scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ТОҒ ДОВОНЛАРИДА СОДИР БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ (қамчиқ довони мисолида)

Доцент Тўраев Зафаржон Турсунпўлатович Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи директори, Тошкент Давлат Техника университети мустақил изланувчиси

Abstract

Мақолада тоғ довонларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Қамчиқ довони мисолида 2020–2025 йилларда содир бўлган фавқулодда вазиятлар статистикаси, уларнинг оқибатлари ва бошқарув жараёнларидаги муаммолар ўрганилган. Таҳлиллар натижасида фавқулодда вазиятлар оқибатларининг оғирлашиши кўп ҳолларда идоралараро мувофиқлаштиришнинг етарли даражада ташкил этилмагани билан боғлиқ эканлиги асосланди. Мақолада халқаро илмий тадқиқотлар ва миллий амалиётни солиштириш асосида мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштиришнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган.

Full text

newjournal.org zenodo.org 1 ТОҒ ДОВОНЛАРИДА СОДИР БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ (қамчиқ довони мисолида) Доцент Тўраев Зафаржон Турсунпўлатович Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи директори, Тошкент Давлат Техника университети мустақил изланувчиси Аннотация (ўзбек тилида) Мақолада тоғ довонларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Қамчиқ довони мисолида 2020–2025 йилларда содир бўлган фавқулодда вазиятлар статистикаси, уларнинг оқибатлари ва бошқарув жараёнларидаги муаммолар ўрганилган. Таҳлиллар натижасида фавқулодда вазиятлар оқибатларининг оғирлашиши кўп ҳолларда идоралараро мувофиқлаштиришнинг етарли даражада ташкил этилмагани билан боғлиқ эканлиги асосланди. Мақолада халқаро илмий тадқиқотлар ва миллий амалиётни солиштириш асосида мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштиришнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган. Калит сўзлар: тоғ довонлари, фавқулодда вазиятлар, мувофиқлаштириш, хавфни баҳолаш, Қамчиқ довони, идоралараро ҳамкорлик. Аннотация (на русском языке) В статье рассматриваются вопросы совершенствования механизмов координации работ по предупреждению и ликвидации последствий чрезвычайных ситуаций на горных перевалах. На примере перевала Камчик проанализирована статистика чрезвычайных ситуаций за 2020–2025 годы, их последствия и проблемы управления. Обосновано, что тяжесть последствий чрезвычайных ситуаций во многом обусловлена недостаточным уровнем межведомственной координации. На основе анализа международных научных исследований и национальной практики раскрыта научная и практическая значимость совершенствования координационных механизмов. Ключевые слова: горные перевалы, чрезвычайные ситуации, координация, оценка риска, перевал Камчик, межведомственное взаимодействие. newjournal.org zenodo.org 2 Abstract (in English) The article examines the issues of improving coordination mechanisms for the prevention and mitigation of emergency situations at mountain passes. Using the Kamchik Pass as a case study, statistical data on emergency situations from 2020 to 2025, their consequences, and management challenges are analyzed. The study substantiates that the severity of emergency consequences is largely associated with insufficient interagency coordination. Based on a comparison of international scientific research and national practice, the scientific and practical significance of improving coordination mechanisms is demonstrated. Keywords: mountain passes, emergency situations, coordination, risk assessment, Kamchik Pass, interagency cooperation. Кириш Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгаришлари, транспорт оқимининг ортиши ва инфратузилманинг тоғли ҳудудларга кенгайиши натижасида фавқулодда вазиятлар хавфи сезиларли даражада ошмоқда. Айниқса, тоғ довонлари табиий-географик мураккаблиги, сейсмик фаоллиги, сел ва кўчки жараёнларига мойиллиги билан ажралиб туради. Бундай ҳудудларда содир бўладиган фавқулодда вазиятлар инсон ҳаёти, иқтисодиёт ва транспорт тизимининг барқарор ишлашига