ЭКСТРЕМИСТИК ТАВСИФДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Abstract
Мақолада мамлакат ривожланишининг ҳозирги босқичида экстремизмнинг тарқалиши муаммоларини ўрганишнинг долзарблиги асосланади, шунингдек экстремистик тавсифдаги жиноятларни олдини олишнинг миллий ва ҳалқаро ҳуқуқий асослари келтириб ўтилган. Шу билан бирга юртимизда экстремизмни олдини олиш борасидаги амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг аҳамияти ва мазкур ҳужжатларда экстремизмни олдини олиш бўйича белгилаб берилган асосий вазифалар тўғрисида сўз юритилган.
Full text
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 972 ЭКСТРЕМИСТИК ТАВСИФДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ Каримов Абдумалик Абдумутал ўғли Мустақил тадқиқотчи. https://doi.org/10.5281/zenodo.18018453 Аннотация. Мақолада мамлакат ривожланишининг ҳозирги босқичида экстремизмнинг тарқалиши муаммоларини ўрганишнинг долзарблиги асосланади, шунингдек экстремистик тавсифдаги жиноятларни олдини олишнинг миллий ва ҳалқаро ҳуқуқий асослари келтириб ўтилган. Шу билан бирга юртимизда экстремизмни олдини олиш борасидаги амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг аҳамияти ва мазкур ҳужжатларда экстремизмни олдини олиш бўйича белгилаб берилган асосий вазифалар тўғрисида сўз юритилган. Калит сўзлар: экстремизм, терроризм, трансмилиий экстремизм, экстремистик фаолият, экстремистик материал, экстремистик ташкилот, диний экстремистик оқим, мафкура, ғоя, қонунбузарлик, жиноят, ҳуқуқбузарлик, жиноий жавобгарлик, расмий огоҳлантириш, профилактика, тезкор-қидирув фаолияти, экстремизмнинг олдини олиш, норматив-ҳуқуқий база, халқаро ва минтақавий ҳамкорлик, инсон ҳуқуқлари, конвенция, қонун. ПРАВОВЫЕ ОСНОВЫ ПРЕДУПРЕЖДЕНИЯ ПРЕСТУПЛЕНИЙ ЭКСТРЕМИСТСКОГО ХАРАКТЕРА Аннотация. В статье обосновывается актуальность изучения проблем распространения экстремизма на современном этапе развития страны, а также приводятся национальные и международно-правовые основы предупреждения преступлений экстремистской направленности. Вместе с тем, в нем содержатся сведения о проводимых в нашей стране реформах по предупреждению экстремизма и принятых нормативно-правовых актах, касающихся данной сферы, их значимости, а также об основных задачах, поставленных в этих документах по предупреждению экстремизма. Ключевые слова: экстремизм, терроризм, транснациональный экстремизм, экстремистская деятельность, экстремистский материал, экстремистская организация, религиозное экстремистское течение, идеология, идея, правонарушение, преступление, уголовная ответственность, официальное предупреждение, профилактика, оперативно-
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 973 розыскная деятельность, профилактика экстремизма, нормативно-правовая база, международное и региональное сотрудничество, права, конвенция, закон. LEGAL BASIS FOR THE PREVENTION OF EXTREMIST CRIMES Abstract. The article highlights the relevance of studying the problems of the spread of extremism at the present stage of the country’s development, and also provides national and international legal bases for the prevention of extremist crimes. At the same time, the reforms carried out in our country on the prevention of extremism, as well as the adopted normative legal acts concerning this sphere, their significance and the main tasks set out in these documents on the prevention of extremism were touched upon. Keywords: extremism, terrorism, transnational extremism, extremist activity, extremist material, extremist organization, religious extremist trend, ideology, idea, offense, crime, criminal liability, official warning, prevention, operational investigative activities, prevention of extremism, regulatory framework, international and regional cooperation, rights, convention, the law. Марказий Осиёда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашнинг устувор йўналиши – экстремистик ғояларга қарши қатъий курашишдан иборатдир. Кўпинча ҳаётга энди қадам қўяётган ёшлар унинг таъсирига тушиб қолмоқда [1]. Юртимизда экстремизм ва терроризмни олдини олиш борасида доимий равишда ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлиб, шулардан мисол сифатида келтириб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январидаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт Стратегиясининг “Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш” деб номланган VI бобида 82-мақсади “Экстермизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш” деб номланган бўлиб, алоҳида йўналишлар кўрсатиб ўтилган. Миллий, этник, диний ҳамда бошқа ташкилотлар ва тузилмалар томондан Ўзбекистон Республикасининг бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини бузишга, мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий вазиятдаги беқарорликка йўналтирилган экстремистик фаолияти давлат ва жамоат хавфсизлиги соҳасида миллий хавфсизликка таҳдидларнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Экстремизмни олдини олиш Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида эътироф этилади.
