scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ИСЛОМШУНОСЛИККА ОИД АРАБ ТИЛИДАГИ АТАМАЛАРНИ ТЎҒРИ ИФОДАЛАШДА ДИАКРИТИК БЕЛГИЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Раҳимжонов Дурбек Обиджонович

Abstract

ИСЛОМШУНОСЛИККА ОИД АРАБ ТИЛИДАГИ АТАМАЛАРНИ ТЎҒРИ ИФОДАЛАШДА ДИАКРИТИК БЕЛГИЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Full text

83 ИСЛОМШУНОСЛИККА ОИД АРАБ ТИЛИДАГИ АТАМАЛАРНИ ТЎҒРИ ИФОДАЛАШДА ДИАКРИТИК БЕЛГИЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ THE IMPORTANCE OF DIACRITICAL SIGNS IN THE CORRECT EXPRESSION OF ARABIC TERMS IN ISLAMIC STUDIES ВАЖНОСТЬ ДИАКРИТИЧЕСКИХ ЗНАКОВ ДЛЯ ПРАВИЛЬНОГО ВЫРАЖЕНИЯ АРАБСКИХ ТЕРМИНОВ В ИСЛАМОВЕДЕНИИ. Раҳимжонов Дурбек Обиджонович тарих фанлари номзоди, доцент. Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивлизациясини ўрганиш ICESCO кафедраси доценти [email protected] Аннотатсия: Исломшуносликка оид атамаларнинг асосий қисми араб тилида эканлиги кўпчилика сир эмас. Зеро, ислом динининг асосий манбалари – Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар, ақоид, фиқҳ ва тасаввуф илмларига оид кўпчилик атамалар ҳам шу тилда шаклланган. Ушбу атамаларни бошқа тилларга таржима қилишда ҳам бир қисм истилоҳларнинг эквиваленти ишлатилса-да, аммо термин сифатида асосий тушунчаларнинг араб тилидаги шакли сақланиб қолган. Abstract: It is no secret that the majority of terminology related to Islamic studies is in the Arabic language. Indeed, the primary sources of Islam—the Noble Qur’an and the Prophetic Hadiths—as well as most of the terms related to the sciences of creed (ʿaqīdah), jurisprudence (fiqh), and Sufism (taṣawwuf), were formed in this language. When these terms are translated into other languages, although equivalents are sometimes used for certain expressions, the original Arabic forms of the core concepts are generally preserved as technical terms. Аннотатсия: Ни для кого не секрет, что основная часть терминологии, связанной с исламоведением, представлена на арабском языке. Действительно, основные источники ислама — Священный Коран и хадисы Пророка, а также большинство терминов, относящихся к наукам вероучения (акида), исламского права (фикх) и суфизма (тасаввуф), сформировались именно на этом языке. При переводе этих терминов на другие языки, хотя для некоторых понятий используются эквиваленты, основные концепции как терминологические единицы, как правило, сохраняют свою арабскую форму. Мазкур араб тилидан ўзбек тилига кириб келган сўзларни ўз тилимизда тўғри ифодалаб бериш масаласи бугунги кунда мутахассислар олдига муҳим вазифаларни қўяди. Бугунги кунда аждодларимиздан сақланиб келган бой илмий-маънавий меросимизни ватандошларимизга, хусусан ёш авлодга етказиб бериш йўлида давлатимиз миқёсида диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишларни амалга оширишда, манбашуносликка оид илмий тадқиқотларда, манбалар таржималарини нашр қилишда айрим хатолик, 84 ноаниқлик ва ҳар хиллик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида араб тилидаги сўзларни ўзбек тилида берилишига оид аниқ қоидаларга амал қилиш талаб этилади. Бир тилдаги истилоҳ, яъни терминларни бошқа тилдаги алифбода ифодалашда транскрипция ва транслитерация қоидаларини тўғри қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, араб тилидан ўзбек тилига ўзлаштирилган сўзларни ифодалашнинг ўзига хос қонун ва қоидалари бор. Бунинг учун транскрипция ва транслитерация тушунчаларига аниқлик киритиб ўтиш лозим бўлади. Транскрипция (лот. transcriptio – кўчириб ёзиш) – ёзувнинг нутқ товушлари талаффузини аниқ ифодалаш учун ишлатиладиган сунъий (шартли) тури; нутқ бўлаклари (товуш, бўғин, сўз)нинг товуший сифатларини ёзувда аниқ акс эттириш усули. Транскрипция, энг аввало, 2 га бўлинади: илмий транскрипция ва амалий транскрипция. I. Илмий транскрипция ўз хусусиятига кўра, фонетик ва фонематик транскрипцияларга бўлинади 25 . 