подготовки. Annotation. The article analyzes effective methods and mechanisms for training basketball players, taking into account the physical capabilities of students of higher educational institutions. Keywords: Pedagogical observation, level of physical fitness, individual physiological indicators, dynamics, technical methods, elements, integrated training system. Тадқиқот ишининг долзарблиги. Спорт турлари, хусусан, баскетбол, жисмоний ривожланиш, мулоқот ва жамоавийликни кучайтирувчи энг самарали жамоавий спорт турларидан бири ҳисобланади. Баскетбол талабалар учун қулай, соғлом ва қизиқарли спорт тури сифатида оммавий мусобақаларни ташкил этиш, спорт майдончаларидан самарали фойдаланиш ва ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланувчилар сонини оширишга ёрдам бермоқда. Жисмоний тайёргарлик даражаси турлича бўлган талабалар учун мослаштирилган машғулотлар дастурларини ишлаб чиқиш орқали талим жараёнини индивидуаллаштиришга эришилмоқда. Ҳар бир талабага унинг жисмоний ривожланиш даражаси асосида индивидуал ёндашиш, машғулот юкламасини оптималлаштириш, бу орқали жароҳатлар хавфини камайтириш ва самарадорликни ошириш имкони яратилмоқда. Олий талим муассасаларида баскетболчиларни тайёрлаш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Талабаларнинг ҳаракат фаоллиги ва индивидуал физиологик кўрсаткичлари асосида спорт тайёргарлигини моделлаштириш, университетлараро лигаларда иштирок этувчи талабаларни жисмоний ривожланиш даражасига кўра турларга ажратиб, ўзига хос машг’улот услубларини қўллаш бўйича илмий изланишлар олиб борилган. ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 639 Олий талим муассаси талабалари спорт машғулотларига бўлган мотиватсиясини ошириш, уларнинг психологик ҳолати ва жисмоний ҳолатини уйғунлаштиришга қаратилган тадқиқотлар олиб борилган. Бироқ олий талим муассасаларида талабаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда баскетболчиларни тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш зарурияти юзага келмоқда. Тадқиқот мақсади. Олий талим муассасаларида талабаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятларини инобатга олиб баскетболчиларни тайёрлаш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот вазифалари. Олий талим муассасаларида бошланғич тайёргарлик босқичида талабаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятларини инобатга олиб баскетболчиларнинг ҳаракат тезкорлигини ривожлантиришда қўлланиладиган узлуксиз ҳамда интервал тезкорлик машқларидан фойдаланиш услубиятини такомиллаштириш; - баскетболчиларнинг индивидуал, гуруҳли ва жамоавий ҳаракат тезкорлигини ривожлантирувчи рақиб қаршилигида бажариладиган машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш; - бошланғич тайёргарлик босқичида баскетболчиларнинг тезкорлик, чаққонлик, тезкор-куч сифатларини ривожлантириш; - баскетболчиларнинг амалий машғулот ва мусобақа жараёнидаги тезкор қарши хужумга ўтиш кўникмаларини ривожлантирувчи ҳаракатланиш алгоритмини такомиллаштириш. Тадқиқот натижалари ва унинг муҳокамаси. Замонавий жисмоний тарбия тизимининг олий талим муассасаларида талабаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда баскетболчиларни машғулотларини таҳлил қилиш ўрганилаётган муаммонинг ҳолати ҳақида тасаввурга эга бўлиш, тадқиқот вазифасини белгилаш, назарий асослаш, асосий