XIX АСР ОХИРИ XX БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ТОҒ-КОНЧИЛИК САНОАТИДА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ФАОЛИЯТИ
Abstract
Мақолада Туркистонни Россия империяси босиб олгандан кейин ўлкадан нафақат пахта хом ашёси балки тоғ-кон сохаларида хам нефть, туз, мис ва бошқа хом ашёларини қазиб олиш мақсадида ўша пайтларда ташкил қилинган акциядорлик жамиятланинг фаолияти ёритиб берилган.
Full text
100 XIX АСР ОХИРИ XX БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ТОҒ-КОНЧИЛИК САНОАТИДА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ФАОЛИЯТИ Насиров Отабек Назиржанович Тошкент иқтисодиёт ва педагогика университети, Ижтимоий фанлар ва жисмоний тарбия кафедраси профессори в.б тарих фанлари номзоди https://doi.org/10.5281/zenodo.18059735 ANNOTATSIYA KALIT SO‘ZLAR Мақолада Туркистонни Россия империяси босиб олгандан кейин ўлкадан нафақат пахта хом ашёси балки тоғ-кон сохаларида хам нефть, туз, мис ва бошқа хом ашёларини қазиб олиш мақсадида ўша пайтларда ташкил қилинган акциядорлик жамиятланинг фаолияти ёритиб берилган. Акциядорлик жамиятлари, даромад, таъсис этилиши,тоғкончилик, ишлаб чиқариш, пуд, капитал. АННОТАЦИЯ КЛЮЧЕВЫЕ СЛОВА В статье освещается деятельность акционерных обществ, созданных в период после захвата Туркестана Российской империей, с целью добычи не только хлопкового сырья, но и нефти, соли, меди и других полезных ископаемых в горнопромышленных районах региона. Акционерные общества, доход, основание, горное дело, производство, пуд, капитал. ABSTRACT KEY WORDS The article highlights the activities of joint-stock companies established after the conquest of Turkestan by the Russian Empire, aimed at extracting not only cotton raw materials but also oil, salt, copper, and other minerals in the region’s mining sectors. Joint-stock companies, income, establishment, mining, production, pood, capital. KIRISH Туркистон ўлкасини Россия империяси томонидан босиб олингандан кейин империя маъмурияти ўлка ер ости бойликларини ўзлаштиришга астойдил киришди. Пахтачилик ва бошқа соҳаларда фаолият юритган тадбиркорлар, акциядорлик жамиятлари ва ширкатлардан ташқари, тоғкончилик сохаларида хам (нефт, тошкўмир ва бошқа ер ости бойликларини
101 ўзлаштиришга ихтисослашган акциядорлик жамиятлари ва ширкатлар) иш юрита бошладилар. XIX асрнинг 60 йилларида ўлкада тоғ-кон саноатининг бир қанча тармоқлари вужудга келган бўлсада, қуйидаги сабабларга кўра бу соҳа яхши ривожланмаган эди. Буларнинг сабаблари қуйидагилардан иборат эди: биринчидан, корхоналарнинг камлиги; иккинчидан, сармоядорларнинг бу соҳадан даромад олишга унчалик ишонмаганлиги; учинчидан, рус буржуазиясининг ўз капиталини тез ва кўпроқ фойда келтирадиган соҳаларга қўйиши; тўртинчидан, маҳаллий аҳоли ва рус тоғ-кон саноати вакиллари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи аниқ қонун ёки меёрий ҳужжатларнинг бўлмаганлиги сабаб бўлган. Туркистон ўлкаси бўйича тоғ-кон саноатида 1897 йили амалдаги қонунга тузатиш киритилиши оқибатида, министрлар комитетига “муассасалар” тавсияси билан ширкат ва акциядорлик жамиятларига ўлкада ер ва кўчмас мулк сотиб олишга рухсат берилди {1}. Натижада Туркистонда ушбу соҳа бўйича кўплаб акциядорлик жамиятлари иш юрита бошладилар. Асосий қисм.