1) Фонетик транскрипция оғзаки нутқ (талаффуз)ни барча хусусиятлари билан ёзувда аниқ акс эттиришни кўзда тутади ва хорижий тиллар (мас., инглиз, араб тиллари) луғатларида, тил дарсликлари ва нотиқлик қўлланмаларида, жонли тилни ёзиб олишда (диалектологик ёзувлар, фонетика дарсликлари ва б.) қўлланади. Фонетик транскрипциянинг асосий принципи шундаки, талаффуз этилган ҳар бир товуш ёзувда алоҳида қайд этилиши керак. Фонетик транскрипция амалдаги бирор алифбо асосида, унга нутқ аъзоларидаги айрим артикуляцияларни акс эттирувчи ост-уст белгилари ёки ихтиёрий ўйлаб топилган белгилар тизимини қўшиш билан яратилади. Масалан, ўзбек шеваларини ўрганиш мақсадидаги диалектологик ёзувларда амалдаги алифбода бўлмаган э о ǝ (тил олди а), ў, ъ (и нинг вариантлари), о, о‘ (ў нинг вариантлари) ва бошқа белги (ҳарф)ларнинг қўлланиши. Универсал транскрипция сифатида Халқаро фонетик уюшма – IPA (International Phonetic Association) томонидан 1886 йилда лотин графикаси асосида яратилган ва доимо такомиллаштириб бориладиган халқаро фонетик алифбо қўлланади. 2) Фонематик транскрипция ҳар бир сўзни фонема таркибига кўра акс эттиради, бунда кучсиз позицияларда пайдо бўладиган вариантлар акс эттирилмайди. Ушбу транскрипциянинг принципига кўра, ҳар бир фонема, позициясидан қатъи назар, доимо айни бир белги билан акс эттирилади. Фонематик транскрипцияда фонетик транскрипцияга қараганда камроқ белги ишлатилади, чунки фонемалар миқдори доимо вариантлар миқдоридан кам бўлади. II. Амалий транскрипция муайян миллий алифбо воситалари орқали бошқа тиллардаги атоқли отлар, терминлар, махсус номлар ва шу каби таржима қилинмайдиган сўзларни акс эттиради ва шу йўл билан уларни қабул қилувчи 25 Мирзаев И. Транскрипция // https://qomus.info/encyclopedia/cat-t/transkriptsiya-uz/. Мурожаат санаси: 17.02.2024. 85 тилнинг босма матнларига киритади. Амалий транскрипция қабул қилувчи тил алифбосидаги белгилар чегарасидан чиқмайди, лекин белгиларнинг айрим ғайриодатий қўлланишларига йўл қўяди. Амалий бирликнинг талаффузини имкон қадар аниқ сақлаб қолишдир. Шу билан бирга, амалий транскрипция сўзнинг морфем тузилишини, унинг график хусусиятлари ва бошқаларни сақлаб қолиши ҳамда муайян сўзнинг осон ўзлашишини таъминлаши керак 26 . Транслитерация (транс. ва лот. литтера – ҳарф) – бир график тизим (алифбо) асосида ёзилган матнлар ёки алоҳида сўзларни бошқа бир график тизим (алифбо) воситалари билан ҳарфма-ҳарф акс эттириш. Транскрипциядан фарқли равишда, транслитерация муайян тилнинг график тизимига асосланиб иш кўради. Бирор бир алифбога асосланар экан, транслитерация ҳарфларни шартли қўллашга, қўшимча ҳамда диакритик белгилар киритишга йўл қўяди. Транслитерация дастлаб XIX асрда Пруссия илмий кутубхоналаридаги лотин, кирилл, араб, ҳинд ва б. ёзувли тилларда ёзилган асарларни ягона каталогга киритиш эҳтиёжидан келиб чиққан. Ушбу кутубхоналар учун тузилган йўриқномалар XX асрда лотинча бўлмаган ёзув тизимларини лотинчага ўгириш андозасининг асоси бўлиб хизмат қилди. Ҳозирда транслитерацияга оид тавсиялар Халқаро стандартлар ташкилоти – ISO (International Standart Organisation) томонидан ишлаб чиқилади. Транслитерация ўзининг универсаллиги туфайли кўп томонлама халқаро муносабатларда амалий масалаларни ҳал қилишнинг ягона стандарти бўлиб хизмат қилиши мумкин. Транслитерацияни амалий транскрипциядан фарқлаш керак. Транслитерация халқаро бўлиши мумкин ва бўлиши керак, чунки у бирор бир миллий алифбога асосланмайди, амалий транскрипция эса бирор бир белгили алифбога, унинг ҳарф ва ҳарф бирикмаларини тегишли имлода қабул қилинган ўқиш қоидаларига таянади. Транслитерация қадимий қўлёзма ёдгорликлар, жаҳон халқлари тарихи, тили ва адабиётини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга 27 . Араб тилидан ўзлаштирилган сўзлардаги транслитерацияга “шамсий” ва “қамарий” ҳарфларни