жиддий таҳдид солади. Халқаро илмий тадқиқотларда фавқулодда вазиятлар оқибатларининг оғирлиги кўп ҳолларда офатнинг ўзига эмас, балки олдиндан тайёргарлик даражаси ва жавоб чораларини мувофиқлаштириш самарадорлигига боғлиқ эканлиги таъкидланади. Шу нуқтаи назардан, тоғ довонларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштириш илмий жиҳатдан долзарб масала ҳисобланади. Тоғ довонларида фавқулодда вазиятлар ҳолатининг таҳлили Ўзбекистон Республикасидаги асосий тоғ довонларида 2020–2025 йиллар давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар таҳлили ушбу ҳодисалар тасодифий эмас, балки тизимли ва такрорланувчи характерга эга эканини кўрсатади [6]. Мазкур давр мобайнида тоғли ҳудудларда сел оқимлари, ер кўчишлари, тош қулаши, қор кўчкилари ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари мунтазам равишда қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти транспорт ҳаракатининг тўлиқ ёки қисман тўхтаб қолишига, инсон қурбонлари ва катта иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлган [6]. Айниқса, Қамчиқ довонида кузатилган фавқулодда вазиятлар мазкур ҳудуднинг юқори хавфли зона эканини яққол намоён этади [7]. Кучли ёмғирлар натижасида юзага келган сел оқимлари айрим йилларда йўл қатнов қисмини newjournal.org zenodo.org 3 ювиб кетиши ёки уни лой ва тош массалари билан тўсиб қўйиши ҳолатлари қайд этилган. Бундай вазиятларда транспорт ҳаракати бир неча соатдан бир неча суткагача тўхтатилган, бу эса нафақат йўловчилар ҳаракати, балки юк ташиш занжирларига ҳам салбий таъсир кўрсатган [8]. Ер кўчиши ва тош қулаши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам Қамчиқ довонида энг кўп учрайдиган хавф омилларидан бири ҳисобланади. Тик қияликлар, геологик қатламларнинг барқарор эмаслиги ҳамда инсон фаолияти натижасида рельефнинг ўзгариши айрим участкаларда хавф даражасини янада оширган [2]. Айрим ҳолатларда йўл ёнидаги тош массаларининг қулаши транспорт ҳаракатини тўхтатиш билан бирга, транспорт воситаларига тўғридан-тўғри зарар етказган ва инсон қурбонларига олиб келган [6]. Йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили улар кўп ҳолларда табиий омиллар билан уйғун ҳолда юзага келишини кўрсатади [9]. Кескин об-ҳаво ўзгариши, туман, ёмғир ёки қор ёғиши натижасида кўриш масофасининг қисқариши ва йўл юзасининг сирпанчоқ ҳолатга келиши транспорт ҳаракатининг хавфсизлигини пасайтиради [3]. Бундай шароитда транспорт оқимининг юқори зичлиги, айниқса оғир юк автомобиллари улушининг катта бўлиши, йўл-транспорт ҳодисалари хавфини янада кучайтиради [9]. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, тоғ довонларида фавқулодда вазиятлар хавфи фақат табиий омиллар билан чекланиб қолмайди. Ушбу хавфнинг шаклланишида транспорт зичлиги, инфратузилманинг техник ҳолати ва бошқарув қарорларининг ўз вақтида қабул қилиниши ҳал қилувчи аҳамиятга эга [8]. Айрим ҳолатларда хавф юқори бўлган участкаларда ҳаракатни чеклаш ёки вақтинча тўхтатиш бўйича қарорларнинг кеч қабул қилиниши фавқулодда вазият оқибатларининг оғирлашишига олиб келган [6]. Мувофиқлаштириш муаммоси ва илмий ёндашувлар (муаллифлик таҳрири) Сўнгги йилларда КиберЛенинка, шунингдек халқаро илмий нашрларда эълон қилинган тадқиқотларда фавқулодда вазиятларни бошқариш жараёнида идоралараро мувофиқлаштиришнинг роли алоҳида таъкидланмоқда. Бироқ мазкур ишлар таҳлили шуни кўрсатадики, аксар тадқиқотларда мувофиқлаштириш масаласи умумий назарий даражада ёритилиб, унинг аниқ механизмлари, амалий самарадорликка таъсири ва ҳудудий хусусиятлар билан боғлиқ жиҳатлари етарлича чуқур очиб берилмаган. Илмий адабиётларда ахборот алмашинувининг етарли эмаслиги фавқулодда вазиятларни бошқаришдаги асосий муаммолардан бири сифатида қайд этилса-да, муаллиф фикрича, бу ҳолатни фақат техник муаммо сифатида баҳолаш нотўғри бўлади. Чунки ахборот алмашинувидаги узилишлар кўп ҳолларда институционал мувофиқлаштиришнинг етарли даражада йўлга newjournal.org zenodo.org 4 қўйилмагани, ваколатлар аниқ белгиланмагани ва қарор қабул қилиш алгоритмларининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ. Шунингдек, адабиётларда ваколатларнинг аниқ тақсимланмагани мувофиқлаштириш самарадорлигини пасайтирувчи омил сифатида тилга олинади. Бироқ мазкур тадқиқот нуқтаи назаридан, ушбу муаммонинг асосий хавфи шундаки, фавқулодда вазиятлар шароитида масъулият “парчаланади”. Натижада, айрим ҳолатларда бир нечта идора бир вақтнинг ўзида қарор қабул қилишга уриниши, айрим ҳолатларда эса ҳеч бир субъект ташаббус кўрсатмаслиги мумкин. Бу эса вақт йўқотилиши ва фавқулодда вазият оқибатларининг оғирлашишига олиб келади. Қарор қабул қилишдаги кечикишлар масаласи ҳам илмий адабиётларда кўп бор қайд этилган. Бироқ муаллиф фикрича, кечикишнинг сабаби фақат ахборот етишмаслиги эмас, балки мувофиқлаштирилган қарор қабул қилиш модели мавжуд эмаслиги билан ҳам изоҳланади. Тоғ довонлари каби юқори хавфли ҳудудларда қарор қабул қилиш жараёни олдиндан белгиланган сценарийлар, устуворликлар ва жавоб чоралари асосида амалга оширилмаса, ҳар қандай кечикиш инсон ҳаёти ва иқтисодий йўқотишларга олиб келиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси амалиёти таҳлили ҳам ушбу хулосаларни тасдиқлайди. Айниқса, тоғ довонларида содир бўладиган фавқулодда вазиятларда турли идоралар ўртасидаги ҳамкорлик кўп ҳолларда шахсий ташаббуслар ёки вақтинчалик қарорларга таянади. Муаллифнинг фикрича, бу ҳолат фавқулодда вазиятларни бошқариш тизимининг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади ва уни тизимли равишда такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан, мазкур тадқиқотда илмий адабиётларда таклиф этилган ёндашувлардан фарқли равишда мувофиқлаштиришни институционал, ахборотли ва функционал элементларнинг йиғиндиси сифатида эмас, балки ягона бошқарув механизми сифатида кўриб чиқиш таклиф этилади. Бундай ёндашув фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларини нафақат мувофиқлаштириш, балки уларнинг самарадорлигини баҳолаш имконини ҳам яратади. Муаллиф фикрича, айнан ушбу комплекс ёндашув Қамчиқ довони каби юқори хавфли ҳудудларда фавқулодда вазиятлар оқибатларини камайтириш, қарор қабул қилиш тезлигини ошириш ва идоралараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Илмий ва амалий аҳамият Мақолада кўтарилган масала илмий-назарий ва амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлиб, у замонавий фавқулодда вазиятларни бошқариш тизимининг муҳим муаммоларини ҳал этишга қаратилган. Айниқса, тоғ newjournal.org zenodo.org 5 довонлари каби юқори хавфли ҳудудларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини самарали ташкил этиш инсон ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Илмий нуқтаи назардан, мазкур тадқиқот фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасида идоралараро мувофиқлаштиришнинг роли ва аҳамиятини тизимли ёндашув асосида очиб беради. Фавқулодда вазиятлар оқибатларининг оғирлиги кўп ҳолларда табиий ёки техноген хавф омиллари билан эмас, балки қарор қабул қилиш жараёнидаги мувофиқлаштириш даражаси билан боғлиқ эканини илмий асослаш тадқиқотнинг муҳим назарий ютуғи ҳисобланади. Бу эса фавқулодда вазиятлар назариясини бошқарув, рискни баҳолаш ва қарор қабул қилиш назариялари билан уйғунлаштиришга хизмат қилади. Амалий жиҳатдан эса, мақолада илгари сурилган ёндашувлар инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади. Тоғ довонларида фавқулодда вазиятларга жавоб бериш вақтининг қисқариши, қутқарув ишларининг самарадорлиги ошиши ва иккилламчи хавфларнинг олдини олиш бевосита мувофиқлаштириш механизмларининг такомиллаштирилиши билан боғлиқ. Шу маънода, тадқиқот натижалари аҳоли хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Мақолада кўтарилган масала транспорт-логистика барқарорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам долзарб ҳисобланади. Қамчиқ довони каби стратегик транспорт йўлакларида фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаракатнинг тўхтаб қолиши мамлакат иқтисодиёти, юк ташиш тизими ва минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқаларга салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш транспорт инфратузилмасининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, тадқиқот фавқулодда вазиятларни бошқаришда илмий асосланган қарор қабул қилиш имкониятларини кенгайтиради. Хавфни олдиндан баҳолаш, сценарийларни таҳлил қилиш ва ресурсларни сафарбар этишда аниқ мезонлар ва кўрсаткичларга таянган ҳолда қарор қабул қилиш бошқарув субъективлигини камайтиради ҳамда қабул қилинган қарорларнинг самарадорлигини оширади. Қамчиқ довони мисолида ишлаб чиқиладиган мувофиқлаштириш механизмлари ҳудудий жиҳатдан чекланган эмас. Ушбу ёндашувлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа тоғ довонлари, шунингдек, юқори хавфли транспорт участкалари учун ҳам татбиқ этилиши мумкин. Бу эса тадқиқот натижаларининг масштабланувчанлиги ва амалий қўлланиш доирасини янада кенгайтиради. newjournal.org zenodo.org 6 Умуман олганда, мақолада кўтарилган масала фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасида илмий билимларни чуқурлаштириш, миллий амалиётни такомиллаштириш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс ечимларни ишлаб чиқишга хизмат қилади. Хулоса Олиб борилган таҳлиллар натижасида тоғ довонларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштириш илмий ва амалий жиҳатдан зарур эканлиги аниқланди. Тадқиқот жараёнида аниқланган маълумотлар фавқулодда вазиятлар хавфи мазкур ҳудудларда тасодифий эмас, балки тизимли ва кўп омилли характерга эга эканини кўрсатди. Айниқса, тоғ довонлари шароитида фавқулодда вазиятлар оқибатларининг оғирлашиши кўп ҳолларда табиий ёки техноген хавф омилларининг ўзи билан эмас, балки бошқарув ва мувофиқлаштириш жараёнларидаги камчиликлар билан боғлиқ экани илмий асосда тасдиқланди. Ахборот алмашинувидаги кечикишлар, ваколатларнинг аниқ тақсимланмагани, қарор қабул қилиш жараёнидаги сусткашлик ва ресурсларни сафарбар этишдаги номутаносибликлар фавқулодда вазиятларнинг салбий оқибатларини кучайтирувчи асосий омиллар сифатида намоён бўлади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, идоралараро мувофиқлаштиришни кучайтириш фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Институционал, ахборотли ва функционал мувофиқлаштиришни қамраб олган комплекс ёндашув фавқулодда вазиятларга жавоб бериш тезлиги ва самарадорлигини оширишга, инсон қурбонлари ва иқтисодий йўқотишлар ҳажмини камайтиришга хизмат қилади. Қамчиқ довони мисолида олиб борилган таҳлиллар мазкур ҳудуднинг фавқулодда вазиятлар нуқтаи назаридан юқори хавфли зона эканини кўрсатди. Шу билан бирга, ушбу довонда ишлаб чиқиладиган ва синовдан ўтказиладиган мувофиқлаштириш механизмлари бошқа тоғ довонлари ва юқори хавфли транспорт участкалари учун ҳам қўлланилиши мумкин бўлган универсал ечимларни шакллантириш имконини беради. Умуман олганда, тадқиқот натижалари фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасида илмий асосланган қарор қабул қилиш, хавфни олдиндан баҳолаш ва жавоб чораларини мувофиқлаштириш тизимини такомиллаштириш зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди. Бу эса мамлакат аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш, транспорт-логистика барқарорлигини ошириш ва миллий фавқулодда вазиятлар бошқарув тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. newjournal.org zenodo.org 7 Фойдаланилган адабиётлар 1. Alexander D. Principles of Emergency Planning and Management. Oxford University Press, 2013. 2. Wisner B., Blaikie P. At Risk: Natural Hazards, People’s Vulnerability and Disasters. Routledge, 2014. 3. World Bank. Disaster Risk Management in Mountain Regions. Washington, 2019. 4. Cutter S.L. et al. Disaster resilience indicators // Journal of Homeland Security and Emergency Management, 2015. 5. UNDRR. Sendai Framework for Disaster Risk Reduction 2015–2030. Geneva, 2015. 6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотлари (2020–2025). 7. Каримов Б. Тоғ довонларида хавф таҳлили. Тошкент, 2020. 8. Саидов Ж. Транспорт логистикасида хавфлар. Тошкент, 2022. 9. Иванов П.С. Оценка транспортных рисков // КиберЛенинка, 2020.