Тоғ-кон саноати соҳасида биринчилардан Бардимкўл тузи акциядорлик жамияти бўлган. Жамиятнинг таъсисчилари А.К.Политовская ва граф Н.Л.Муравьёвлар 1896 йили Ер ва Давлат мулки министрлигига мурожаат қилиб, устав лойиҳасини тасдиқлаб беришга кўмаклашишни сўрашган. Жамиятнинг устав лойиҳаси тасдиқланмасдан А.К.Политовская ва Н.Л.Муравьёвлар 1897 йили 1 январда Фарғона вилоятининг Наманган уезди Давлат Бардимкўл конларида тоғ тузи заҳиралари жойлашган ерларни Ер ва Давлат мулки министрлигининг рухсати билан 25 йилга, яъни 1922 йилгача ижарага олишади{2}. 1897 йили 13 январда министрлик томонидан Туркистон генерал-губернаторига хат юборилиб янги ташкил қилинаётган акциядорлик жамиятининг устав лойиҳасини тасдиқлашда қаршилик билдирмаслиги сўралган. Туркистон генерал-губернатори қанчалик қаршилик билдирмасин, А.К.Политовская Давлат маслаҳатчисининг рафиқаси бўлганлиги сабабли, 6 июнда шахсан императорнинг ўзи бу жамиятнинг устав лойиҳасини тасдиқланишга рухсат берган{3}. Аввалги ижарага олинган ерлар жамиятнинг ихтиёрига ўтказилди. Жамиятнинг асосий капитали 450.000 рублни ташкил этган. Жамият таъсис этилган бўлсада манбаларда уни фаолияти кўрсатилмаган. Туркистон ўлкасида расмий жихатдан фаолият юритган биринчи акциядорлик жамияти (мис қазиб олиш бўйича) 1897 йили тоғ инженери Д.К.Мышенков томонидан таъсис этилган. Шу йили Туркистон тоғ саноати акциядорлик жамияти номи билан устав лойиҳаси тасдиқланди{4}. Жамият
102 Сирдарё вилояти Тошкент уездининг Александровск волостида Бурчмулла, Чаула-Алмаз қишлоқларида мис қазиб олиш корхоналарини қуришга киришди. Жамиятнинг асосий капитали 5.000.000 рублни ташкил қилиб, бошқармаси С.Петербург шаҳрида жойлашган эди. Жамиятни фаолиятини юритиш учун бошланғич капитални жалб қилиш зарур эди. Француз йирик саноат вакилларидан Ф.А.Готье билан Мышенков ушбу масалада келишувлар олиб борган. Аммо жамият етарли даражада акциядорлик капиталини йиға олмаганлиги, ўша даврда Россия билан боғловчи темир йўлларни қурилмаганлиги ҳам Готье томонидан сармоя киритмасликка сабаб бўлди. 1892 йили П. Назаров Фарғона вилоятининг Наманган ва Қўқон уездларида мис конлари мавжудлигини аниқлади. 1896 йили П. Назаров Олой тоғлари ён бағирларида олтин конларини очган, бироқ бу ерларга темир йўллар қурилмаганлиги сармоя конлардан фойдаланишга имкон бермаган. 1898 йили Самарқанд-Андижон темир йўлининг қурилиши Назаров томонидан Туркистон ўлкасига чет эл сармоядорларини жалб қилиш имконини берди. 1899 йили П.С.Назаров ташаббуси билан Брюсселда “Назаров ва К” номли Туркистон саноати жамияти акциядорлик жамияти ташкил қилинди. Акцияларнинг қиймати ва эгалик қилган шахсларнинг исми кўрсатилишига қараб, жамиятга фақатгина эгасини номи ёзилган акциялар чиқаришга рухсат берилганлигини кўрамиз. Жамият бошқармасида 7 та директор тайинланди. Булар Лувен университети геология профессори Франсуа де Вальк, Конгодаги тоғкон саноатида қатор корхоналар эгаси Ле Маринель, тоғкон инженери Леон Демаре, саноат банкининг директори Шмитц, Миллий саноат кредити жамияти директори Иосиф М Ватеркейн, 2 та директор Назаров таклифи билан киритилган вакиллар Адольф Ван де Виль ва В.