белгиланган методикани асослаб беришдан иборат. Педагогик кузатув тажриба давомида ва ўқув машғулот жараёнида олиб борилди. Олий талим муассасаларидаги талабаларнинг ривожланиш хусусиятлари ҳамда баскетбол машг’улотлар жараёнида педагогик кузатув қайд этилди. Унда спорт о’йинлари ва асосан баскетбол спорт турида ҳаракатларини о’ргатиш, ушбу спорт турини оммалаштириш афзалликлари ўрганилди. Олий талим муассасаларидаги талабаларни жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларнинг ўсишини кузатиш имконини берди. Синов педагогик тажриба бошида ва охирида олий талим муассасаси спорт залида ҳам ўтказилди. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш учун жисмоний тайёргарлик бўйича юқори даражадаги ишончлилик ва ахборотлиликка эга бўлган қуйидаги тестлар танлаб олинди: 1. Сакраш баландлиги (см). 2. Тўпни шитга уриб сакраш (30с) 3.Турган жойдан икки оёқда депсиниб узунликка сакраш каби тестлардан фойдаланилди. Танланган тестлар оёқ мушаклари кучи динамикасини тезлик-куч қобилиятини аниқлаш учун мўлжалланган. Тадқиқотлар тик турган ҳолатдан икки оёқда депсиниш билан бир вақтда икки оёққа қўниш орқали амалга оширилди. ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 640 Натижа старт чизиғидан синалувчи талабаларнинг товони теккан нуқтагача бўлган масофа бўйича аниқланди. Олий та’лим муассаси талабалари учта уринишни бажарди, улардан энг яхши натижа (см) қайд этилиб борилди. Олий талим муасасаси талабалари баскетбол кўникма ва малакаларини тестлаш баскетбол техник усулларини бажариш динамикасини аниқлаш имконини беради. 1. Баскетбол ҳимоя ҳолатидан даст кўтарилиш (сония). Баскетбол ҳимоясида турган ўйинчи дастлабки 1 нуқтадан 2, 3, 4, 5 ва 6 нуқталаргача кетма-кет, тўхтамасдан 5 метр югуриш. Шу нуқталарда тўлдирма тўпларга зарба беради, ҳар сафар тўлдирма тўпга зарба бериб 1-нуқтага қайтади, 1-нуқтадан 2, 3, 4-нуқталарга эса олдинга, 1-нуқтадан орқагаолдинга, 1-нуқтадан 5, 6-нуқталарга ва орқага-ёнга қадам ташлаб силтанишлар бажарилади. Секундомер ўйинчи 6 нуқтадан қайтишда тўпни 1 нуқтага зарба берганда тўхтайди. 2. 30 м (2х15 м) га ёналишни ўзгартириб илон изи бо’йлаб дриблинг ҳаракатларини амалга ошириш (сония). Тайёр буйруғига кўра олий та’лим муассаси талабалар қўлларида тўп билан старт чизиғида юқори старт ҳолатини эгаллайдилар. Марш буйруғига кўра талабалар ўнг ва чап қўлда тўп билан саккизликда югуришни бошлайдилар, бунда бирбиридан 3 м масофада жойлашган мўлжалларга зарбалар берадилар. Олий та’лим муассаси талабалари марра чизиғини кесиб ўтганда кўрсатган вақт қайд этиб борилади. 3. Ўрта масофадан эркин тўп отишлар (60 сонияда марта). Биринчи талаба ўрта масофадан тўп отишни бажаради, иккинчи талаба тўпни олиб, орқага узатади. Тестнинг давомийлиги 60 сония. Зарбалар сони ҳисоблаб расмийлаштириб борилади. А.В.Гуслениковнинг илмий изланишларида ёш баскетболчиларни интеграл тайёрлаш тизимига энг самарали восита усулларни қоллаш методикасини ишлаб чиққан. Бундан ташқари ушбу олим томонидан мактабда жисмоний тарбия тизимининг стратегик мақсади жисмоний маданият қадриятларини ижодий ўзлаштиришга қаратилган тизим эканлигини такидлаган. Бундан ташқари ўзини ўзи фаол белгилаш билан тавсифланадиган ҳар томонлама ривожланган шахснинг ажралмас таркибий қисми сифатида баскетбол воситалари шуғулланувчиларни жисмоний маданиятини шакллантириш