САЛЖУҚИЙ СУЛТОН САНЖАР ЗИЁРАТГOҲИ
Abstract
Ушбу мақола Салжуқийлар сулоласининг йирик намоёндаларидани бири бўлган Султон Санжарнинг Марв шаҳрида жойлашган Мозий зиёратгоҳи ҳар томонлама ўрганилади. Зиёратгоҳнинг тарихий шаклланиши, меъморий хусусиятлари, маданий ва маънавий аҳамияти, шунингдек, Марказий Осиё цивилизациясида тутган ўрни илмий таҳлил қилинади. Мақола археологик манбалар, тарихий хроникалар ва замонавий тадқиқотлар асосида зиёратгоҳнинг минтақа тарихи ва меъморий меросини англашдаги роли ёритилган. Ушбу тадқиқот Султон Санжар Мозий зиёратгоҳининг тарихий мерос сифатидаги қийм\атини янада очиб беришга қаратилган.
Full text
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 1073 САЛЖУҚИЙ СУЛТОН САНЖАР ЗИЁРАТГOҲИ Наркулова Зулайхо Абдусаматовна Темиз археология музейи илмий ходими. Бекпулатова Махбуба Асадовна Бош мутахассис. https://doi.org/10.5281/zenodo.18058719 Аннотация. Ушбу мақола Салжуқийлар сулоласининг йирик намоёндаларидани бири бўлган Султон Санжарнинг Марв шаҳрида жойлашган Мозий зиёратгоҳи ҳар томонлама ўрганилади. Зиёратгоҳнинг тарихий шаклланиши, меъморий хусусиятлари, маданий ва маънавий аҳамияти, шунингдек, Марказий Осиё цивилизациясида тутган ўрни илмий таҳлил қилинади. Мақола археологик манбалар, тарихий хроникалар ва замонавий тадқиқотлар асосида зиёратгоҳнинг минтақа тарихи ва меъморий меросини англашдаги роли ёритилган. Ушбу тадқиқот Султон Санжар Мозий зиёратгоҳининг тарихий мерос сифатидаги қийм\атини янада очиб беришга қаратилган. Калит сўзлар: Султон Санжар Мозий, Салжуқийлар салтанати, Султон Муиззддин Хорис Санжар ибн Маликшоҳ, Санчар, Ҳиёсиддин, Марв (Мари) шаҳри, Мовароуннаҳр, Хуросон, Хоразм, Қашқардан Яманганча, Ғазнадан Умонгача, Кичик Осиёдаги Онадўлидан то Ҳижозгача, Қорахитойлар, Ҳазрат Навоийнинг “Ҳайрат улаброр” достони, “Шоҳ Ғозий ва кампир” ҳикояси, Ҳусайн Бойқаро, Собиқ иттифоқ. Султон Санжар Мозий зиёратгоҳи ҳозирда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги “Шамоли” маҳалласида жойлашган, қадимий зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади. Маҳаллий аҳоли орасида турли хил ривоятлар тарқалган. Номи афсоналарга йўғирилган туркий ҳукмдорлардан бири Салжуқийлар салтанатининг сўнгги ҳукмдори Султон Муиззддин Хорис Санжар ибн Маликшоҳдир. Маълумотларга кўра, у Ироқнинг ҳозирги Синжар шаҳри ҳудудида 1086-йилда туғилган. Айрим маълумотларга кўра, унинг исми ўзи туғилган шаҳар номидан олинган дейилса, бошка манбаларда туркий тилдаги “Санчар” яъни санчувчи, ҳужум қилувчи маъноларини бериши айтилади. Тарихий манбаларда Салжуқийлар сулоласига милодий 1038-йилда асос солинганлиги такидланади. Шу сулоланинг ёрқин вакили Султон Санжар акаси Ҳиёсиддин вафот этганидан сўнг, 1118йилда тахтга ўтиради. Унинг даврида бир қанча ислоҳотлар ўтазилади. Қудратли давлатнинг пойтахтини ҳозирги Туркманистон ҳудудидаги Марв (Мари) шаҳри ҳудудига кўчирилган. Кейинчалик Мовароуннаҳр, Хуросон ва Хоразмни ўзида бирлаштирган улкан асос солди. Султон Санжарнинг номи Қашқардан Яманганча, Ғазнадан Умонгача, Кичик Осиёдаги Онадўлидан то Ҳижозгача бўлган ҳудудларда хутбага қўшиб ўқилган. Бироқ, 1141-йилда Мовароуннаҳрга Қорахитойларнинг бостириб кириши Султон Санжар ҳокимиятини заифлаштирган. Султон Санжар ўз даврида фан, маданият ва санъат ҳомийси сифатида ҳам довруғ таратади. Унинг саройида ўз даврининг машҳур шоири ва уламолари тўпланган. У Марв ва бошқа кўпгина шаҳарларда, жумладан Самарқандда ҳам бир қатор меъморий ёдгорликлар қурдиргани маълум. Бироқ бу бинолар мўғуллар босқини пайтида вайрон қилинган.