Д. Беловлар бўлганлар{5}. Туркистон генерал-губернатори жамиятни таъсис этилишига қаршилик қилган. Молия министрининг хайриҳоҳлиги ва ҳукуматдаги мансабдор шахсларни ўртага солиши натижасида 1901 йили 30 мартда жамиятнинг устав лойиҳаси шахсан император рухсати билан тасдиқланди. Жамиятнинг Туркистондаги вакили қилиб П.С.Назаров тайинланди, уни ваколатхонаси Тошкент шаҳрида бўлган. 1902 йили жамият томонидан Наманган уездида мис қазиб олиш корхонаси ишга туширилиб, корхонадаги ускуналар Бельгия, Германия Англия ва Россиядан келтирилди. Корхона ўз ишини илк бошлаган даврда, бир кунда 700 пуд мис қазиб олинган. Кейинчалик бу кўрсаткични 3000 пудга етказиш режалаштирилган{6}. Жамиятнинг корхоналари фақатгина мис билан
103 чекланмасдан, кўмир қазиб олиш ишларини ҳам олиб борган. 1906-07 йиллар жамият корхоналари ўз фаолиятини ноъмалум сабабларга кўра фаолиятини тўхтатди. Чор ҳукумати Туркистон ўлкасида имкони борича кўчмас мулкка эгалик қилишида фақат христиан динидаги Россия фуқароси ёки маҳаллий аҳоли қўлида бўлишини истарди. Ҳаттоки, христиан динида бўлмаган Россия фуқароларини ҳам, ўлкада кўчмас мулкка эгалик қилиши ва савдо ишлари билан шуғулланишига йўл қўймасликка ҳаракат қилинган. Лекин улар турли йўллар билан фаолиятини давом эттиришга интилишган. Масалан, Григорий Тер-Исраелов, С.А.Тер-Оганов ва М.М.Сарухановлар 1900 йили Туркистон ўлкасида нефть қазиб олиш ва унинг савдоси билан шуғулланиш мақсадида ҳукуматдан Ўрта Осиё савдо-саноат акциядорлик жамиятини устав лойиҳасини тасдиқлаб беришини сўрашган. Туркистон генерал-губернатори ўшбу жамиятни иш юритиши қонунга зид ҳолат деб рухсат бермади{7}. Лекин шу йили Тер-Оганов жамияти Каспий олди савдо-саноат жамияти номи билан таъсис этилади. Унинг бошқармаси Боку шаҳрида бўлиб, Туркистон ўлкасининг Красноводск, Асхабад, Марв, Чоржўй, Бухоро, Самарқанд, Қўқон ва бошқа шаҳарларида нефть маҳсулотларини сақлаш бўйича омборлари бўлган. Жамиятни асосий капитали 450.000 сўмни ташкил қилиб, асосан нефть маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган. 1890-1896 йиллар мобайнида Каспий олди вилоятида ер ости бойликларини ўрганиб ва уларни ўзлаштиришга эътибор кучайиб борди. Ўша даврлардаги маълумотларга кўра вилоятда қазилмаларни кўплиги жиҳатидан туз ҳисобланган, кейин нефт, озокерит, сера, селитра, алебастр, тошкўмир ва мис бўлган. XX аср бошларида Каспий олди вилоятида туз қазиб олиш ишлари йўлга қўйила бошлаган. 1903 йили Молия министрлигига Красноводск уездида туз қазиб олиш ишларини амалга ошириш мақсадида, Кулин туз ишлаб чиқариш акциядорлик жамиятининг устав лойиҳаси тасдиқлатиш учун берилди. Ўз навбатида Туркистон генерал-губернатори жамиятни таъсис этилишига “Кулин тузи Астрахондан келтирилаётган тузга қараганда арзонга тушади, бу эса ўлкани ўзини ишлаб чиқарилган туз билан таъминлаши мумкин”{8}, деган хулосага келиб, розилик берган. Кулин жамиятининг устав лойиҳаси 1904 йили 18 июнда тасдиқланди. Унинг асосий капитали 400.000 рубл бўлиб, жамиятнинг конларида 400 та ишчи ишлаган, бошқармаси Москва шаҳрида жойлашган{9}. Жамият томонидан Кулин кўлининг 1, 2,3 рақамли жойлари, жами 166 десятина 1.764.кв. сажен ер 1924 йилга қадар ижара тариқасида фойдаланишга берилган. Каспий олди вилоятида йилига ўрта ҳисобда
