ДОН СЕЛКАСИНИ ҚУРҒОҚЧИЛИК МИНТАҚАСИГА МОСЛАБ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Abstract
Республикамизда ғалла ҳосилини кўпроқ етиштиришга алоҳида эътибор берилаётгани ҳаммага маълум. Ғалла ҳосили уруғни ерга қандай чуқурликда экилаётганига ҳам боғлиқ. Меъёридан сайёзроқ экилган уруғ нисбатан қуруқ тупроқда кеч ниҳол беради, унинг ривожланиши сустроқ бўлиб ҳосилдорликда салбий таъсир кўрсатади. Элимизда ишлаётган дон сеяилкалари асосан дискли эккичлар билан жиҳозланган. Дон уруғлари кузда экилади. Бундай мавсумда ердаги тупроқ қуриб улгурган бўлиб, экиш вақтида серкесак бўлиб қолади. Шу сабабли, дискли эккич уруғни белгиланган чуқурликда кўмалмайди. Демак, уни такомиллаштириш долзарб ҳисобланади.
Full text
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 312 ДОН СЕЛКАСИНИ ҚУРҒОҚЧИЛИК МИНТАҚАСИГА МОСЛАБ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ Шoумарова М., Абдуллаев Т. https://doi.org/10.5281/zenodo.18031209 Республикамизда ғалла ҳосилини кўпроқ етиштиришга алоҳида эътибор берилаётгани ҳаммага маълум. Ғалла ҳосили уруғни ерга қандай чуқурликда экилаётганига ҳам боғлиқ. Меъёридан сайёзроқ экилган уруғ нисбатан қуруқ тупроқда кеч ниҳол беради, унинг ривожланиши сустроқ бўлиб ҳосилдорликда салбий таъсир кўрсатади. Элимизда ишлаётган дон сеяилкалари асосан дискли эккичлар билан жиҳозланган. Дон уруғлари кузда экилади. Бундай мавсумда ердаги тупроқ қуриб улгурган бўлиб, экиш вақтида серкесак бўлиб қолади. Шу сабабли, дискли эккич уруғни белгиланган чуқурликда кўмалмайди. Демак, уни такомиллаштириш долзарб ҳисобланади. Мавжуд дон сеяилкаларига асосан икки дискли эккичлар ўрнатилган (1-расм). Диск диаметри 350 мм бўлиб подшипник атрофида айланади. 1-расм. Икки дискли эккич: 1-диск; 2-подшибник қолпоғи; 3-тортқи; 4-уруғ тушадиган кувурча; 5-тозалагич. Дисклар сеяилка юрутиладиган йўналишга бир-бирига бурчак остида ўрнатилган ва махсус асосида шарикли подшипниклар атрофида айланадиган этиб ясалган. Эккич дисклари белгиланган чуқурликдаги тупроқни ён томонларига суриб ариқча тайёрланади. Дисклар бир-бирига горизантал диаметиридан бирмунча пастроқ, аммо дала юзасидан юқорироқ жойда туташтирилиб, дисклар орасига тупроқ тиқилиб қолмаслиги
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 313 таъминланган (2-расм). Эккич дисклари тайёрлайдиган ариқча энини изоҳлайдиган схема келтирилган. 2-расм. Эккич дисклари тайёрлайдиган ариқча энини изохлайдиган схема. Иш жараёнида дисклар айланаётиб тупроқ кесакларини ва ўсимлик қолдиқларини кесиб кетади. Дисклар харакат йўналишига 5º бурчак остида энгаштирилганлиги сабабли икки ёнли понага ўхшаб тупроқни ён томонларига суриб ариқча тайёрлайди. Улар серкесак, ўсимлик қолдиқлари кўп бўлган ҳамда серкесак ерларда қониқарли даражада ишлайди. Нам тупроқ дискларга ёпишган бўлса айланиши туфайли тозаланади. Дисклар маълум чуқурликда ботирилиб юритилади ва понага ўхшаб тупроқни ён томонларига суриб ариқча тайёрлайди, экилаётган дон уруғини кўмиб қўяди. Уруғлар кўмиладиган ариқча ўлчамлари ва шакли катта ахамиятга эга. Ариқча тубининг шакли, айниқса эни экилаётган уруғлар бемалол жойлаша оладиган бўлиши керак. 2-расмда ён томонларига энгаштириб ўрнатилган дисклар А нуқтасида бир-бирига ўта яқин жойлашади. А нуқтадан ўтказилган радиус вертикал йўналишга нисбатан бурчагини ташкил қилади. Ариқча тубининг эни яъни дисклар тиғининг энг пасттки нуқталари оралиғи бўлса, уни кесимидаги дисклар оралиғини четлари ҳамда бўлса бўлади. Ўз навбатида . Демак , бўлади, яъни α ва β бурчаклари ортса ариқча тубининг эни ўсади. Амалда α=50°, β =50° қилинган. Лекин қилинса дисклар алохида-алохида ариқча тайёрлайдиган бўлади. Мавжуд эккичлар уруғларни сифатли жойлаштириш учун ариқчалар тайёрлаб бераолади, аммо қурғоқ минтақаларда экиш мавсумига тайёрланган ерларнинг тупроғи нисбатан қурғоқ холатига келиб тупроқ серкесак бўлиб қолади. Бундай шароитларда дискли эккичлар уруғни оптимал чуқурликда кўмишни аксарият холда таъминланмайди. Шу сабабли, экилган уруғлар бир текис ниҳоллар бермайди. Бундай ҳолат ҳосилдорлик пасайишига олиб келади. Шу сабабли, уруғларни бир хил чуқурликда кўмиш техник ечими билан ўртоқлашамиз.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 314 Малумки, чигит селкаларида сирпанчиқли эккичлар ўрнатилган. Унинг кучли пружинаси эккични пастга босиб уни тупроққа чуқурроқ ботиришга интилиб туради. Аммо сирпанғич эса катта юзага эга бўлганлиги сабабли, ерга ботмасдан эккични доимо бир хил чуқурлика ботириб, уруғларни бир хил чуқурликда экадиган бўлади. Бизлар дискли эккични ҳам сирпанғич билан жихозлаб уруғларни аграном белгилаган чуқуртликда кўмадиган этиб такомиллаштирмоқчимиз (3-расм ). Бунунг учун 1расмдаги тортқи 3 га махсус жилов 2 лар орқали горизонтал сирпангич 4 ўрнатилади . Жиловлар узунлигини ўзгартириб сирпанғични дискларга нисбатан ҳар-хил баландликда ўрнатиб, дисклар тайёрлайдиган ариқга чуқурлигини ўзгартириш натижасида уруғни доимо белгиланган чуқурлигида экиш мумкин бўлади. 3-расм. Сирпангични жойлаштириш схемаси: 1-дисклар; 2-уруғ туширгич; 3-жиловлар; 4-сирпангич; 5-тортқи. Хулоса: 1. Дискли эккични сеялка рамасига улайдиган тортқига махсус жиловлар орқали горизонтал сирпангич ўрнатиб, дон уруғини доимо белгиланган чуқурликга экишни таминлаш мумкин. Натижада, ёппасига ҳамма уруғлар бир вақтда ниҳол берадфиган бўлади. Адабиёт 1. Шоумарова М, Абдуллаев Т. Қишлоқ хўжалиги машиналари. Тошкент, 2019.