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 974 Экстремизмни олдини олиш-бу экстремизмнинг келиб чиқиши сабаб, шартшароитлари аниқлаш ва уларни барҳам беришга, шунингдек содир этилиши тайёрланаётган экстремистик тавсифдаги жиноятларни тўхтатиш, экстремизм оқибатларини минималлаштириш ёки йўқ қилишга қаратилган тегишли субъектларнинг фаолияти ҳисобланади. Экстремистик фаолиятни олдини олиш икки асосий йўналишда амалга оширилади: 1) экстремистик фаолиятнинг олдини олишга қаратилган профилактик чораларини кўриш, шу жумладан экстремистик фаолиятни амалга оширишга ёрдам берадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш; 2) жамоат ва диний бирлашмалар, бошқа ташкилотлар, жисмоний шахсларнинг экстремистик фаолиятини аниқлаш, олдини олиш ва тўхтатиш. Ҳуқуқшунослик назариясида жавобгарликка тортиш учун асос шахснинг қилмишида қонунбузарлик (жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик) таркибининг мавжудлиги ҳисобланади. Экстремистик фаолият учун жиноий жавобгарлик тегишли экстремистик тавсифдаги жиноятларни содир этганлик натижасида юзага келади. Экстремизмни олдини олишнинг ҳуқуқий асосларини кўриб чиқадиган бўлсак, булар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун, 2021 — 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий Стратегияси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонун, идоравий ва идоралараро нормативҳуқуқий ҳужжатларни ташкил қилади. Экстремистик тавсифдаги жиноятларни аниқлаш, олдини олиш, тўхтатиш, очиш ва тергов қилиш ҳаракатлари тезкор-қидирув фаолияти, терговга қадар текширувни ҳамда терговни ўтказишга ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга оширилади. Хусусан, экстремистик фаолиятга қарши курашиш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини ДХХнинг тегишли тезкор бўлинмалари, ички ишлар вазирлигининг терроризмга қарши хизмати бўлинмалари, шунингдек “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунида [2,10-моддаси] кўрсатиб ўтилган бошқа органларнинг тезкор бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Экстремизмга қарши курашда тезкор бўлинмалар “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунда [2,12-моддаси] назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар,
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 975 шунингдек, ушбу қонунда кўрсатилган тезкор-қидирув тадбирларини [2,14моддаси]ўтказиш ҳуқуқига эга. Қонунчилик даражасида экстремизмни олдини олиш масаласи қуйидаги нормативҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади: - экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг махсус қонунлари мавжуд бўлиб, булар, 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида” ги 489-сон, 2000 йил 15 декабрдаги “Терроризмга қарши курашиш тўғрисида”ги 167-II-сон қонунлар; - экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги халқаро қонунларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6252-сон Фармони; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июлдаги “2021 — 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ6255-сон Фармони; Мазкур Стратегиянинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, миллий хавфсизлик, шунингдек, фуқароларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга имкон берадиган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича самарали ва бир вақтнинг ўзида мувофиқлаштирилган давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлашдир. Ушбу ҳужжат Янги Ўзбекистон шароитида бузғунчи иллатларга қарши курашишнинг ўзига хос йўналишларини белгилаб берди. Стратегияда экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги мавжуд тажриба, шунингдек, минтақа давлатларидаги мазкур таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳолатнинг қиёсий таҳлиллари тадқиқ қилинган ҳолда Марказий Осиёда экстремистик ва террорчилик фаолиятининг ўзига хос жиҳати, миллий, ижтимоий, диний ҳолатлари ўрганилди [3]. Қуйидагилар стратегиянинг устувор йўналишлари этиб белгиланди [4]: экстремизм ва терроризм мафкураси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанпарварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш; вояга етмаганлар ва ёшлар орасида экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олиш;