104 1.200.000 пуд туз олинган. Шундан энг кўп туз Красноводск уездидан, Челекен оролидан 800.000 пуд, Балашиндан 200.000 пуд, Алфтанов жойларидан 135.000 пуд, Лукяновскдан 60.000 пуд қазилган. Кўп ҳолатларда денгиз тубидан туз олинишига рухсат этилмаган. Масалан, Қозон татарлари Ш. ва Х. Губаевларга.фақатгина қирғоққа оқиб чиққан тузни ишлаб чиқаришга рухсат этилган{10}. 1900 йили инженер А.Ковалевский Фарғона вилоятининг, Скобелев уездида нефт захиралари мавжуд бўлган ерларни сотиб олади. Нефт қазиб олиш катта маблағ талаб қилганлиги сабабли, 1905 йили 20 майда А.Ковалевский рафиқаси С.А.Ковалевская ва захирадаги офицер А.К.Хрущёвлар ташаббуси билан “Чимён” акциядорлик жамияти таъсис этилиб, устав лойиҳаси тасдиқланди{11}. Жамиятнинг бошқармаси Қўқон шаҳрида бўлиб, капитали 2.000.000 рублни ташкил қилган. Ушбу жамият ташкил топгандан кейин нефтдан ташқари, тошкўмир ва олтингугурт заҳираларини ҳам қазиб олиш ишлари билан шуғулланган ва айниқса нефт қазиб олиш ҳажми жиҳатидан “Чимён” жамияти Туркистон ўлкасида энг йирик акциядорлик жамиятларни бирига айланди. 1907 йили жамият бошқармасининг Туркистон ўлкаси тоғ округ инженерига берган маълумотида, 1906 йил мобайнида Чимион жамиятининг корхонаси еттита нефт конларида қазув ишлари олиб борилиб, кунига 10.450 пуд нефт қазиб олинганлигини айтилган{12}. 1910 йили Туркистон ўлкасидан (Каспий олди вилоятидан ташқари) 1.737.666 пуд нефт олинган бўлса, шундан 1.416.551 пуди Чимён жамиятига тўғри келган. Чимён конларидан нефтепроводлар орқали Ванновск станциясидан жойлашган керосин корхоналарига етказилган. У ерда бензин, керосин ва бошқа нефт маҳсулотлари тайёрланиб, асосан Ўрта Осиё ва Оренбург-Тошкент йўналишидаги поездларни ёнилғи билан таъминлаш учун юборилган{13}. 1917 йили 23 сентябрда Туркистон ўлкаси округ инженери Леонов, Чимён акциядорлик жамиятига Скобелев уездининг “Чуқур” Янесек-Бўстон волостида нефт қазиш ишларини олиб бориш учун 10 десятина ер ажратиб беради. Жамият бошқармаси директорлари В.Истамин, Г.Лебурделарнинг фаолияти ҳам шу йили октябр тўнтаришидан кейин тўхтатилганлиги, 25 декабрда ижрочи директорнинг округ тоғ инженерига юборган хатида ўз вазифасини ёрдамчиси инженер электрик Новицкийга топшириб Бокуга кетаётганлигини айтилган. 1907 йили 27 декабрда Фарғона вилоятининг, Селроҳа, Оқкўлмак ва Ерёғи адирларида жойлашган 5 та нефт конларини бирлаштирувчи ҳудудда,