омили эканлигини ҳам айтиб утишган. Ушбу муаллифнинг машғулот мақсадига жисмоний тарбия соҳасидаги аниқ вазифаларни ҳал қилиш ҳамда кўп жиҳатдан мактабда ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ эканлигини айтиб утишган. Бунда жисмоний тарбия ўқитувчисининг ижодий меҳнати орқали ўқув-машғулот жараёнида баскетбол спорт тури элементларини узлаштиришга эришишини айтиб утишган. Жисмоний тарбия ўқитувчисининг дарс жараёнидаги фаолияти баскетбол спорт тури билан шуғулланувчиларни ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Бундай шароитда жисмоний тарбия ўқитувчиси ва баскетбол мураббийининг педагогик иши ҳар бир ўқитувчи баскетбол элементларини малакали бажариши керак бўлган касбий вазифаларнинг хилма-хиллиги билан ифодалашган. Жисмоний тарбия ўқитувчиси ва баскетбол мураббийи малакавий вазифаларни бажаришда давлат та’лим стандартини амалга ошириши керак деган фикрни илгари суришган [1]. ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 641 Ш.М.Нурматованинг илмий изланишларида баскетболчиларни тайёрлашда асосан жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга этибор қаратиш лозимлиги такидланган. Шу билан бирга ампула ўйинчиларни тайёрлаш методикасини ишлаб чиқишган. Бундан ташқари 10-11-синф ўқувчиларининг жисмоний тарбияси дарсларида асосан баскетбол спорт ўйин элементларини ўргатишга урғу берилган. 10-11-синф ўқитувчилар учун қўлланмаларида вариатив қисм материаллари минтақавий ва миллий хусусиятлар билан боғлиқ эканлигини илмий асослаб беришган. Ушбу маҳаллий етакчи олим баскетбол спорт турини оммалаштиришда машгғулот мазмунини танлашда миллий спорт турлари, ҳаракатли ўйинлар, яккакураш спорт тур элементлари, шунингдек, баскетболчиларни тайёрлашда етакчи аҳамиятга эга бўлган жисмоний машқларни режалаштирган. Бундан ташқари дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ҳам баскетбол спорт трини ривожлантириш ҳамда оммолаштириш фикрини илгари сурган [2]. С.Ю.Бахареванинг илмий изланишларида 1 босқич талабаларини баскетбол машг’улотларида техник тайёргарлигини ҳаракатли ўйинлар орқали ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишган. Шу билан бирга мактаб ёшидаги болаларда тезкор-куч қобилиятларини ривожлантириш учун ташқи оғирликлар гантеллар, тўлдирма тўплар билан бажариладиган машқлар ва ўз танаси массасини енгиб ўтиш машқларидан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқишган [3.]. Баскетбол спорт тури билан шуғулланувчи талабаларнинг жисмоний қобилиятларини, индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ҳар бирида табақалаштирилган машғулот методикасини ишлаб чиқиш зарурати мавжудлиги аниқланди. Шунинг учун мактабда жисмоний тарбия дастурига баскетбол спорт турини спорт ўйинлари билан вариатив амалга оширишни услубий қўллаб-қувватлаш баскетболҳиларнинг ўқув-машғулот жараёнини амалга ошириш учун зарурлиги таҳлилларимиз давомида аниқланди. Баскетбол спорт турларини оммалаштиришда ҳужум ва ҳимоядаги гуруҳли ва жамоавий тактик ҳаракатларни ўз ичига олган ўйин техникаси ва тактикасининг ўрганилган элементларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга баскетбол спорт турини олий та’лим муассасаларида оммалаштириш ҳам муҳим эканлиги адабиётлар таҳлилини урганганимизда аниқланди. Спорт ўйинлари билан шуғулланиш ўқувчиларда ўз ҳаракат имкониятларини рўёбга чиқариш қобилиятини