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 1074 Султон халқ оғзаки ижоди ва баддий адабиётда адолатли, халкпарвар, оқил ҳукмдор сифатида гавдаланади. Халқ орасида Султон Санжар номи афсона ва ривоятларга йўғилилиб кетган. Бир ривоятга кўра, Султон Санжар ўзига сарой қурдирмоқчи бўлади. Лекин саройнинг марказида ўрнатиш учун баланд, тўғри устун керак бўлади. Унга мос дарахтни ҳеч қаердан топа олишмайди. Ниҳоят бир кампирнинг ҳовлисида устунбоп дарахт топилади. Шоҳ ушбу дарахт учун кампирга жуда катта инъомлар беради. Шу билан бирга истаган пайтда саройга келиб, уни кўтариб турган устунни кўриб кетиш ҳуқуқини беради. Кампир сарой битгач, томошага келади ва унга кўрк бағишлаб турган устунни оҳиста силайди: “Агар сен эгри ўсганингда аллақачон ўтинга айланардинг, тўғри ўсганинг сабаб султон саройидан жой олдинг, менга ҳам катта давлат ва иззат олиб келдинг”,-дейди. Бу мазмундаги ҳикоялар мумтоз адабиётга ҳам кўчиб ўтган. Ҳазрат Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонида ҳам “Шоҳ Ғозий ва кампир” ҳикояси мавжуд бўлиб, унда воқеалар сал бошқачароқ талқин қилинади. Кампир Султон Ғозийнинг ҳузурига келиб, унинг аскарлари бир жангда яккаю ёлғиз ўғлини ўлдиришгани, бунинг шоҳ қонун олдида жавоб бериши лозимлигини айтади. Шоҳ кампирнинг талабини қондириш учун қозиниг ҳузуриги боради. Қози ҳам ҳаққоний ҳукм чиқаради. Шоҳ ё кампирнинг ўғли учун хун пули тўлаши лозим ё кампирга қасос олиш имконини бериш керак. Шунда шоҳ иккиланмасдан юз ҳамён тилла ва қилич келтиришларини буюради: “Хун баҳоси учун мана пул, қасос олмоқчи бўлсанг, мана шамшир!”. Кампир унинг адолатидан лол қолади ва шоҳнинг оёғига йиқилиб узр сўрайди. Шоҳ эса, кампирнинг иззат-ҳурматини ўз ўрнига қўйиб, уни олтину кумушга кўмади. Ҳазрат Навоий бу ўринда Султон Санжар номини тилга олмаса-да, сўз айнан у ҳақда келаётганга ўхшайди. Чунки, тарихда Султон Санжарнинг ғайридин ўғузларга қарши курашиб Ғозий номин олгани тарихдан маълум. Бошқа бир гуруҳ олимлар эса, бу ўринда сўз Ҳусайн Бойқаро ҳақида бораётганини айтадилар. Чунки, Навоий кўп асарларида ўз дўстига “Шоҳ Ғозий” дея мурожаат қилади. Ривоятларга кўра, ушбу шахс ўз даврининг қудратли етти ҳукмдорларидан бири бўлган. Мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳини зиёрат қилмоқлик учун Султон Санжар йўлга чиқади. Ҳаж амалларини бажариб, қайтаётганда бир нидо эшитилар экан: “Сизларнинг ҳаж амалларинг қабул бўлди, энди сизлар охири қаерни манзил тутсаларинг ўша ер зиёратгоҳ бўлгай”-дейилади. Шундан сўнг султон ўз юртига қараб йўлга чиқади. Узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтгандан сўнг ҳукмдорнинг туяси ҳозирги манзилга келиб тўхтайди ва ҳамроҳлари билан ўша жойда дам олади. Шундан кейин ушбу жой зиёратгоҳга айланади. Маҳаллий аҳоли орасида оғиздан-оғизга ўтиб келаётган афсонага биноан шу ҳудуд охирги манзили ҳисобланади ва шу ерда вафот этади. Халқ бу ерда зиёратгоҳ қилишига сабаб: бир куни Султон Санжар Мозийнинг қабри устида бир кечада мақбара ғойибдан пайдо бўлиб қолади ва мақбара атрофида етти чинор пайдо бўлади. Мақбара гумбазининг тепа қисми дастлаб озроқ жойи очиқ ҳолда бўлган. Бу жой ҳақида ҳам турли ривоятлар мавжуд. Улардан бири: Султон Санжар Аллоҳ назарига тушгач унинг қабрига мақбара бунёд этиш учун Аллоҳ фаришталари ерга юборилади ва мақбарани бунёд этишга киришади.