105 Ўрта Осиё нефт саноати ширкати ташкил қилинди. 1908 йили 25 январда ширкат Санто Ўрта Осиё нефт саноати ва савдоси акциядорлик жамиятига айлантирилиб, устав лойиҳаси тасдиқланди. Жамият Қўқон уездининг 62,7 гектар ҳудудида жойлашган, 57 ½ десятина ерида нефт конларини аниқлаб, қўшимча равишда Қўқон уездидаги 8 гектар майдонини ўз тасарруфига олган ва 6 десятина ерда нефт қазиб олиш ишларини амалга оширган. 1910 йили Санто акциядорлик жамияти корхоналаридан 258.365 пуд миқдорида нефт олинган бўлса, 1911 йили бу кўрсатгич 369.000 пудга етган. 1913 йили 1 сентябрдан-1914 йилнинг 31 декабригача жамият нефтдан кўрган соф даромади 114.407 рублни ташкил қилган. Рус-Осиё банки 1917 йилга қадар Санто жамиятининг акцияларининг назорат пакетига эгалик қилиб келган. Фарғона вилоятидан нефтдан олинган ёнилғи мустамлакачилар томонидан пахта ва бошқа ҳом ашёларни темир йўли орқали олиб кетилиши ва маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналари учун ишлатилган, шу сабабли Фарғона нефти Москвага сотиш учун олиб борилмаган. Ўзининг сифат жиҳатидан Санто ва бошқа ташкилотларнинг Фарғона вилоятида қазиб олган нефти Бокуникидан қолишмаган. Туркистоннинг ўзида унинг 1 пуди 45 копеек сотилган. Боку нефти эса транспорт ва бошқа харажатлари билан ҳисобга олганда Москвада 50-53 копеекга сотилган {14}. 1907 йили инженер С Е Палашковский савдо ва саноат министрлигига Ноёб металлар қазиб олиш Фарғона акциядорлик жамияти устав лойиҳасини тасдиқлатишга берди. 1908 йили 4 июлдан жамият устави тасдиқланиб шу йили ўз ишини бошлади. Жамиятнинг асосий капитали 450.000 рублни ташкил қилиб, 100 рубл қийматига эга бўлган, 4500 та эгасини номи ёзилган ва кўрсатувчи эгалик қиладиган акциялар чиқарилди. Жамият томонидан 1909 йилда 20.000 пуд мис рудаси ва уни таркибида уран рудалари қотишмалари билан қазиб олинди. Рудани Ўрта Осиёда қайта ишлаш корхоналари бўлмаганлиги сабабли, Петербургдаги корхоналарга юбориларди. Ўз навбатида у ерда қайта ишлагандан кейин ферравонидий олиниб чет элга экспорт қилиб чиқариларди {15}. 1910 йили жамият томонидан 16.000 пуд, 1912 йили эса бор йўғи 800 пуд мис қазиб олинди. 1913 йилга келиб жамият ўз фаолиятини тўхтатди. 1908 йили 1910 йилларда Наманган уездининг Супатов конида Новиков ва К акциядорлик жамияти текширув ва мис қазиб олиш ишлари билан шуғулланган. 1908 йили жамият томонидан 153.584 пуд, 1909 йили 31.250 пуд, 1910 йили 42.400 пуд мис қазиб олинган. 1911 йили жамият ўз фаолиятини тўхтатган.
106 Туркистон ўлкасида, Сирдарё тоғ саноати ширкати Қўқон уездининг, Новқат конларида мис қазиб олиш бўйича ишлар олиб борган. Ширкатнинг асосий таъсисчилари бўлган граф Ф.П.Лубенской, дворян В.М.Моржицкий ва австрия фуқароси И.Л.Мендроховичлар 1908 йили савдо ва саноат министрлигига мурожат қилиб, ширкатни акциядорлик жамиятига айлантиришга рухсат сўраганлар. 1908 йил 27 июлда уларга акциядорлик жамияти сифатида фаолият юритишга рухсат берилди. Жамиятнинг асосий капитали 800.000 рублни ташкил қилинди. Шу йили жамият томонидан 25.000 пуд мис рудаси қазиб олинди. 1909 йилга келганда жамиятнинг молиявий аҳволи ёмонлашиб, қўшимча сармоялар киритишига зарурият туғилди. Натижада устав лойиҳасининг 26 та бўлимига ўзгартишлар киритилиб, бошқарув ишларига чет эл фуқароларини киритилишига ҳукуматдан рухсат олинди. Кейинги даврларда жамият томонидан Қўқон, Наманган уездларидаги конларида мис қазиб олиши кўпайиб, фақатгина Новқат конларидан 1910 йили 520400 пуд мис рудаси қазиб олинди. Манбаларда 1912 йили юқорида кўрсатилган ҳудудларда жамиятнинг 12 та кони бўлганлиги кўрсатилган {16}. XVIII аср бошларидан эътиборан Каспий олди вилоятининг Челекен оролида оддий усулда нефтни қазиш ишлари йўлга қўйилган. XIX асрнинг 80 йилларида Палашковский томонидан бу иш саноатлаштириш асосида олиб борилган. XX асрнинг бошларидан катта сармояларни жалб қилиниши эвазига, турли акциядорлик жамиятлар ва ширкатлар ташкил топа бошлаган. 