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 976 хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги ролини кучайтириш; узоқ муддат хорижда бўлган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш; экстремистик ва террорчилик мақсадларида Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишга қарши курашиш; фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги иштирокини таъминлаш; экстремистик ва террорчилик ҳаракатлари, шунингдек, уларни молиялаштирганлик учун ҳуқуқий таъқиб ва жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштириш; экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш; халқаро ва минтақавий ҳамкорлик. Экстремизмни олдини олишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, 2018 йил 30 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонунда экстремизм тушунчасининг мазмун ва моҳияти, бу турдаги иллатларга қарши курашишнинг чора-тадбирлари ва принциплари ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган Мазкур Қонуннинг мақсади экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Мазкур қонунда экстремизмнинг олдини олиш борасида қуйидаги чора-тадбирлари белгиланди: – экстремистик фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик тўғрисида расмий огоҳлантириш чиқариш; – юридик шахс томонидан экстремистик фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома киритиш; - экстремистик материалларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этишни тақиқлаш; – экстремизмни молиялаштиришни тақиқлаш; – юридик шахснинг фаолиятини тўхтатиб туриш; -ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш. Экстремистик фаолият белгиларини ўз ичига олган, тайёрланаётган ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисида етарлича ва аввалдан тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлган ҳамда жавобгарликка тортиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, экстремизмга
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 977 қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг мансабдор шахси экстремизмнинг юзага келишига йўл қўяётган мансабдор шахсларга ва жисмоний шахсларга бундай фаолиятга йўл қўймаслик тўғрисида ёзма шаклда расмий огоҳлантириш чиқаради, огоҳлантиришда уни чиқаришнинг аниқ асослари кўрсатилиши лозим [5]. Халқаро миқёсида экстремизмга қарши курашнинг асосий йўналишларини белгилайдиган асосий ҳуқуқий ҳужжат 1948 йил 10 декабрдаги Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси ҳисобланади [6]. Европа Иттифоқи мамлакатларининг замонавий экстремизмга қарши курашиш масалаларига оид қонунчилигининг устун хусусияти ирқий-диний тусдаги экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўналиши орқали кўриб чиқиладиган профилактик чораларини бирлаштиришдир. Мисол тариқасида, 1993 йил 9 октябрдаги Вена декларациясининг 3-иловаси [7], бу ирқчилик, ксенофобия, антисемитизм ва муросасизликка қарши ҳаракатлар режасини ўз ичига олади. Юқоридаги кўрсатиб ўтилган ҳужжат қоидаларини таҳлил қилиш Европа кенгаши қонун чиқарувчилари томонидан экстремистик тавсифдаги жиноятлар билан боғлиқ бўлган (хусусан трансмиллий) жиноий ҳаракатларнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатишга имкон беради, буларга самолётни ноқонуний эгаллаб олиш; дипломатик ходимларга ва халқаро ҳимоядан фойдаланадиган бошқа шахсларга тажовуз қилиш; гаровга олиш; ядровий хавфсизликка тажовуз қилиш; денгиз навигацияси хавфсизлигига тажовуз қилиш; терроризмни молиялаштиришни киритиш мумкин. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) ҳуқуқий меъёрий-ҳуқуқий базаси ҳам ўзига хос хусусиятларга эга ва авваламбор, 2001 йил 15 июндаги терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги Шанхай конвенциясига[8] эътибор қаратиш лозим, Ўзбекистон Республикаси унинг иштирокчиси ҳисобланади. ШҲТ қонун чиқарувчиларининг фикрига кўра,ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бу профилактика, тезкор-қидирув ва тергов тадбирларини ўтказиш, ушбу турдаги жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва бошқа чораларни ўз ичига олиши керак. Ҳалқаро ташкилотлар орасида Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг фаолияти ҳам эътиборга лойиқдир. Шуни таъкидлаш керакки, МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгашининг қарори билан 2005-2007 [9], 2008-2010 [10] , 2011-2013 [11] йилларда терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравон кўринишларига қарши курашда иштирок этувчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бир қатор дастурлари қабул қилинди. экстремистик йўналишдаги жиноятларга қарши курашишга қаратилган.