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 1075 Мақбаранинг гумбазини қураётган вақтда қуёш уфқдан бош кўтаради ва ортга қайтишга мажбур бўлишади. Шундай қилиб мақбаранинг гумбази ниҳоясига етказилмай қолади. Ушбу шахс номи билан аталувчи зиёратгоҳ бўлишига доир яна бир ўз исботини топган ривоят: Ул зотнинг кароматлари ҳақида биринчи навбатда қутирган ит тишлаганда Аллоҳдан шифо сўрашни такидлаган. Маълумки ўша вақтларда тиббиёт ҳозирги кундагига қараганда анча орқада эди. Шу сабабли халқ ихлос билан ишонганлар. Иккинчидан: Бахтсиз инсонларга Аллоҳдан бахт сўраган ва уларни бахтга етиштирган. Учинчидан: Фарзандсиз инсонларга яратгандан фарзанд сўраб бераман деган. Тўртинчидан: Ишлари юришмай қолган одамларни ишларига ривож сўраб берган. Бешинчидан: Сафарга чиқаётган инсонларга таалуқли бўлганди яъни Сафарда бўладиган инсонларга олти ой ҳамрон бўламан деган. Уларни бало-қазодан ҳар хил ҳодисалардан асрашни сўрайман деганлар. Собиқ иттифоқ таркибига Ўзбекистон ҳам кирган. Шунда Ўзбекистондаги барча тарихий, маданий обектларга паст назар билан қарашга ва вайрон қилишга ҳаракат қилганлар. Самарқанд вилоятининг кўрки бўлган Регистон майдонидаги мадрасалардан минерал ўғит сақланадиган омбор сифатида фойдаланганлтгт ачинарли ҳолат. Шу аснода Султон Санжар Мозий зиёратгоҳини ҳам оёқ ости қилиш мақсадида бу ерга кўплаб совет одамлари келишганлари ва зиёратгоҳни вайрон қилишга уриниб кўришган. Аммо ўз мақсадларига етиша олмаганлар. Бу воқеани ўз кўзи билан кўрган “Шамоли” маҳалласида яшаган Ғайдарбек бобо (Ҳайдаркал) шундай деган: “Рус зобитлари бир қанча аскарлар билан келдилар ва мақбара ёнидаги азим чинорларни кесмоқчи бўлишган. Шунда чинор кавакларидан сон-саноқсиз оқ рангдаги илонлар чиқиб чинорларни ва мақбарани ҳимоя қила бошладилар. Шундан сўнг рус зобитларни бир нечтасини чақиб нобут қилдилар. Зобитлар эса ўз мақсадларига етиша олмай ортларига қайтдилар. Халқ эса бу ердаги улуғ авлиёнинг қудратига яна бир бор ишонч ҳосил қилди”. Собиқ иттифоқ даврида Манголия Республикасидан 1986-йил бир олима аёл Ўзбекистонга ташриф буюради. У ташрифи давомида Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги Султон Санжар Мозий зиёратгоҳига келади. У қадимги етти султонннинг бири бўлган Султон Санжарнинг тарихи Мўғилистонннинг Улан-Батор шаҳрида архивларда мавжудлигини такидлаган. Хусусан у шахс ҳақида маълумотлар Туркиянинг Истанбул шаҳридаги архивларда, Хитойда, Туркманистон республикаларида ҳам мавжуд. Айрим маълумотларга кўра Султон Санжар охирги жанги ануштегиниялардан бўлган ҳукмдор Номсиз (Отсиз) билан бўлган. Гарчи узоқ уринишлардан сўнг у ҳокимиятнинг бир қисмини қайтариб олишга муввафақ бўлса-да, олдинги куч-қудратини йўқотиб бўлганди. Тарихий маълумотларга кўра, Султон Санжар 1157-йилда Марв шаҳрида оғир хасталикдан вафот этади. Хулоса қилиб айтганда, Султон Санжар мозий зиёратгоҳи Марказий Осиё тарихий ва маънавий меросининг ажралмас қисми ҳисобланади. У Султон Санжар шахсияти орқали салжуқийлар даври тарихи, ислом маданияти ва халқ маънавиятини ўзида мужассам этган. Зиёратгоҳни чуқур илмий ўрганиш ва муҳофаза қилиш келажак авлодлар учун бебаҳо меросни сақлаб қолишга хизмат қилади.
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 1076 Фойдаланилган адабиётлар 1. Босворт К. Э. Салжуқийлар тарихи. – Тошкент: Фан, 2005. 2. Бартольд В. В. Туркистон тарихи. – Тошкент: Университет, 1990. 3. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. 4. Ҳасанбоев Ж. Марказий Осиё тарихий ёдгорликлари. – Самарқанд, 2015. 5. Ислом энциклопедияси. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2017.