1908 йили 11 апрелда Челекен нефт саноати акциядорлик жамияти ўз ишини бошлаган. Инженер П.Ковалевнинг маълумотига кўра, Челекен оролида 1910 йили ушбу жамият, бошқа ширкатлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан, жами 7.933.109 пуд нефт қазиб олиниб, у Боку шаҳри яқинида жойлашган ака-ука Нобелларнинг парафин ишлаб чиқариш корхонасига юборилган. У ердаа нефтдан мегроин, керосин, парафин ва мазут олинган{17}. Каспий олди вилоятида нефт қазиб олиш бўйича акциядорлик турдаги жамиятлар асосан 1910 йилидан кейин кўпайиб борди. 1911 йили Савдо ва саноат министрлигига князь С.Е.Любомирский ва дворян К.В.Радкевич Челекен оролида нефт, нафталин, озокерит ва бошқа табиий бойликларни қазиб олиш мақсадида Люборад-Челекен озокерит-нефть акциядорлик жамиятини таъсис этилишига рухсат беришини сўрашган. 1912 йили 19 декабрда ҳукумат томонидан жамиятнинг устав лойиҳаси тасдиқланиб, фаолият кўрсатишига рухсат берилди{18}. Люборад акциядорлик жамиятининг бошқармаси Варшава шаҳрида бўлиб, асосан Азов-Дон
107 акциядорлик-тижорат банкининг молиявий таъминоти асосида вужудга келди ва кейинчалик ҳам Азов-Дон банкининг бошқарма вакиллари акцияларининг асосий қисмига эгалик қилган. 1912 йилдан-1914 йилгача жамият томонидан Каспий олди вилоятида озокеритни қазиб олиш ишлари олиб борилган. Бироқ, озокеритнинг камайиб бориши оқибатида келадиган фойда камайди. 1914 йили ушбу хом ашёни қазиб олиш тўхтатилди. 1909 йили тоғ саноатчиси Батюшков Фарғона вилояти Марғилон уездининг Ичкилик волостида жойлашган мулкларини Қизилқия акциядорлик жамиятига айлантириш мақсадида ҳукуматга мурожат қилади. 1912 йили 13 апрелда Қизилқия акциядорлик жамиятининг устав лойиҳаси тасдиқланди{19}. Қизилқия акциядорлик жамияти ҳам ўз фаолиятини мунтазам кенгайтириб борган. С.Р.Конопканинг ёзишича жамиятнинг конларида йилига 50-60 минг тонна кўмир қазиб олинган{20}. 1913 йили 1 ноябрда Қизилқия акциядорлик жамиятининг Туркистон ўлкаси тоғ инженерига берган маълумотида, жамият конларида жами 771 та ишчи ишлаганлиги кўрсатилган. Фақат 1914 йили август ойида, жамият томонидан 172.605 пуд кўмир қазиб олинган. Биринчи жаҳон уруши йилларида жамият корхоналарида портловчи моддалар ҳам ишлаб чиқарилган. 1917 йили кўмир қазиб олиш бўйича юқори кўрсаткичга эришилган, яъни 6 млн пудга етган. 1907 йилдан Фарғона вилоятининг Майлисой участкасида княз М.И.Хилков 40 десятина ерда нефт қазув ишларини олиб борган. Хилков вафот этгандан кейин унинг вориси О.А.Валуева ишларни яхши олиб боролмади ва чет эл сармоядорларини жалб қилишга мажбур бўлди. Чунки рус саноатчилари ва тадбиркорлари хавфсизроқ ва ўша даврда кўпроқ фойда келтирган пахтани қайта ишлаш ва уни савдоси билан машғул бўлишга интилганлар. 