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 978 Масалан, 2008-2010 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида МДҲга аъзо давлатлар парламентлараро Ассамблеясининг 32-ялпи мажлисида “Экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги намунавий қонун” [12]лойиҳаси тайёрланди ва қабул қилинди. Унда “экстремизм” таърифи белгилаб олинган бўлиб, унга кўра конституциявий тузум ва давлат хавфсизлигига тажовуз, ижтимоий хулқ-атворнинг ҳуқуқий ва (ёки) бошқа умумэътироф этилган нормалари ва қоидаларини инкор этиш натижасида инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши ҳисобланади. Ушбу таърифни таҳлил қилиб, биз экстремистик кўринишларга бевосита таъсир кўрсатадиган ижтимоий муносабатлар доирасини аниқлашда аниқлик йўқлигини, шунингдек, экстремистик мотивларни тушунишнинг ўзига хослигини камчилик сифатида таъкидлаб ўтамиз. Шу билан бирга, “экстремистик тавсифдаги жиноий (трансмиллий) фаолият (трансмиллий экстремизм)” таърифи ва моҳиятини аниқлаш кримналистик аҳамиятга эга деб айтиш адолатли деб ҳисоблаймиз [13]. Бизнинг фикримизча, бу, биринчи навбатда, замонавий шароитда экстремизмни олдини олиш ва унга қарши кураш жараёни, қоида тариқасида, жуда мураккаб ва кўпинча фавқулодда вазиятлар ва тактик хавф шароитида амалга оширилганлиги билан боғлиқ. Экстремизмни олдини олиш борасида халқаро ташкилотлар ва бир қанча давлатлар ҳамкорликда ҳаракат қилишлари зарурлиги тасдиқламоқда ва бу борада бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Мисол учун 2017 йил 7 апрель куни Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Давлат раҳбарлари кенгашида кўриб чиқиш учун киритилган МДҲ давлатларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлиги Концепцияси ҳамда жиноий ишларнинг моддий далиллари бўлган наркотик ва психотроп моддалар ҳамда уларнинг прекурсорларини, ўқотар қуроллар, уларнинг асосий қисмлари, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни топшириш тартиби тўғрисида Баённома лойиҳалари имзоланган эди. Шунингдек Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2022 йил 16 сентябрьда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги саммитида бир қанча ҳужжатлар қабул қилинди, жумладан улар орасида терроризга қарши кураш соҳасида “ШҲТ Бош котибининг ташкилотнинг ўтган йилги фаолияти ҳамда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 979 Кенгашининг 2021 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари ҳақида” ги қарор ҳам имзоланди [14]. Бундан ташқари, 2019 йилнинг 10-11 октябр кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Туркманистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия Федерасияси, Тожикистон президентлари ва Арманистон бош вазири, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Ижрочи котибияти иштирокида МДҲ давлатлари ўртасида 2020-2022 йилларда терроризм, экстремизм ва зўравонликнинг бошқа кўринишларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастури ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди [15]. Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқда-ки, Ўзбекистон Республикаси томонидан Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгаши томонидан экстремизм ва тероризмга қарши кураш доирасида қабул қилинган 14 та халқаро конвенция ва протоколни ратификация қилган, шу билан бирга 7 та минтақавий шартномалар имзоланган. Экстремизмни вужудга келтирувчи асосий омилларини сиёсий, ижтимоийиқтисодий, иқтисодий, диний ва маънавий каби турларга бўлиш мумкин. Унга қарши курашиш стратегик сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобаланди: – камбағалликка қарши курашиш дунё иқтисодиёти ўсишининг кафолати ҳисобланади; – барқарорлик ва хавфсизликни алоҳида давлатлар, минтақалар ва бутун дунёда ўрнатиш ҳамда уни таъминлаш; – бағрикенгликни шакллантириш; – терроризмга қарши курашиш халқаро ҳаракатларни кучайтириш [16, Б-103]. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, юртимизда биз учун қадрли бўлган тинчликни асраш ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилади. Ўсиб келаётган ёш авлодни турли экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, уларни интернет тармоқлари орқали тарғиб қилинаётган зарарли ғоявий ва ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш мақсадида ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш кўламини янада кенгайтириш лозим. Дунёда глобаллашув жараёнлари шиддатли тус олган ҳозирги замонда халқимизда, айниқса, ёшларда ватанга содиқлик, ифтихор, миллий ғурур туйғусини янада чуқурроқ шакллантириш, экстремизмнинг ёт ғоялардан ҳимоя қилувчи мафкуравий иммунитет шакллантириш барчамизнинг муҳим вазифамиз бўлиб қолади.
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 980 Мазкур йўналишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада ошириш мақсадга мувофиқ. Шундагина юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва бағрикенглик муҳитини асраш ва уни келажак авлодаларга ҳам етказиш имконига эга бўламиз. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 10 ноябрь Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида “Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик” номли халқаро конференциясидаги нутқи. https://azon.uz/content/views/ ekstremizmga-qarshikurashish.(0мурожаат санаси 23.06.2023 й.); 2. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-334-сон қонуни; 3. Жўраев У. Радикализм ва экстремизмга қарши курашда Ўзбекистон тажрибаси.2023. https://moturidiy.uz/uz/news/2258 (мурожаат санаси: 23.06.2023 йил). 4. Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш стратегияси тасдиқланди. Gazeta.uz/.https://www.gazeta.uz/uz/2021/07/06/strategy/ (мурожаат санаси 23 июнь 2023 йил)/ 5. “Экстремизмга қарши курашиш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун моҳияти. https://kukaldosh.uz/09/07/2021/7040 (мурожаат санаси 20.06.2023 й.) 6. Всеобщая декларация прав человека (принята на третьей сессии Генеральной Ассамблеи ООН резолюцией 217 А (III) от 10 декабря 1948г. //https://constitution.uz.(мурожаат санаси 27.06.2023 й.); 7. Приложение №3 к Венской декларации от 9 октября 1993г. // https://docs.cntd.ru/(мурожаат санаси 27.06.2023 й.); 8. Шанхайская конвенция о борьбе с терроризмом, сепаратизмом и экстремизмом от 15 июня 2001 г. // /.https://lex.uz. /docs/20066678. (мурожаат санаси 27.06.2023 й.) 9. О программе сотрудничества государств - участников Содружества Независимых Государств в борьбе с терроризмом и иными насильственными проявлениями экстремизма на 2005-2007г.г.: решение Совета глав государств Содружества Независимых Государств //https://lex.uz/ru/docs/1344764. .(мурожаат санаси 27.06.2023 й.). 10. О Программе сотрудничества государств - участников Содружества Независимых Государств в борьбе с терроризмом и иными насильственными проявлениями