шакллантиришга қаратилган бо’лса олий талим муассасаларида қулланилиши баскетбол спорт турини янада оммалаштиришга хизмат қилади. Талабаларни индивидуал хусусиятини инобатга олиб жамоавий спорт турларига ёналтирилган тизими мутахассис тайёрлашнинг замонавий талабларига энг мос келади деган хулосага келдик. Бундай талим тизимида талаба баскетбол машг’улотларида педагогнинг диққат марказида бўлиб, ўқув-машғулот фаолиятида баскетбол спорт тури қоидаларини билиш фаолияти етакчилик қилади. Хулоса. Олий талим муассасалари талабалари спорт ўйинлари жумладан баскетбол спорт турига ёналтирилган ва замонавий технологиялардан фойдаланиб ушбу спорт турини оммалаштриш лозим. ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 642 Баскетбол спорт тури билан шуғулланувчи талабаларда жисмоний тайёргарлик курсаткичлариошиши билан бир қаторда жисмоний ривожланишига ҳам эришили таҳлилларимиз давомида аниқланди. Баскетбол машг’улотлар жараёни эса талабалар учун бир хил машг’йлот шароитларини яратишга ёналтирилади. Аслида, баскетбол спорт турини оммалаштиришда амплуа о’йинчиларини индивидуаллаштириш минимал даражага туширилган ҳамда амалда фақат баскетбол машг’улотларини зарур бўлган катта ёки кичик юкламаларда намоён бўлиши лозим. Кўриб турганимиздек, олимларнинг турли ёндашувларида спорт талим муассасаларида баскетбол спорт турига ёналтирилган шуг’улланувчиларнинг психологик ривожланиш даражаси, тайёргарлик турлари, жисмоний қобилияти ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда машг’улот ва мусобақа жараёнида индивидуал ёндашувни назарда тутади. Баскетбол спорт турига ёналтирилган баскетболчиларни тайёрлашда индивидуал ёндашувга энг катта этибор қаратиш ушбу спорт турини оммалаштиришга хизмат қилиши аниқланди. Адабиётлар: 1. Гусельников, А.В. Практика использования интегральной подготовки молодых спортсменов-баскетболистов / А.В. Гусельников, Ю.Д. Железняк // Наука. Мысль: электронный периодический журнал. – 2016. -№6-2. 2. Nurmatova Sh.M. Issues of popularization of basketball sports among women // European journal of research and reflection in educational sciences. Vol.8 №.10, 2020 Part II. ISSN 20565852. - United Kingdom. 3. Бахарева, С.Ю. Подвижные игры как мотивация в обучении техники баскетбола на учебных занятиях студентов 1 курса / С.Ю. Бахарева, Н.Н. Ляликова, Т.В. Байбакова, Е.А. Черний, Н.С. Кузнецова // Ученые записки университета имени П.Ф. Лесгафта. - 2020. - № 1 (179). 4. Бакаев, В.В. Характеристика упражнений в процессе скоростно-силовой подготовки юных баскетболистов / В.В. Бакаев, А.Н. Богдановский // Материалы и методы инновационных исследований и разработок: сборник статей Международной научно-практической конференции (10 марта 2018 года г. Самара). В 2 ч. Ч. 2/ - Уфа: АЭТЕРНА, 2018. 5. Pulatov A.A. Tanlangan sport turida ilmiy-uslubiy faoliyatning o‘rni (voleybol) / O‘quv qo‘llanma, Chirchiq, O‘zDJTSU, 2024, - 288.b. 6. Елевич, С.Н. Кольца! Официальное руководство по игре в баскетбол Ассоциации игроков НБА / С.Н. Елевич; перевод с английского Е.Р. Яхонтов; редколлегия: С.Н. Елевич и др. – Санкт-Петербург: Олимп-СПб, 2016 7. Гомельский, А.Я. Как играть в баскетбол / В.А. Гомельский. – Москва: Эксмо, 2015. – 256 с.: ил. – (Мастера спорта). 8. Гомельский, А.Я. Библия баскетбола / А.Я. Гомельский. – Москва: Эксмо, 2015. – 251 с.: ил.