1909 йили Валуева савдо ва саноат министрлигига мурожаат қилиб, инглиз сармоядорларига ижарага берилиши учун рухсат сўрайди. Уларни фаолият юритишга рухсат берилади. 1910 йили 1 декабрда Фарғона нефт саноати жамияти номи билан устав лойиҳаси тасдиқланди {21}. Жамиятнинг бошқармаси Лондонда бўлиб, Туркистондаги ишларни юритиш учун 250.000 минг фунт стерлинг, яъни 2.200.000 рубл миқдорида маблағ ажратилди. Жамият инглиз сармояларига асосланиб тузилган бўлсада, бошқармада иккита директор лавозимига православ динидаги рус фуқаролари тоғ инженери Е.В.Глушков ва йўл алоқалари инженери Б.А.Шлегель тайинланди. 1910 йили жамиятнинг Майлисой конларидаги жами ишчилар
108 сони 30 та бўлиб, жойида нефтнинг1 пуди 20 копеек сотилган. 1911 йилги маълумотларда жамиятнинг Майлисойдаги фаолияти кўрсатилмаган{22}. Майлисой нефт қазув ишларини 1910 йилдан немис савдогарлари А.И.Зигель ва К.Ф.Рейнсгагенлар Туркистон генерал-губернаторига Майлисой нефт саноати акциядорлик жамиятининг устав лойиҳасини тасдиқлашга розилик беришини сўрашган. Жамиятнинг устав лойиҳаси 1912 йили 8 мартда тасдиқланиб, қўшимча яна 20 десятина ер сотиб олинишига рухсат берилди. XX аср бошларидан кўмир қазиб олиш бўйича акциядорлик жамиятлари кўпая бошлади. Ўша даврларда ҳукуматдаги баъзи мансабдор шахслар, нефт қазиб олишдан, кўмир кўпроқ фойда келтиришини таъкидлаб, ушбу тармоқни ривожлантириш кераклигини ўқдиришган. Масалан, Гном “Майлисой ҳудуди қанчалик нефтга бой бўлмасин биз у ерда арзон, хавфсиз тош кўмир саноатини ривожлантиришимиз зарур”{23}, деб таъкидлаган. Бу мулоҳазалар бежиз кетмади. 1914 йили 10 майда Шўроб акциядорлик жамияти устав лойиҳаси тасдиқланиб фаолиятини шу йили бошланди. Манбаларни кўрсатишича жамият Фарғона вилоятида кўмир қазиб олиш ишларини олиб борган. Кейинги даврлардаги фаолияти бўйича маълумотлар учрамайди. 1912 йили Тошкент шаҳридаги цемент ишлаб чиқариш корхонаси эгаси Е.А.Григоренко ҳукуматга ўзи эгалик қилаётган корхонасини акциядорлик жамиятга айлантиришни сўраб мурожат қилган. 1913 йили 28 апрелда жамият сифатида таъсис этишга рухсат берилиб, таъсисчилари заҳирадаги полковник Л.Л.Иессен ва Е.А.Григоренко бўлишган. Жамият “Кречет” акциядорлик жамияти номи билан иш юрита бошлади. Жамиятнинг корхонасида йилига 40.000 бочка цемент ишлаб чиқарилган. 1913 йили савдо ва саноат министрлигига граф М.А.Апраксин Ўрта Осиёда цемент ишлаб чиқариш “Самсон” акциядорлик жамияти устав лойиҳасини тақдим этди{24}. Жамиятнинг мақсади Самарқанд вилоятининг Сарижон ва Дашти ҳудудларида майда қум ва қазилма бойликларини қазиб олиб, ўша ерларда цемент ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш эди. Шу йили жамиятнинг Туркистон ўлкасида нафақат фаолият юритишга балки кўчмас мулкка эгалик қилиш, 200 десятинагача ер ва эгасини номи ёзилган, шунингдек кўрсатувчи эгалик қиладиган акциялар чиқаришга рухсат берилди. Жамиятнинг асосий капитали 1.200.000 рубл бўлиб, ҳар бирининг қиймати 100 рубллик 12.000 та акция чиқарилган. Бошқарув ишларида чет эл фуқароларининг йўқлиги устав лойиҳасини тасдиқланиб, тезда фаолият бошлашига сабаб бўлди. 1914 йили 24 февралда М.А.Апраксин Туркистон генерал-губернаторига мурожат қилиб, асосий капиталини 5.000.000 рублга