ажратмай ёзишни мисол қилиб келтириш мумкин. Бунда “ан-Насафий” ўрнига “ал-Насафий” ёзилиши, яъни араб тилида қандай ёзилса шундайлигича ўзбек тилида ифодалаш айнан таранскрипция қоидасини ўзида акс эттиради. Хорижий тилшуносликка оид тадқиқотларда “транскреация” (креатив – ижодий маъносида) истилоҳини ҳам қўллайдилар. Бунда таржима жараёнида чет тилларидаги сўзларни ўзлаштиришда “ижодий ёндашув” кўзда тутилади. Бу ҳолда таржимоннинг ижодий эркинлигини таъминлаш кўзда тутилади 28 . Ўзбек тилида чет тилларидан олинган сўзлар қаторида араб тилидан ўзлаштирилган сўзлар ҳам талайгина. Бу сўзларни ўзбек тилидаги истеъмолида 26 Мирзаев И. Транскрипция // https://qomus.info/encyclopedia/cat-t/transkriptsiya-uz/. Мурожаат санаси: 17.02.2024. 27 Transliteratsiya // https://qomus.info/oz/encyclopedia/t/transliteratsiya/. Мурожаат санаси: 17.02.2024. 28 What is the Difference Between Transcreation and Transliteration? // https://traduality.com/what-is-the-differencebetween-transcreation-and-transliteration/. Мурожаат санаси: 01.03. 2024. 86 муайян қоидаларга амал қилинади. Масалан, араб алифбосида ўзбек алифбосида йўқ бўлган ҳарфлар бор. Араб тилидан ўзбек тилига ўзлаштирилган сўзларни амалий транскрипция йўли билан ифодалашда қандай йўл тутиш лозимлигини аниқ билиш учун “Ўзбек тилининг имло луғати”, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” каби нашрларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда араб тилидан ўзбек тилига ўзлаштирилган сўзларда “х” ва “ҳ” орасини ажрата олмаслик камчилиги учраб туради. Шуни билиш керакки, араб алифбосидаги “خ” ҳарфи ўзбек тилида “х” билан, “ح ва ه” ҳарфлари “ҳ” билан ёзилиши қабул қилинган. Шу нуқтаи назардан араб тилини яхши билган мутахассис ўзбек тилидаги “х” ва “ҳ” ҳарфларининг ишлатилишида хатога йўл қўймайди. Ўзбек тилидаги “ҳ” ҳарфи асосан шарқ (араб, форс) тилларидан олинган сўзлар учун қўлланилиб, ғарб тилларидан ўзлаштирилган сўзлар учун одатда “х” ҳарфи ишлатилади. Бунинг сабабларидан бири ўзбек тилига ғарб тилларидан кирган сўзлар асосан рус тили орқали қабул қилинган бўлиб, рус алифбосида эса фақат битта “х” харфи бор. Уш масаларга оид ўзбек тилидаги илмий тадқиқотлар ҳам амалга оширилмоқда 29 . Ушбу фикр-мулоҳазалар араб тилидаги истилоҳ, атама, сўз ва жумлаларни ўзбек тили ёзувида ўзбек ўқувчиси тушунадиган, аниқ ва асл манбага яқин тарзда ифодалаш, унификациялашга қаратилди. Биргина мақола ёки тезис доирасида ушбу катта муаммони ҳал қилиш қийин, албатта. Аммо бу каби ноаниқликни ўз ҳолига ташлаб қўйиш ҳам ушбу йўналишдаги ишларда оқсалишнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам мазкур масалани ижобий ҳал қилиш мақсадида ушбу кичкина тадқиқот илмий жамотчилик ҳукмига ҳавола қилинди. Манба ва адабиётлар рўйхати 1. Халидов Б.З. Учебник арабского языка. Третье издание. – Т.: Ўқитувчи, 1981. – 654 с. 2. Суперанская А.В. Теоретические основы практической транскрипции. – М., 1978. 3. Талабов Э. Араб тили дарслиги. – Тошкент: Ўқитувчи, 1993. 4. Мирзаев И. Транскрипция // https://qomus.info/encyclopedia/cat-t/transkriptsiyauz/. Мурожаат санаси: 17.02.2024. 5. “Kirill yozuvida rus tili qoidalaridan chiqib ketolmaymiz” - lug‘atshunos olim bilan suhbat // https://kun.uz/00788755. Мурожаат санаси: 17.02.2024. 6. Transliteratsiya // https://qomus.info/oz/encyclopedia/t/transliteratsiya/. Мурожаат санаси: 17.02.2024. 7. What is the Difference Between Transcreation and Transliteration? // https://traduality.com/what-is-the-difference-between-transcreation-andtransliteration/. Мурожаат санаси: 01.03. 2024. 8. Араб тилидан ўзлаштирилган сўзларни ўзбек тили ёзувида ифодалаш муаммолари // – Тошкент: “Ислом тафаккури” журнали № 1, 2024. – Б. 58-63. 29 Раҳимжонов Д. Араб тилидан ўзлаштирилган сўзларни ўзбек тили ёзувида ифодалаш муаммолари // – Тошкент: “Ислом тафаккури” журнали № 1, 2024. – Б. 58-63.